Оила – жамиятнинг пойдиворидир
Оилага нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этиш ҳар қайси бойлик ва имтиёзлардан кӯра муҳимроқдир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Оила – жамиятнинг пойдивори” туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Оилага нисбатан меҳр-муҳаббат зоҳир этиш ҳар қайси бойлик ва имтиёзлардан кӯра муҳимроқ бӯлишини биласизми?
Ҳамда сиз ва оилангиз ӯртасидаги муносабат фақат қон билан боғлиқ бӯлиб қолмайди, балки сизларнинг ҳар бирингиз ӯртангизда жорий бӯладиган хурсандчилик, лаззатланиш ва ӯзаро бир-бирингизга нисбатан ҳурмат-эҳтиром этишга боғлиқ эканлигини биласизми?
Меҳр-муҳаббат оиланинг на фақат арконларидан биридир, балки бошқа жиҳатларнинг мангу ва боқий қолиши учун катта рол ӯйнайди. Ҳатто айтиш мумкинки севги, меҳр-муҳаббат оиланинг жон ва руҳи ҳисобланади. Шунга асосланиб айтиш мумкинки ёлғизликда эркак ва аёлнинг ҳеч қайси бири мукаммал инсон бӯлмайди. Оила камолотга эришиш йӯлидир.
Одамлар бир –бири билан бӯлганларида ва бир-бирлари билан яшаганларида ҳаётнинг барча жабҳаларига маъно бағишлашади. Яхшилик ва ёмонлик, бахт-саодат ва бахтсизлик , осойишталик ва нотинчлик фақатгина инсонларнинг мустаҳкам ва самимий алоқалари билан маънога эга бӯлади. Инсон тарбия топиб вояга етадиган башариятнинг дастлабки жамияти инсоний фитрат тақозоси билан бошқа инсонлар билан бирга ҳамжиҳатлик , ҳамдиллик ва инсоният жамиятида ҳаёт кечиришидан олдин оила ҳисобланади. Яъни оила жамият пайдо бӯлишининг биринчи бӯғинидир. Бу фалсафага таяниб донишмандлар шундай фикр билдиришади: “Оила инсонни шойиста тарбиялаш ва унинг жамиятга айланишининг мактабидир. Ҳамда оила инсоннинг ихтиёрига қуядиган воситаларга эга бӯлиши билан бошқа инсонлар билан муносабат қилиш ва инсоний жамиятида мавжуд бӯлган қийинчиликларни бартараф этиш ёки унга чидаш учун инсоннинг паногоҳи ҳисобланади. Ҳуқуқий ва ахлоқий ушбу ҳамжиҳатликка кӯра эркак ва аёл ӯртасидаги алоқасида жинсий эҳтиёжга нисбатан масъулиятни ҳис этиш аҳамият касб этади. ”
Ана шу мақсад орқали эр – хотин фарзандларининг ахлоқий ва маънавий юксалишлари , ҳамда жисмоний ривож-равнақ топишлари учун муносиб муҳитни яратиш мақсадида меҳр-муҳаббатни ахлоқ билан ӯйғунлаштиришлари мумкин.
Эркак ва аёл ўртасидаги ҳаётий боғлиқлик шунчаки жисмоний эҳтиёж, кундалик юмуш ёки мажбурият даражасига тушиб қолмаслиги лозим. У эр ва хотингинага маълум, ўзлари яратган “муҳаббат олами”, соф туйғулардан ясалган “санъат асари” даражасида бўлиб, ҳар иккала жинснинг томирларида ухлаб ётган туйғуларини ўйғотиши, ҳаётга, эртанги кунга ишонч, қувонч, ирода ва куч бағишлаши лозим.аббатни ахлоқ билан ӯйғунлаштиришлари мумкин.
Эронлик ҳуқуқшинос ва донишманд Доктор Сайид Мустафо Муҳақиқ Домод ӯзининг таҳлилида ушбу мавзӯни баён этиб шундай хулосага келадиким оила аъзоларининг ӯртасидаги алоқасидаги ҳуқуқий масалалари ҳақида ишлатилган сӯзлар кӯпинча эмоционал ва ахлоқий хусусиятларга эга бӯлган сӯзлардан ташкил топган. Чунончи , меҳрия маъносида ишлатиладиган “саддоқ” сӯзи сафо ва сидқ мафҳумини англатади.
У “Хонавода ҳуқуқи “ китобида ислом динида никоҳ ақдини ҳуқуқий бир келишув эмаслигига ишора этиб нигоҳни ҳуқуқий , ахлоқий , эмоционал ва меҳр-муҳаббат келишуви деб билади. У шундай қӯшимча қилади: Эски ҳакимлар оила рукнини тартибга келтиришда ахлоқ, меҳр-муҳаббатнинг асосий рол ӯйнашига аҳамият қаратишган ва инсоний ушбу саройга давлатнинг эътиборсизлигини хатарли ва зиёнли деб билишган. Амалий ҳикматни баён этишда эса, оила ва давлат ӯртасидаги табиий чегара намоён бӯлиши учун маданий сиёсатни ӯй, жой чора-тадбиридан ажратиб қӯйишган. Муҳақиқнинг айтишича, бундай ажратишда ҳакимлар ҳақлидирлар. Чунки тажриба шуни кӯрсатадиким давлатлар , айниқса секуляр давлатлар ӯзлари ишлаб чиқарган қонунларга асосланиб ӯзларининг истак-хоҳишларини оилага юклатишни истаганларида унга катта зарар етказишган. Ночор қолиб ӯзларининг эгоизм ва зӯравонликларига монеа яратиш учун вайронагарчиликка қӯл уришган. Аммо , ахлоқий пойдивор ва усулларга таянган иллоҳи динлардан олинган қонунлар бошқа масаладир.
Абуали Ибн Сино солеҳ жамиятнинг вужудга келиши асосини ташкил этадиган шойиста фарзандларни тарбиялайдиган талаб даражасидаги оиланинг оиланинг намунасини ўзининг бир рисоласида тасвир этди ва унинг фикрига кўра турмуш қуриш сояси остида ва турмуш уртоқ танлаш орқали ички осойишталикка етиш мумкин. У шундай айтади: Инсон ўз бойликларини муҳофазат этиш ва уларни сақлаш учун ўй ва маконга эҳтиёж сезади ва бу амрни амалга оширадиган инсон ва унга ҳамроҳ ва шерик бўладиган бу турмуш уртоғи ҳисобланади.
Ибн Сино фикрича, шойиста аёл эркакнинг шериги, мол-мулкининг қурувчиси, ўйда унинг ноиби ва фарзандлар тарбиясида унинг муҳофазатчисидир.
Унингча, агар аёл оқила бўлса, ўз эрининг ишончли дўсти ва ҳамдарди бўла олади, у бевафоликни қоралайди, оилани ҳалокатга олиб борадиган нарса, ўша бевафолик, дейди. Ибн Сино киши доимо эркин ва озод ҳаракат қилиши лозим, хатти-ҳаракатлари учун инсонга масъулият, бурч юклатилган, дейди.
Ибн Сино бола тарбиясига оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирар экан, бола тарбиясини унга исм қўйишдан бошлашни лозим топади ҳамда болаларга яхши, муносиб исм танлашни ота-онанинг даслабки олижаноб вазифаларидан ҳисоблайди.
Алломанинг фикрича, гўдак эмизикли ёшдан ўтиши биланоқ, отаси у ҳақида қайғуриши, уни нохуш таъсир ва шу каби кўнгилсизликлардан ҳимоя қилиши зарур. Бола олти ёшга қадам қўйганида, уни мураккаб бўлмаган вазифаларни бажаришга ўргатиш керак. Бироқ буни, Ибн Синонинг тавсиясига кўра, эҳтиёткорлик билан, болани ҳаддан зиёд зўриқтириб юбормасдан амалга ошириш, боланинг топшириқни бажаришга қизиқиш билан қарашини назорат қилган ҳолда бажариш лозим бўлади. Ибн Сино бундай болаларнинг хулқ-атвори рисоладагидек ривожланиб, соғлом ва бардам ўсишларига ишонч билдирган.