сентябр 01, 2016 09:22 Asia/Tashkent

Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 11-чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 29-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 1-чи кунидир.

Бугун пайшанба

 

Хижрий-шамсий 1395 йил шаҳривар  ойининг 11-чиси

Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 29-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 1-чи кунидир.

Бундан 77 йил илгари милодий  1939 -чи йил сентябрь ойнинг 1-чисида:

Германия армияси томонидан Польшага қарши қилган ҳужумидан сўнг, иккинчи жаҳон уруши бошланди. Гитлер ўзининг ирқпарастлик қарашлари билан ўз мустамлакачилик сиёсатларини ривожлантирарди. У қисқа бир муддат ичида Европанинг кўп қисми ва Шимолий Африканинг бир қисмини ишғол этди. Бундай вазъиятда Германиянинг икки иттифоқчиси Италия ва Япония иккинчи жаҳон урушида ҳам Осиё ва ҳамда Африкадаги бошқа минтақаларни ишғол этиш билан шуғулланишди.  Аммо 1943 йилнинг бошларидан бошлаб Германия армияси Совет Иттифоқининг кучли муқовимати билан юзмаюз бўлганидан кейин германияликларнинг орқага чекинишлари ва мағлубиятга юзмаюз бўлишлари бошланди. Ва охири милодий 1945 йил май ойида Германия шарт-шароитсиз таслим бўлди. Аммо Осиёнинг шарқида Япониянинг муқовимати 1945 йилнинг август ойида Хирасима ва Нагасаки шаҳарларини атом бомбаси билан бомбардимон қилишларигача давом этди. Иккинчи жаҳон урушида 40 миллионга яқин шахслар ҳалок бўлишди ва турли мамлакатларда миллиардлаб долларлар зарар етказилди.

Бундан 76 йил илгари ҳижрий-қамарий 1361 йил зилқаъда ойнинг 29-чисида:

Нажаф илмий ҳавзасининг буюк устоди ва шиа мусулмонларнинг буюк фақеҳи Оқо Зиёуддин Ироқий вафот этди. Оқо Зиёуддин Ироқий унтўртинчи асрнинг шиа уламоларнинг бузургворларидан саналиб ҳижрий -қамарий 1278 йилда Эроннинг марказида жойлашган Арок шаҳрининг қишлоқларидан бирида таваллуд топди. У бошланғич илмларни ўзининг шаҳрида касб этди ва сўнгра Нажафда Оқо Сайид Муҳаммади Фишоракий дарсларидан баҳраманд бўлди. Оқо Зиёуддин Ироқий Охунд Хуросоний вафот этишидан сўнг ўзининг ташқи дарс бериш ҳавзасини ташкил этди ва Охунднинг кўп шогирдларини ўз ҳавзасига жалб этди. Оқо Зиёуддин Ироқий чиройли ва равон сўзлашув, ёзув услуби ва таҳрир қилиш маҳорати билан бошқалардан фарқ қиларди. "Мақолотул-усул" ва "Шарҳи табсираи аллома" бу буюк шахснинг ёзган машҳур асарларидан саналади . Оқо Зиё фиқҳ соҳасида ҳам китоблар ёзган. У ҳижрий қамарий 1361 йил зилқаъда ойида 83 ёшида Нажафда оламдан ўтди.

Биринчи сентябрь Ўзбекистон халқининг мустақиллик миллий куни саналади.  Милодий 1991 йилнинг ушбу кунида Ўзбекистон Совет Иттифоқидан ажралиб чиқишидан кейин ўз истиқлолини эълон қилди. Ўзбекистон сарзаминлари Эрон таърихида Мовароуннаҳр номи билан машҳур бўлиб келган ва милоддан олдинги олтинчи асрда Ҳахоманишлар ҳукуматининг бир қисми бўлган эди. Бу сарзамин Эрон илм ва адабиётининг маркази бўлган. Абу Райҳон Беруний ва Абу Наср Форобий каби буюк донишмандлар ҳамда Рудакий ва Низомии Арўзий каби шоирлар ушбу ўлкада яшаб ва фаолият олиб боришди. Милодий 18 асрнинг охирларидан бошлаб Ўзбекистонда русларнинг нуфуз топишлари бошланди ва кенгайиб борди. Шундай қилиб милодий 1876 йилда ушбу сарзамин Россиянинг ҳукмлдорлиги остига қарор олди. Ва Совет Иттифоқининг 15та республикалари қаторида жой олди. Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилди.