июл 28, 2018 11:02 Asia/Tashkent

Аллоҳнинг ҳамду саноси , Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) сифотлари барча Эрон шоирларининг девонларини безаб турган қадриятлардир.Мавлоно Жалолиддин Балхий эса бундай шоирларнинг олдинги сафида турадилар.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Ҳазрат Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)нинг илоҳий жамолларига назар ташлаган   дўстларининг иймони зиёда бўлиб, жўш урарди. Улар   худди ана шу қудратли жамол ҳурматидан  ҳар қандай жонбозликка тайёр эдилар. Бироқ душманлар у кишининг мўъжизаларини нечоғли кўп кўрганлари сари мункирроқ ва   душманроқ бўлардилар.

Демак, ҳақиқат шуки, одамизот Ҳақни   кўра билгувчи, гўзалликни сева олгувчи бўлмоғи лозим.

Жалолиддин Румийнинг "Маснавий" шоҳ асари ўнлаб шориҳларнинг этирофича, бу асар Қуръони карим маъноларининг бадиий талқинидир.

Аллоҳнинг ҳамду  саноси , Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)  сифотлари  барча Эрон шоирларининг  девонларини  безаб турган   қадриятлардир.Мавлоно Жалолиддин Балхий эса  бундай шоирларнинг  олдинги  сафида  турадилар.

  Анбиё  қиссаси "Маснавий"нинг ҳар  олти дафтарида ҳам мавжуд. Қуръони каримда  муборак номлари зикр этилган  анбиёларнинг деярли барчаси  "Маснавий"да  тилга олинган.

  Эрондаги машҳур румийшунослардан бири,  доктор Абдулҳусайн  Зарринкубнинг фикрича: "Ҳар  лаҳза  анбиёлар домонига бўса  урадиган  таъриф ва тавсифлар  "Маснавий"даги  энг гўзал ва  шукуҳли лаҳзалардир".

 Бу гўзаллик ва шукуҳ хотамул анбиё Муҳаммад Мустафо (с) номлари билан  ўзининг  авж нуқтасига чиқади.

Ҳар лаҳза  Аҳмад ва ул Ҳазратнинг  фазилатларидан  сўз очганида Мавлавийннг  жон  қуши само авжига парвоз қилади. Баъзида шунчалик  баландга кўтариладиким, энди сўз ҳиссиётлар  тасвирида  ожиз қолади."Маснавий" и шарифда ислом  пайғамбарининг муборак ном ва  лафзлари  деярли  500 маротаба  тилга олиниб, бу  улкан асарнинг  фазосини муаттар  айлаган.

Қурьони каримда ақл, фикр, зеҳн билан биргаликда шахсни барча билиш жараёнларини тафаккур, идрок, хотира, сезги ва хаёлини ўзида акс эттирган оятларига ҳам муҳим ўрин ажратилган.

Тадқиқотчилар "Маснавий" даги  кўплаб қиссаларни Қуръон қиссалари  билан қиёслашган.

Қуръон услубидан  Мавлавийнинг таъсирланишидан намуна бўлган яна бошқа нарса шуки,  узун бўлган мавзуларни баён этишда  тасвирий назмлардан парҳиз қилишдир. Мавлавий ашъорида бир мавзунинг  шакллантиришлар   билан  бирга бошқа ўхшаш мавзулар келтирилади. Натижада шоир бир мавзудан бошқа мавзуга ўтади  ва сўзни жозибали этади. Ушбу услуб оз-моз Қуръонда ҳам кузатилади. Қуръон бадеъ ва махсус услубга эга бўлиб, унинг ҳусни ва жозибасини оширган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

"Маснавий" шакл ва тузилма жиҳатидан ҳам Қуръони Мажид таъсири остида қолган. Ушбу асарни ўқийдиган ҳар бир кишига маълум бўладики, унинг яратувчиси  Қуръонни доимо  хотираси ва тилига келтирган ҳамда унинг маъно ва сўзларини  сақлагувчиси бўлган. "Маснавии маънавий"нинг бошқа хусусиятларидан бири сўз сайрини олдиндан билиб бўлмаслигидир."Маснавий " ва унинг олти дафтари  учун мундарижа  тузишнинг ҳечам имкони йўқ. Шу сабабдан "Маснавии маънавий"  маъно гуллари ўсган  ҳамда бикр ва қўл тегмаган юртга ўхшайди. Ушбу асарниниг аввалида  ҳам охирида ҳам ўхшаш матнлар учрамайди. Маснавийнинг олти дафтарга бўлингани  шаклий  бир тарзда бўлиб, унинг сўз ва маъносига қараб амалга оширилмаган. "Маснавии маънавий" нинг ушбу тузилмаси ҳам, айрим мавлавийшуносларнинг ақидасига кўра, Қуръони Мажид таъсири остида бўлган.Қуръон суралари хос хусусиятга эгадир ва оддий китобларнинг бўлим ва фаслларига ўхшамайди.

Мавлавий бутун "Маснавий" да  қариб Қуръонинг 1500 оятларидан  айнан фойдалаган ва 1500дан кўпроқ оятларни турли мавзуларни баён қилган пайтда  назарда тутган. Гап шундаки , Мавлавий  Қуръони Каримнинг айрим оятларини ўз асарларида  жуда кўп миқдорда ва  шундай  чиройли  бир тарзда  ишлатганки, ушбу оятлар гуруҳи  маърифат ва ирфон аҳли учун мақолга айланган.////// Ҳурматли тингловчилар! “Мавлавий жаҳон кезади” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 Қадрли  тингловчилар, "Тингла найдин" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