Эрон бозори
Эрон тери маҳсулотлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон тери маҳсулотлари” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Тарихий ҳужжатлар асосида маълум бўлишича, инсониятнинг ибтидоий даврида одамлар совуқ ва иссиқликдан таналарини ҳимоя этиш учун айрим ҳайвонларнинг териларидан фойдаланишган.
Вақт ўтиши билан одамлар терини қайтадан ишлар, унга яхши сифат ва кўриниш бериш билан тери маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўрганишади. Эронга ўхшаган турли мамлакатларда тамаддун маҳсули бўлган ва қадимдан қолган ҳайкаллар, йирик тарихий нақшлар ва суратлар каби ашёлардан маълум бўлишича, тери маҳсулотлари одамлар ҳаётида муҳим ўринга эга бўлган.
Эронда тери саноатининг уч минг йиллик тарихи давомида ушбу соҳа мутахассислари теридан турли кийимлар, пойафзаллар, ҳайвонлар учун жилов ва бошқа ялтироқ ашёлар ва ҳатто турли –туман идишлар яратишган.
Эрон тери саноати тарихи давомида Табриз, Шероз ва Ҳамадонга ўхшаган шаҳарлар мамлакатда мазкур саноат турининг марказлари ҳисобланишган. Масалан, милодий 1779-1925 йилларда ҳукмронлик қилган Қожор ҳукумати даврида Эрон тарихининг дарвозаси ва ушбу юртнинг тарихий ва тамаддуний пойтахти бўлган Ҳамадон шаҳрида “Ҳамадон териси” номи билан шуҳрат қозонган махсус терилар ишлаб чиқарилган. Ушбу сифатли терилар қўй терисидан олинарди ва ундан тайёрланган юқори сифатли маҳсулотлар Россия, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга эккспорт қилинарди.
Эронда 20 асрнинг бошларида йирик тери ишлаб чиқариш корхоналари Табриз ва Ҳамадонда йўлга қўйилади. Бугунги кунда эса тери саноати корхоналарининнг сони ошган ва уларнинг бўлимлари Теҳрон, Табриз, Машҳад, Ҳамадон ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ташкил этилган.
Қўй ва эчкилардан олинадиган енгил териларни ишлаб чиқаришда Эрон дунёда муҳим бўлган уч мамлакатнинг бири ҳисобланади. Ҳар йили бу каби терилардан Эронда қарийб 22 миллион жилд ишлаб чиқарилади ва уларнинг 80 фоизи сифати яхши бўлгани боис хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.
Бугунги кунда сайёрамиз аҳолиси тезлик билан кўпайиб бормоқда. Айни дамда ер юзида 7 миллиард инсон истиқомат қилмоқда. БМТ таҳлилчиларининг сўзларига қараганда, яна 40 йилдан сўнг сайёрамиз аҳолиси 9 миллиард 300 миллион кишидан ошиб кетади. Асримиз охирига бориб эса аҳоли сони 10 миллиард кишидан ортиб кетиши мумкин. Бироқ туғулиш кўпайгудек бўлса бу рақам 15 миллиард кишига етиши эҳтимоли бор.
Бу ҳақда БМТнинг Aҳолишунослик фонди маълум қилди. Тадқиқотчилар фаровонлик даражасининг ошиши, таълимдаги ислоҳатлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар самараси ўлароқ туғилиш камайиши мумкин деган қарашларни ҳам ўртага ташлашмоқда. Бундан 60 йил аввал бир аёлга ўртача 6 нафар бола тўғри келган бўлса, эндиликда бу рақам анча камайган. БМТнинг Аҳолишунослик фонди маълумотларига қараганда, аҳоли сонининг ўсишига инсоният қўлга киритаётган муваффақиятлар бош омил бўлмоқда. Аҳолининг ўсиши Осиё ва Африка қитъалари ҳисобига бўлмоқда. Аҳоли сонининг ошиб бориши билан озиқ-овқат махсулотларига талаб ҳам ортиб бориши ҳеч кимга сир эмас. Инсониятни боқиш учун 2050 йилга бориб озиқ-овқат махсулотларини хозиргига қараганда 80 фоиз кўп ишлаб чиқаришни тақозо этади.
