Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Эмоционал қайғуришда “йиғлаш”-нинг роли
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азиз тингловчилар, олдинги дастуримизда ӯз-ўзидан фахрланиш мавзӯси атрофида сӯҳбатлашган эдик ва айтдикки ӯз-ўзидан фахрланадиган шахс ҳаётнинг қийинчиликлари ва паст-баландликларида ӯзининг жисм ва руҳини муҳофазат этишга кӯпроқ сайъ-ҳаракат қилади. Бугун эса ушбу баҳс-мунозаранинг давомида эмоционал қайғуришда “йиғлаш”-нинг роли ҳақида сӯҳбатлашамиз. Эътиборингизни жалб этамиз деган умиддамиз!
Кӯп одамларнинг фикрига кӯра, йиғлаш зайиф ва эмотсионал хусусиятларга эга бўлган одамларнинг сифатидир. Ҳолбуки янги тадқиқотларнинг натижаси кӯп йиғлайдиган одамлар энг яхши саломатлик ва соғлом руҳияга эга бӯлишларини кӯрсатади. Улар эмотсионал бир стресс пайтида вужудга келган химиявий моддани кӯз ёшлари ва йиғлаш орқали ӯз жисмларидан чиқаришади. Организм кўз ёш билан бирга танадан юрак хуружини пайдо қилувчи моддани чиқариб ташлайди. Стресс юрак хуружининг хатари ва миянинг айрим қисмларига зарар етишнинг хавфи ортиб бораётганида одамнинг йиғлаш қобилияти бу хавфни бартараф этишда катта ёрдам беради. Айниқса, йиғлаш қон оқимидаги эндорфин гармонини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Эндорфин эса хуш кайфиятли бўлишда ёрдам берадиган эндорфин гормонлари мияда ишлаб чиқариладиган кайфиятни кўтарувчи моддадир.
Тадқиқотларга кўра, яхши дўстлар ва ижтимоий муносабатлар мияда ушбу моддани кўпроқ ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.
Одамларда кӯз ёшлари бир хил эмас ва уларнинг турлича шакллари бор. Мисол учун кӯз ёши кӯзларни тозалаш ва кўзнинг фаъолиятига ёрдам беради. 24 соат давомида кӯз доимий равишда кўз ёши билан намланади.
Аммо ҳаяжондан келиб чиқадиган кӯз ёши инсонларнинг ҳаяжонга келишлари ёки жисмоний оғриқни ҳис этганларида пайдо бӯлади. Бундай кӯз ёшлар ғам –кулфат, ғазаб, хурсандчилик, қурқув ёки бошқа ҳаяжонли стрессларда кӯздан жори бӯлади. Шунинг учун бу ҳиссиётларни ташқарига чиқариш инсонда яхши ҳис-туйғуни вужудга келтиради.
Шуни билишингиз мақсадга мувофиқдирким, оғриқ ёки хафачиликдан келиб чиққан кӯз ёши инсон организми жисмоний алоқага эга бӯлади. Мисол учун агар ота-оналар йиғлаётган фарзандини бағрларига олиб эркалатсалар улар тезда тинчлашади ва бу таъсир уша вақти шиддат оладиким бу бағрга босиш меҳр-муҳаббат ва ҳамдардлик билан уйғунлашган бӯлса.
Йиғлаш ғам-қайғу, стресс, ҳаяжонни қабул қилиш учун қудратли ва табиий бир механизм ҳисобланади. Калифорния университети психиатрия факултетининг асисстенти доктор Стефан Сидоров инсоннинг руҳиясига йиғлашнинг таъсири ҳақида шундай айтади: “Стресс мушакларнинг тортишига олиб келади. Кӯз ёшини тукиш орқали бу стресс бартараф этилиб организмни оддий ҳолатга қайтаради.”
Унинг фикрига кӯра турли сабаблар билан ҳиссиётларни баён этишда мушкулотларга эга бӯлган одамлар учун “хавфсиз йиғлаш маконлари ёки жойларни “ ижод этиш эмотсионал мушкулотлар ва стрессларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин.
Бу маконларда кўз ёшларини осонроқ тукиш учун иштирокчиларга қайғули ҳикоялар нақл этишади ёки янада яхшироқ йиғлашлари учун таъсирчан мусиқани қўйишади. Бу жой ва маконлар “кўз ёшидан табассумгача” деган шиорлари бор.
Бу дунёда йиғламайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Инсон бахтли кунларда ҳам, ғамли кунларда ҳам кўз ёш тўкади. Бу ҳис- туйғуларни ошкор қилиш, яшириш, тушунтириш, изоҳлашнинг ғаройиб имкониятидир. Зеро, инсоннинг кўз ёши кўп нарсаларга қодир.
Бошқа муҳим нукта шундаки, йиғлаш Қуръоннинг кўрсатмаларидан бўлиб иллоҳий анбиё ва авлиёлар сираси ҳисобланади. Ишора этиб ўтганимиздек, йиғлаш кўп фойда келтиради, жумладан юракларнинг енгилланиши, айниқса ғам-қайғуга дуч келганда. Бирор киши ғам-қайғуга юзмаюз бўлса , кўз ёшларининг тукиши унинг тинчланишига сабаб бўлади. Бир ҳадисда Мансур Сайқал шундай ривоят этадиким, фарзандимнинг ўлимидан мен жуда қаттиқ ғам-қайғуга ботган эдим ва ақлимни қўлдан бой беришдан қурқардим. Имом Содиқ алайҳиссалом олдига бориб шикоят қилдим: “Ҳар гал бундай ана шундай шаклда йиғлагин, чунки кўз ёшини тукиш сени тинчлатади.”
Йиғлашнинг фойдалари бор. Айниқса инсон юраги ғам ғуссага тўлган вақтда чин дилдан йиғлаш анча инсонга таскин беради. Кўздан чиққан ёш фойдали бўлиб, кўзни зарарли микроблардан тозалайди. Кўз ёшининг таркибида шўрсимон модда борлиги туфайли фойдалидир. Ҳаддан ошиб йиғлаш ҳам кўз учун зарарлидир. Энг аҳамиятлиси ҳадисларда айтилишича, Аллоҳни яхши кўриб, гуноҳларини эслаб йиғлаган кишига дўзах ўти ҳаром дейилган. Солиҳ кишилар доимо кўзнинг қуруқлигидан, қалбнинг қаттиқлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраганлар.