Исломда бола ҳуқуқлари
Ҳомиланинг асосий ва муҳим ҳуқуқларидан бири бу унинг соғлом ривож-равнақ топиши ва ундан ғамхўрлик қилиш масаласи ҳисобланади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Вафо Назарий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азизлар дастуримизнинг ушбу қисмида болалар ҳуқуқлари ҳақида ислом мубин динининг қайта-қайта таъкидлаб ўтилган жиҳатлари ҳақида сўҳбатлашамиз. Ҳомиланинг асосий ва муҳим ҳуқуқларидан бири бу унинг соғлом ривож-равнақ топиши ва ундан ғамхўрлик қилиш масаласи ҳисобланади. Бу ғамхўрлик қилиш ҳомиланинг саломатлиги ва ривожланишига катта тасир етказади. Она ҳомиладорлиги даврида ҳомиланинг соқ-саломат ва ривож-равнақ топиши учун кўп омиллар бор. Онанинг руҳий ва психологик жиҳатлари, унинг муносиб тарзда овқатланиши шунингдек она гирифтор бўладиган беморликларга аҳамият қаратиш ҳомилага катта тасир етказади ва юқори ўткир зеҳн, руҳий мувозанат ва бошқа ижобий хусусиятларга эга бўлган бола туғилишининг сабабига айланади. Ислом дини ҳуқуқларидаги айрим кўрсатмалар ҳомиладор аёллар ва чақалоқ вазъияти ҳақида баён этилган. Онанинг жисмоний вазъияти ва унинг туғри овқатланиши ҳомилага бевосита тасир етказишини эътиборга олган ҳолда, онанинг жисмоний қудрати, саломатлиги ва овқатланишига катта ва махсус аҳамият қаратиш лозим. Ҳомиланинг шаклланишида аёл ва эркакнинг ҳиссаси бор. Аммо ҳомила вужудга келишидан кейин боланинг руҳий ва жисмоний вазъиятидаги тасирчан ва асосий рол онага тааллуқли бўлади. Ҳомила онанинг раҳмида озуқаланади ва она организмининг бир аъзоси ҳисобланади. Демак, онанинг жисму жонига тасир етказадиган ҳар бир нарса ҳомилага ҳам тасир етказади. Шу сабабдан ислом дини соғлом ва чиройли болаларнинг дунёга келишлари учун ҳомиладорлик даврида онанинг озуқаланиши ҳақида фаровон тавсиялар беради. Илмий нуқтаи назардан ҳам болаларнинг айрим нуқсонлари ва беморликлари ҳомиладорлик даврида оналарнинг тўйиб овқатланмасликлари сабабидан келиб чиқади. Агарчи ота ва она фарзандни дунёга келтириш учун ҳисса қўшсаларда, аммо боланинг ривож-равнақ топиши, ўсиши ва улғайишига онанинг ҳиссаси каттадир. Ҳомила онадан озуқаланади ва ўзига керакли барча нарсани онадан олади. Шу сабабдан онанинг руҳияси, ахлоқи ва хатти-ҳаракатлари ҳамда унинг саломатлиги ва муносиб овқатланиши бевосита ҳомилага тасир етказади.
Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ҳомиладорлик даврини эзгўлик билан эслатиб ўтадилар ва шундай марҳамат қиладилар: “Аёл ҳомиладор бўлган пайтида кун давомида рўз тўтган ва кечалари ётмасдан Худога тоат-ибодат қилган шахсга ўхшайди.” Ҳомиладорлик даврида аёлнинг кароматидаги энг афзал ва энг яхши ажр-мукофот ана шу ривоятда баён этилган. Ислом динида энг юксак ва юқори мартаба шаҳид бўлишга нисбат берилади. Агар аёл ҳомиладорлик даврида ҳомиладорлик, туғиш ёки эммизишдан келиб чиққан ҳодисалар оқибатида дунёдан ўтса, Аллоҳ таоло унга қонга буялган шаҳид мартабасини иноят этади ва ҳомиладорлик даврида аёл ҳақиқатни ҳимоят этиш учун ўзининг молу-мулки ва жони билан уруш майдонида жиҳод қиладиган мужоҳидга ўхшайди. Она ва ҳомиланинг саломатлигида муҳим рол уйнайдиган масалалардан бири бу ҳомиладорлик даврида онанинг руҳий соғломлиги ва ҳомиладорлик даврида оила аъзоларининг онани ҳимоят этишларидан иборатдир. Агар она бу вақтда ўз атрофидаги одамларнинг ҳимояти ва диққат-эътиборларига қарор олганини ҳис этса, ушбу даврда келиб чиқадиган мушкулотларни осонлик билан баратараф этади ва руҳий ва жисмоний нуқтаи назардан соғлом фарзандни дунёга келтириши мумкин.
Ҳомиладорлик даврида она кўнгилнинг айниши, бел оғриғи, бош оғриғи ва вазннинг ортиши каби турли кўп жисмоний мушкулотлар билан юзмаюз бўлади. Қуръони карим бу ҳақда Луқмон сурасининг 14 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Биз инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йил ичидадир: «Менга ва ота-онага шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир».”