июл 17, 2018 09:51 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил тир ойининг 26-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 3-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил июл ойининг 17-чи кунидир.

Бундан 123 йил ҳижрий-қамарий 1316 йил зилқаъда ойнинг 3-чисида:

Парҳизкор фақеҳ ва олим Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Фишоракий Исфаҳоний дорул-фоний билан видолашди. У ҳижрий-қамарий 1253 йилда Исфаҳон яқинида жойлашган Фишорак қишлоғида таваллуд топди ва олти ёшида Қуръонни ўрганиш ва бошланғич дарсларни бошлади. У 11 ёшга етганида катта акаси билан дастлаб Карбало сўнгра Нажаф шаҳрларига борди ва фазилатли устодларнинг илмларидан баҳраманд бўлиб илм ва фазилатнинг олий даражаларига етди. Шунга қарамай у  зоҳидлик ва тақводорлик сабабли шиа мусулмонларининг маржаиятини қабул қилишдан бош тортди ва дарс бериш ва кўп шогирдларни тарбия бериш билан  билан шуғулланди.

  Бундан 82 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1315 йил тир ойининг 26 –чисида:

Эронлик машҳур хаттот ва настаълиқ ёзуви бўйича етук мутахассис Имодул-Китоб лақаби билан танилган Мирзо Муҳаммад Ҳусейн Сайфи Қазвиний оламдан ўтди. У ёшлигида ривожланган илмларни касб этишига қўшимча араб ва франсуз тилларини ўрганди. Сайфи Қазвиний кейинчалик Фирдавсийнинг “ Шоҳнома” китобини уч йил давомида китобат қилди.

Бундан 73 йил олдин, милодий 1945- йилнинг  17-чи июлида Иккинчи Жаҳон уруши тамом бўлганидан кейин Германиянинг  Потсдам шаҳрида Англия, Америка ва Шўролар Иттифоқининг раҳбарлари иштирокида  халқаро конференция ташкил этилади. Ушбу конференцияда  имзо этилган шартномада мазкур уч иттифоқчи мамалкат ва Францияга Германияда ишғол этилган минтақаларни бошқариш каби қатор  имтиёзлар берилди. Германиянинг сиёсий ва ҳарбий қудратини бекор қилиш ва ушбу мамлакат иқтисодиётини назорат қилиш шартномада белгиланган бошқа имтиёзлардан эди. Бироқ Ғарб давлатлари ва Шўролар Иттифоқи ўртасидаги ихтилофлар натижасида Потсдам конференциясининг  шартномаси комил тарзда ижро этилмайди.

 

Бундан 38 йил илгари шамсий 1359 йил тир ойининг 26-чисида: Эрон Ислом Жумҳуриятида конституцион назорат кенгашининг биринчи даври ўз ишини бошлади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг янги конституциясининг 91 моддаси ва исломий парламентнинг қарорларига туғри келиши нуқтаи назаридан асосий қонун ва ислом аҳкомларини муҳофизат қилиш мақсадида конституцион назорат кенгаши ташкил этилди.  Бу кенгашнинг биринчи даври исломий парламент томонидан ушбу кенгашнинг ҳуқуқшуносларини сайлаш ва аъзоларини мукаммал қилишдан кейин шамсий 1359 йил тир ойининг 26-чисида шаклланди ва ўз ишини бошлади. Бу кенгашда кун масалаларидан огоҳ бўлган одил 6 нафар фақеҳшунос Исломий Жумҳурият тизимининг раҳбари томонидан ва суд органлари томонидан парламентга таклиф этилган ва парламентнинг овоз бериши билан сайланган  олти нафар мусулмон ҳуқуқшунослар аъзо бўлишади. Конституцион назорат кенгашининг муҳим вазифалари асосий қонун ва исломий аҳкомлар билан исломий парламент қарорларининг туғри келишини аниқлаш, асосий қонунни тафсир этиш ва сайловга назорат этишдан иборат.    

 

Ёрлиқ