Биз ва тингловчи
Оммавий маданият
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги сони яна эфирда. Бугунги суҳбатимиз ”Оммавий маданият” мавзусига бағишланган. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Сўнгги йилларда “оммавий маданият” ҳақида жуда кўп гапирилаяпти. Хўш, оммавий маданият дегани нима ўзи? Айримлар уни кўпчилик ёшлар эргашаётган замонавий “қадриятлар” мажмуаси, авом маданияти дея баҳолашмоқда. Аслида бу “маданият” бутун дунёда ёши, дунёқараши, касби турлича бўлган кишиларни ўзининг жимжимадорлиги, енгил ҳаёт ваъда қилиши билан жалб этаяпти. У бир неча маданиятларнинг қоришиғини вужудга келтиришга уриниш, дунё халқларининг миллийлигини йўқотишга, ўзлигидан жудо қилишга қаратилган ҳаракатдир.
“Оммавий маданият” унсурлари айниқса, эстрада қўшиқчилиги орқали кенг тарқалаётгани сир эмас. Эшитаверсангиз куйи қулоғингизга ёқинқираётган, матнида эса на маъно, на мазмун бор қўшиқларга нафақат ёшларимиз, ҳатто катталар ҳам ўрганиб қолаётганининг сири нимада? Психологларнинг фикрича, бундай “санъат асарлари” инсоннинг мустақил фикрлаш ва мулоҳаза юритиш, қиёслаш, солиштириб хулоса чиқариш каби сифатларининг секин-аста унутилишига олиб келар экан. Бу ҳол эса дидсизлик ҳамда масъулиятсизликнинг оммавий тарзда урчишига сабаб бўларкан.
Биз аллақачон кўникиб қолаётганимиз: оммавий ахборот воситалари, интернет сайтларидаги турли-туман олди-қочди воқеалар, маъно-матрасиз “кўнгилочар” шоуларни мана шу дидсизликнинг бир кўриниши, дея ҳисоблаш мумкин. Таниқли кишиларнинг ишқий можароларини акс эттираётган “сариқ матбуот” ҳам “оммавий маданият”нинг кенгроқ илдиз отишини таъминлаяпти.
Мутахассислар телевизор, компьютер ёки қўл телефони, планшет билан кун-тун бирга бўлаётган, воқеалар иштирокчисидан кўра, ҳодисалар кузатувчисига айланиб қолаётган одамлар сони дунё бўйича тобора кўпайиб бораётганидан хавотирга тушишмоқда. Бундай ёшлар эса ўзлари билмаган ҳолда, яъни кенг фикр юрита олмаслик (“оммавий маданият” таъсири!) натижасида турли оқимларнинг гирдобига тушиб қолишаяпти.
Ижтимоий онгни заифлаштириш, оммага таклиф этаётган маҳсулотни идеал сифатида тақдим этиш “оммавий маданият” тарғиботининг асосий вазифаси ҳисобланади. У инсоннинг муайян миллатга, жамиятга мансублиги ҳамда тарихий илдизларига болта уриб, уни ягона қолипга солади. Бир сўз билан айтганда, инсон манқуртлашади. Бунинг эса оқибати бениҳоят хавфли.
