июл 12, 2018 13:51 Asia/Tashkent

Руҳиятни асраш ўз қўлингизда

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугунги дастурда руҳий саломатликда иккинчи муҳим омил, яъни оила ва дӯстлар билан алоқа барқарор этиш мавзӯси ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Азизлар олдинги дастурда ӯз-ӯзидан ғамхӯрлик қилиш ва соғлигини сақлаш ҳақида маълумот бериб айтдикки шахс ӯзи, оиласи ва ҳаттоки бошқаларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигидан муҳофизат этиш учун сайъ-ҳаракат қилади. Сӯнгра  руҳий саломатликда  инсон одамлар, дӯстлар ва оиласи билан самимий ва соғлом бир муносибат ва мулоқот барқарор этиш ҳақида сӯз юритдик.  Энди эса бугунги дастуримизда бу масаланинг бошқа жиҳатларини кӯриб чиқамиз.

Баъзи вақтларда инсон ҳаётида шундай шароитлар вужудга келадиким шахс  хасталик ва умидсизликка тушади. Бундай шароитларда умидсизлик, депрессия ва ғазаб каби ҳис-туйғу ва ҳаяжон  одамнинг бор вужудини қамраб олади . Бу ҳиссиёт инсонни мушкулотларга нисбатан зайиф ва қудратсиз этиб қӯйади. Ушбу зайифлик ва қудратсизлик аста-секинлик билан душманлик ҳис-туйғусини ҳатто шахснинг ӯзига  нисбатан кучайтиради ва унинг руҳий соғломлигига таъсир етказади. Бундай ҳолда ӯз –ӯзидан ғамхӯрлик қилишнинг , бизнинг диққат-эътиборимизни“ӯзига нисбатан меҳрубон бӯлиш” муҳим факторига жалб этади.

Ӯзига нисбатан меҳрубон бӯлиш ҳақида сӯз баён этилиши биланоқ айрим шахслар учун эгоизм ва такаббурлик тасаввури вужудга келади. Аксинча ӯзига нисбатан меҳрубон бӯлган ва муҳаббат кӯрсатадиган шахс на фақат эгоист ёки такаббур эмас, балки инсоний алоқалар ҳақида аниқ ва чуқур дардга эга бӯлган шахсдир. Ӯ яхши биладики ӯзига нисбатан меҳрубон бӯлиш, яъни ӯзининг жисму руҳи билан келишиш маъносидадир.

 Ӯзига нисбатан ғамхӯрлик қилиш ҳис-туйғуси ёки меҳрубонлик кӯрсатишда, шахс оила аъзолари ёки яқин дӯстларининг бирон-бир ишда мағлубиятга юзмаюз бӯлишларида ёки бирон бир мушкулотга гирифтор бӯлиб қолганларида уларнинг кӯнгилларини кӯтариб  барча нарсаларни унинг манфаатларига шарҳ-изоҳ беришга сайъ-ҳаракат қилади. Шунингдек  у билан шундай сӯҳбат қиладиким у ӯзини кучли деб ҳис этсин ва бундан ҳам кучлироқ ӯз йӯлини давом эттирсин.

Меҳрубон характерга эга бӯлган одамлар ӯзи ва ӯз руҳий саломатлигидан эътибор беришади. Бу тоифадаги одамлар мағлуб бӯлиш, ранж-азоб  ва ноомадлик билан юзмаюз бӯлиш пайтида ӯзини танқид ва танбеҳ бериш эвазига аксинча бу умидсизликлардан ӯз мақсадларининг вужудга келиши учун омил унвонида ундан фойдаланишади.

Ёзувчи ва психолог доктор Кристин Неффнинг ўзининг китобида  инсон ӯтмишдаги ӯз ҳаётининг  хатоларидан ибрат олиши мумкин деб  фикр билдиради. Сиз имтиҳондан паст баҳо олган талабани тасаввур қилинг. Агар у ӯзига нисбатан қаттиқроқ амал қилса ва “мен ҳеч қайси ишнинг уддасидан чиқмайман” деган сӯзи билан ӯзини танқид остига олса, эҳтимол ӯз сайъ-ҳаракатларига куч бериши ажаб эмас. Аммо охирда тушкунликка тушади ва аста-секин ӯзига ишонч қудратини қӯлдан бой беради.  Агар ҳиссиёт нуқтаи назаридан ӯзига нисбатан меҳрубон бӯлса ва бундай ҳолда ӯзича: “барча одамлар баъзи вақтларда хатога йӯл беришади ва муҳимми шулким мен дарснинг янги режалаштиришим билан баҳомни яхшилашим мумкин” деб ривож-равнақ топишига куч қувват пайдо қилади.

Ӯзи билан нисбатан меҳрубон бӯлган инсонлар, ранж-азоб, ҳаётнинг мушкулотлари билан юзмаюз бӯлиш инсонларнинг муштарак тажрибаларидир ва фақат бир шахсга боғлиқ  эмас , чунки мушкулотларга нисбатан осонроқ юзмаюз бӯлишади.

Азизлар, эшитиришимиздан йироқлашманг, Дастуримиз давом этади.

Улар мукаммалликка мойиллик зоҳир этишни четга қӯйиб  ва ҳар бир ишда муваффақиятли бӯлишга умид ҳам қилишмайди. Нуқсонсиз бӯлиш ӯрнига ӯзларининг рижожланишлари учун режа тузишади.

Ӯзи билан меҳрубон бӯлган кишилар бошқалар билан рақобат қилиш эвазига ӯзининг ӯтмишлари билан рақобат қилишади.  Чунки ҳар бир заминада бошқалар билан ӯзини қиёслаш стрессларни вужудга келтиради. Ӯзини бошқалар билан қиёслаёдиган шахс ӯзига хос бӯлган хусусиятларини рад этади. Улар ӯз муваффақият ва қадриятларини бошқалар билан қиёслаб баҳо беришади. Ҳаттоки ӯз ҳаётларининг барча жиҳатларини бошқаларнинг меъёр ва мизонлари билан синаб кӯришади. Аммо бу  йӯлда муҳим масаладан ғафлатда қолишади. Бу ҳам бӯлса, ӯзларининг меъёр ва мезонларидан ӯзоқлашиб ӯзларидаги ички ризоятларига баҳо беришмайди.  Ана шу масала эса уларнинг руҳий саломатлигини хавф хатар остига қуяди.

Руҳий саломатлик инсон тафаккурининг даражаси ва сифати, диққат-эътибори, хотирасининг ривожи, руҳий барқарорлиги, иродасининг мустаҳкамлиги билан белгиланиб, бунда стресснинг ўрни етакчи ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, ӯзига нисбатан меҳр-муҳаббатли бӯлиш  учун шуни билишингиз керакки сиз ӯзингиз билан муносабатда бӯлган ер куррасининг ӯзига хос шахсият ҳисобланасиз. Руҳиятни асраш ўз қўлингизда. Бунинг учун ҳаётингизни бир маромга солинг, кун тартибига амал қилинг, уйқу асабга ором берувчи энг зўр омил эканлигини унутманг, уйқу 7–8 соатдан кам бўлмаслиги илмий исботланганлигини доимо ёдингизда тутинг!

                      

 

Ёрлиқ