июл 15, 2018 11:16 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 24-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июль ойининг 15-чи кунидир.

Бундан 1266  йил илгари ҳ.қ 173-чи йил зил-қаъда ойнинг 1-чисида:

Ишончли ривоятларга кўра, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам аҳли байти ва Имом Мусо Бин Жаъфар алайҳиссаломнинг азиз қизлари Фотимаи Маъсума саломуллоҳи алайҳо дунёга келди.

Фотима Маъсума саломуллоҳи алайҳо сухандон, қудратга эга бўлган ўқитувчи, зоҳидлик ва тақводорликнинг намунаси бўлган аёл эди. Фотимаи Маъсума саломуллоҳи алайҳо ўз акаси Имом Ризо алайҳи салом билан дийдор кўриш мақсадида Эрон шимол-шарқида жойлашган Хуросонга қилган сафари чоғида касал бўлди ва Қум шаҳрида 17 кун яшаганидан кейин ҳижрий қамарий 201-чи йилда вафот этди. Ҳазрат Маъсума саломуллоҳи алайҳонинг Қумдаги қабри халқнинг зиёратгоҳига айланган ва унинг ёнида ислом дунёсинининг энг буюк диний ва илмий ҳавзаси ташкил этилган. Бу ҳавза ҳозирда исломий асил таълимотларни ёритиш маркази ҳисобланади ва илмий ва диний мақсадларни амалга оширишига қўшимча, муқовиматнинг рамзи, зулм баробарида қиём қилиш ва устуворлик кўрсатишнинг рамзи саналади. Ҳазрат маъсума салломуллоҳи алайҳонинг зиёратчилари ушбу зиёратгоҳдан нур ва сафо ва ул ҳазратнинг мактабларидан фазилат, покликва Худо йўлида сайъ-ҳаракат қилишни ўрганишади.

Бундан 114 йил олдин милодий 1904 йил июль ойининг 15 - чисида:

Россия ва дунёда машҳур бўлган 19 асрнинг таниқли дарамматурги ва раман ёзувчиси Антон Чехов 64 ёшлигида вафот этди. Унинг асосий мутахассислиги шифокорлик эди. У мўҳтожлар учун бепул клиникани ташкил этиб, ўзи у ерда касалларни табобат қиларди. Чеховнинг маҳорати қисқа асарларни ёзишда намоён бўлди. Ёзувчининг айтишига кўра, содда ва равон тилда ёзишни Лев Толстойдан ўрганган ва ўз ёзган асарларида бирон нарсани ўргатиш ва инсониятни ҳидоят қилишга сайъ-ҳаракат қилади. Унинг ҳаётдаги фалсафаси "хурсандчилик" билан ҳаёт кечиришдир ва шодлик ҳисс-туйғучига эга бўлишни катта неъмат деб билади. Чунки инсоннинг умри чекланган ва қутилиб бўлмайдиган кексалик эса инсоннинг оғир дамлари саналади. Чеховнинг фикрига кўра, Агар инсоният уша ёшлигидан туғри ҳидоят этилса, хавотирга тушмайдиган ва талаб даражасидаги ҳаётга эга бўлади. Жамиятни ҳидоят қилувчи раҳбарлар фуқарорларнинг яхши ҳаёт кечиришлари ва уларнинг саодатларини таъминлашда муҳим рол уйнашади. "Иванов", "Денгиз қуши", "Уч опа-сингил" ва "Гелос боғи" Чехов ёзган драммалар саналади.

Бундан 79 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1318 йил фарвардин ойининг 29-куни Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Ҳусайний Хоманаий ҳазратлари Машҳад шаҳрида дунёга келдилар.

Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий марҳум ҳужжатул ислом вал муслимин Ҳож Саййид Жавод Ҳусайний Хоманаийнинг фарзандидирлар. Падари бузрукворлари  аксари диний уламолар каби содда ҳаёт кечирар эди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари фиқҳ ва усул хорижи дарсларини Машҳад шаҳрида оятуллоҳул узмо Милоний ҳузурида бошладилар.  Ҳижрий-шамсий 1337-1343 йиллар давомида Қум илмий ҳавзасида Оятуллоҳил узмо Бружердий, имом Хумайний, Шайх Муртазо Ҳоъирий Яздий, Аллома Таботабоийлар наздида  фиқҳ, усул ва фалсафа юзасидан олий таълим олдилар. Ӯзларининг айтишича Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари "Имом Хумайнийнинг фиқҳий, усулий, сиёсий ва инқилобий шогирдидирлар".

Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий ҳазратлари Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин исломий инқилоб мақсадларига яқинлашиш бобида   ӯз замонаси учун мисли кӯрилмаган  ӯта муҳим фаолиятларни амалга оширдилар.

Инқилоб ғалабасидан сӯнг ул ҳазрат Инқилобий Кенгаш аъзоси, Парламент вакили, икки давра Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти каби масъулиятли вазифаларда меҳнат қилдилар.

Имом Хумайний ҳазратлари вафотидан сӯнг ҳижрий-шамсий 1368 йил Экспертлар Кенгаши томонидан Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий ҳазратлари  Эрон Ислом жумҳуриятининг раҳбари лавозимига  сайландилар.

 Бундан 74  йил бундан олдин, милодий 1944-чи йил июл ойининг 15-чи кунида:

Иккинчи жаҳон уруши жараёнида, Америка армияси томонидан Япония кенг қамровли бомбардимон қилинди. Бу бомбардимонларда "Учувчи қалъа" номи билан маълум Американинг Б-29 оғир бомбаларни ташловчи самалётлари қатнашди ва Япония таслим бўлишича, ушбу ўлкани бомбардимон қилишди. Ушбу ҳужумлар натижасида, Япониянинг уч мингдан ортиқ кичик ва катта корхоналари нобуд бўлди ва ноҳарбий аҳоли ўртасидан унлаб минг киши эса ҳалок бўлишди.

 

Ёрлиқ