Яна шуниси ҳам борки, агар киши миллий қадриятлар, анъаналар, урф-одатларга қарата бўлаётган хуружларга лоқайд қараса, бепарво бўлса ҳам у четдан кириб келаётган сохта ва бузғунчи мафкуранинг кўр-кўрона асирига айланади. Пировардида эса миллий ўзлигини йўқотади.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Бугунги глобаллашув шароитидаги энг муҳим вазифалардан бири ёшларда ва умуман фуқароларда қонунга ҳурмат руҳидаги шахс тамойилни шакллантришдир. Шахсий ҳаётий тамойилларни шаклланиш даврийлигида ёшлик даври жуда муҳим ва шу билан биргаликда зиддиятларга тўла давр сифатида тавсифланади. Шахсий сифатларни шаклланиша жараёнида жамият тараққиётига конструктив аҳамият касб этадиган хулқ-атворни шаклланиши хар бир жамият учун прогрессив аҳамият касб этади. Лекин ана шундай прогрессив йўналишни ёшларда шаклланишига халақит берадиган ва керак бўлса уни регресс томон ўзгартириб юборадиган жараёнлар ҳам борки бундай жараёнлар бутун дунё бўйича кенг қулоч ёйиб бормоқда. Бундай жараёнларни умумий таснифига кўра субмаданият кўринишлари сифатида изоҳланади. Биз қуйида субмаданият кўринишлари деб аталаётган меъёрлардан оғиш харакатини юзага чиқариши мумкин бўлган, ёшлар ўртасида кенгайиб бораётган жараёнларни қисқача кўриб чиқиш орқали мавжуд салбий ҳолатлардан огоҳ қилиб қўймоқчимиз. Улар қуйидагилар:
— Металлистлар. Ҳозирги кундаги энг йирик норасмий субмаданият кўринишларидан бири. Уларни яққол ажарлиб турадиган жиҳатлари: баданнинг турли жойларида албатта металл парчаларини тақиб олганлиги ва агрессив хулқ-атвори билан ажралиб туради. Шунингдек улар тор ва қора рангли асосан чарм кийимларни кийиши, классик рок мусиқаларни севиб тинглаши билан ҳам ажралиб туради. — Панк субмаданият кўриниши. Инглизча луғатда punk сўзи турмуш тажрибаси йўқ ўспирин, фойдасиз, бефаҳм, ёмон одам маъносини беради. Панклар Буюк Британияда, аниқроғи 1930 йилларда Уэльсда шаҳарларни камбағал қисмларида кўмирчиларни болалари орасида пайдо бўлди. Арзимаган ходисаларга муштлашишлари, бандитизмнинг дастлабки кўринишлари, нарсаларни синдиришлари улар учун хос белги эди. Ўз даврида уларни мусиқаси негрларни “қора жаз”и эди. Уларни қарашларида социумни инкор этиш кўзга ташланар эди.
Панклар – аслида кўримсиз қиёфани ўзида акс эттиради. Кишини ғашини келтирадиган соч турмаги (тожга, кокилга ўхшаш), кўриниш (тақир бош, қора терили пиджак, бўялган нозик ёқаси ҳошияли куйлак), юзнинг турли турли жойларида ва қулоқда сирғани мавжудлиги улар учун хос билгидир.
— “Эмо”ларнинг бизга олиб келган модалари қуйидагича: соч улаш ва сочларни ҳар хил оч(яшил, пушти) рангларга бўяш, оч рангли косметикадан фойдаланиш, “рок” мусиқаларни енгиллирини тинглаш.— Анимиклар болаларча хусусиятни, характерни ўзида акс этишади. Улар фикр юритишда соддадиллик билан ёш болаларча жавоб қайтаришади. Ушбу субмаданият кўриниши дастлаб 1913 йилларда Японияда пайдо бўлди. Япон анимэси “катта қизалоқни” эслатади. Уни манго деб хам аташади. Анимиклар асосан қизларда кўпроқ учрайди.
— Гопниклар. “ГОП” атамаси русча “Городское общество призрения” сўзларини қиқартирмаси ҳисобланади. Гопниклар – кўча субмаданияти кўринишларидан бири бўлиб, улар майда ўғирлик, талончилик, безорилик, босқинчилик каби хатти-харакатлари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Ҳозирга даврида гопникларни таълим-тарбия кўрмаган кўча болалари, асосан уйдан қочиб кетган болалар, девиантликнин турли кўринишларига мансуб ўсмирлар билан тўлмоқда.
— Граффит. Ушбу атама италянча сўздан олинган бўлиб, тирнаб ёзмоқ маъносини билдиради. Улар асосан жамоат жойларида кўпинча деворларда турли хил ёзувлар суратларнида ўз ҳиссиётларини ранглар билан безашади. У дастлаб ўтган асрнинг 60-йилларида Нью-Йорк метрополитенида кўплаб учрай бошлади. Ҳозирги кунда жамоат жойларидаги учраётган айрим ноҳуш манзаралар айнан улар томонидан ижод қилинмоқда.
Энди эса радиомизнинг эшиттиришларига доир хоразмлик тингловчимиз Эрпуладнинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.
Тингловчимиз Эрпуладнинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.