июл 11, 2018 14:48 Asia/Tashkent

Cув захиралари муаммоси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги  сони  яна эфирда. Бугунги суҳбатимиз ”Cув захиралари  муаммоси” мавзусига бағишланган. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Дарҳақиқат, ҳозирги даврда инсоният олдида турган долзарб муаммолар сирасида сув ресурсларини тежаш, асраб-авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишдек муҳим масала турибди. Бугунги кунда инсоният, Ер юзида тамадунни асраб қолиш учун техника, коинот мўъжизаларини англаб етиши эмас, балки энг аввало, ҳаёт учун зарур бўлган ичимлик сувининг етарли бўлиши лозимлигини англаб етди.

Маълумотларга қараганда, сайёрамиз аҳолисининг учдан бир қисми турли минтақаларда сув ресурсларига нисбатан ўта оғир муҳтожликни бошидан кечирмоқда. Айниқса, Африка, Осиё қитьаларида ичимлик суви жуда танқис ва бу қитъанинг  айрим  ҳудудларида қурғоқчилик кучайган ва у келтириб чиқараётган озиқ-овқат етишмовчилиги натижасида эса миллионлаб инсонлар азият чекмоқда.

2050 йилга келиб Ер юзи аҳолиси 9 млрд.га кўпайиши башорат қилинмоқда. Глобал иқлим ўзгариши натижасида табиатда турли хил хавф-хатар, қурғоқчилик юз бериши мумкин. Ҳозирги илм–фан шуни тан олмоқдаки, агар келажакда озиқ-овқат маҳсулотлари, тикланмайдиган табиий ресурслар, улар ўрнини бошқа усуллар билан яратилган маҳсулотлар эгаллаши мумкин бўлсада, аммо сувнинг ўрнини бошқа бирор бир маҳсулот  боса олмайди. Шу боис Сайёрамизда ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги ўта оғир хавфларни туғдиради. Бу эса ичимлик сувининг асосан ер ости, ер устидаги дарё ва кўллар сувининг турли хил кимёвий бирикмалар билан ифлосланиши натижасида келиб чиқмоқда.

Боз устига, бугунги кунда Ер юзидаги дарёларнинг ярмига яқини ифлосланган, уларнинг ресурслари тугаб бормоқда. Шунингдек, Ер шаридаги ботқоқликлар майдони ва ички сув ресурслари қисқармоқда. Маълумотларга қараганда, ҳар куни дунёда  6 минг бола  санитария – гигиена қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган сув истеъмол қилганликлари туфайли барвақт ҳалок бўлмоқдалар.

Ҳозирги даврда  ички сув ҳавзалари, айниқса, Европа дарёлари шу қадар ифлосланганки, улар табиий йўл билан ўзини ўзи тозалай олмаяпти. Бундай сувлар нафақат истеъмол учун, балки, маиший хизмат, турмуш ва саноат эҳтиёжлари учун ҳам яроқсиз бўлиб қолаётир.

Чучук сув манбалари ифлосланишининг асосий сабаблари урбанизация, саноат, маиший – коммунал хўжаликлари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг жадал ривожланиши билан боғлиқ. Ўғит ва заҳарли кимёвий моддалар ишлатилган экин майдонларидан оқиб чиққан сувлар, чорвачилик фермаларидан оқиб чиқадиган сувлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

Сув танқислиги катта иқтисодий қийинчилик билан бирга аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Сувнинг ифлосланиши туфайли турли  касалликлар – ошқозон ичак, буйрак, жигар, қонда турли аллергик хасталиклар содир бўлади. Ифлосланган сув орқали зарарли гельмитлар инсон организмига ўтади. Ич терлама, дизентерия, гипатит ва бошқа касалликлар кўпаяди. Сувда кимёвий элементлар, бирикмаларнинг меъёридан ортиқ бўлиши уларнинг аста-секин тўпланиб боришига шароит яратади, натижада айрим касалликларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра юқумли касалликларнинг 80 фоиздан ортиғи ичимлик сув сифатининг пастлиги ҳамда сув таъминотида санитар – гигиеник қоидаларнинг бузилишлари билан боғлиқ. Бугун дунё аҳолисининг  3 млрд.га яқини ифлосланган сув истеъмол қилмоқда ва бунинг оқибатида уларнинг деярли 2 миллиарди турли хасталикларга чалинган.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Марказий Осиёда сув захираларининг қисқариши, уларнинг сифат кўрсаткичларини пасайиши ҳам энг долзарб муаммолар сирасига киради.  Албатта, аҳолининг келгусида соғ-саломатлиги, келажаги бевосита тоза ичимлик суви билан боғлиқ. Кейинги йилларда тоғларга қор кам тушмоқда, музликлар майдони қисқармоқда, бунинг устига тоғ зоналаридаги сув захирасини тўпловчи ўрмонзорлар, арчазорлар аёвсиз кесилмоқда.  Зеро, сув ресурслари жамият тараққиётининг ҳал қилувчи омили экан, истиқболдаги ривожланиш кўп жиҳатдан мавжуд сув ресурслари, уларнинг миқдори ва ҳолати, сувга бўлган талаб ва сувдан фойдаланиш даражасига, умуман олганда сувга бўлган муносабатимизга бевосита боғлиқдир. Чунончи, мустабид Шўро даврида сув ресурслари бошқарувига ёндашувда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ва шу билан бирга сувга бўлган талабни имкон қадар тўлароқ қондириш мақсадида Ўзбекистон  томонидан ушбу масалаларга жиддий эътибор берилаётгани бежиз эмас, албатта. Аҳоли томонидан тоза ичимлик сувдан фойдаланиш борасида Ўзбекистонда кенг қамровли чора -  тадбирлар ишлаб чиқилди ва улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борадаги фаолиятни хуқуқий жиҳатдан йўлга солиш мақсадида қатор қонунлар ва бошқа қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинди.

Халақаро миқёсда ва мамлакатдаги дарёларни ва шу жумладан Зарафшон дарёси сувини экологик соғломлаштириш юзасидан бир қатор аниқ тадбирлар ишлаб чиқилган. Дарё қирғоғида сув муҳофазаси зонасини ташкил этиш ва жадаллик билан уни амалга ошириш, дарёга ташланаётган барча оқова сувларини назоратга олиш ва уларни кескин қисқартириш, канализация тизимларини мукаммаллаштириш ва шунингдек бактериологик ифлосланишнинг олдини олиш ва уларни кескин қисқартириш шулар жумласидандир.

Шу ўринда айтиш лозимки, Ўзбекистонда  97 та ер ости суви конлари аниқланган бўлиб, улардан 19 тасининг ҳосил бўлиш зонаси қўриқланадиган табиий ҳудудлар тоифасига киритилган.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда сув танқис жойларида аҳолини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда 69 та шаҳар, 335 та посёлка ва 2 902 та қишлоқ аҳоли пункти эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилаётир. Аммо бу муаммо тўлалигича ўз ечимимни топгани йўқ.

Ҳозир эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган муҳим янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз  Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.

Энди эса радиомизнинг эшиттиришларига доир доимий         тингловчиларимиздан бири Миржалолжоннинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.

Тингловчимиз Миржалолжоннинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