Таҳлилчилар озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ривожланаётган мамлакатларга нисбатан ривожланган мамлакатлар ҳиссасига кўпроқ тўғри келишини таъкидлашади. Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, қашшоқ мамлакатларда аҳоли тўйиб овқат емаётган бир вақтда ривожланган мамлакатлар аҳолиси кўп овқат истеъмол қилишдан семириб кетмоқда.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Эрон кенг масоҳатга эга мамлакат бўлиб, иқлими нисбатан қуруқ бўлсада, хос жуғрофик мавқе, турли иқлим, ҳосилхез ерлар, етарли ишчи кучи ва мутахассисларга эга бўлгани боис қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, балиқчилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳамда ушбу саноатни ривожлантиришда мамлакатда муносиб шароитларни яратган.
Эрон юрти 12 турдаги иқлим шароити ва юқори ҳосил берувчи ерларга эга бўлгани сабабли мазкур мамлакатда мўътадил, иссиқ ва совуқ минтақаларга етиштирилиши мумкин бўлган барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд.
Эрон жаҳонда писта, хурмо, анор, узум, помидор, лимонга ўхшаган 20 турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бешта асосий мамлакатнинг биридир. Айниқса. боғлардан олинадиган меваларнинг ранги, тами ва сифатида бўйича ҳам Эрон дунёда етакчи ўринларни эгаллайди.
Бугунги кунда Эронда мингдан ортиқ озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари самарали фаолият кўрсатишмоқда. Мазкур озиқ- овқат корхоналари қишлоқ хўжалиқ ва саноат соҳаларини ўзаро уйғунлаштирган ва унинг натижасида мамлакат саноатининг 18 фоизини ушбу соҳа ташкил этган.
Эндиликда жаҳон аҳолиси истеъмол қилувчи протеиндан бой бўлган озуқаларнинг 15 фоизини балиқлар ташкил этишади.
Эрон Каспий денгизида 600 километрдан ортиқроқ қирғоқ чизиғи 1800 километрдан ортиқроқ Форс кўрфази ва Уммон денгизида соҳил чизиғига эгадир. Шу сабабдан мазкур мамлакат денгиз манбаларидан кенг кўламда фойдаланиб келмоқда. Эроннинг кенг масоҳатга эга бўлган ушбу сув ҳудудларига эга бўлгани балиқчилик соҳасининг ривожланиши учун шароит яратган.
Озиқ-овқат саноатида қадоқлаш соҳаси ҳам муҳим ўрин тутади. Қадоқлаш соҳаси нафақат маркетинг ва харидорни жалб этишда муҳим рол ўйнайди, балки маҳсулотни сақлашда ва унинг транспартировка қилишда ҳам катта ёдам беради. Балиқлар, қушлар ва молларнинг гўшларини қадоқлаш ва консервалаштириш, макарон, колбасалар, тез пиширувчи тайёр овқатларни қадоқлаб, ички ва ташқи бозорларга чиқариш бугунги кунда Эронда ҳам кенг йўлга қўйилган.
Айтиш лозимки, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш соҳасида Эронда нанотехнологияларга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу заминада Эронда 260та университет ва илмий марказларда мингдан ортиқ мутахассислар фаолият олиб боришмоқда. Нанотехнологияларга бўлган ўнта илғор мамлакатлар орасида Эрон олтинчи ўринни эгаллайди.Бугунги кунда Эронда ўнлаб ширкатлар нанотехнологиялар соҳасида самарали фаолият қилишмоқда ҳамда саломатликка доир, озиқ-овқат ишлаб чиқариилишига тегишли ва бошқа турли тажҳизотларни яратишда 300 дан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаришмоқда.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.