Соғлиғимиз ўз қўлимизда
Бугунги дастуримиз эмоционал ӯз -ӯзидан ғамхурлик қилишнинг бир қисми бӯлган кулги мавзӯсига бағишланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Психологларнинг фикрига кӯра "кулиш " ички бир паёмни вужудга келтиради. Бу паём эса руҳни ахлоқсизлик ва стрессдан қутқаради. Кӯлги хулқ -атворни яхшилаш ва тушкунликка тушиш ва изтироб ҳаяжонни бартараф этиш учун таъсирчан рол ӯйнайди. Бугунги дастуримиз эмоционал ӯз -ӯзидан ғамхурлик қилишнинг бир қисми бӯлган кулги мавзӯсига бағишланади. Биз билан бирга бўлинг!
Ӯтган дастуримизда эмоционал ўз-ӯзидан ғамхурлик қилишнинг жиҳати бӯлмиш йиғлаш ҳақида сӯҳбатлашган эдик. Ҳамда зикр этиб ӯтдикки кӯпроқ йиғлайдиган одамлар соғлом руҳия ва яхши саломатликка эгалар. Чунки улар кӯз ёши орқали ӯз организмларида эмоционал стресс ва ҳаяжондан ижод этиладиган бузувчи ва химиявий моддаларни чиқариб юборишади.
Жисм ва руҳнинг саломатлиги бир -бири билан чамбарчасб боғлиқдир. Бизнинг афкоримиз ҳаяжон, ҳис -туйғу ва ақидамизнинг организмимиз саломатлигига таъсир етказганидек руҳий саломатлик ҳам жисмнинг саломатлигидан таъсирланади. Жисм саломатлиги билан қиёслашда айтиш мумкинки юрак ва томир саломатлиги учун чарви ва тузни истеъмол этишда берилган тавсияларга риоят этиш зарур бӯлганидек руҳий соғломлик нуқтаи назаридан ҳам кулиш руҳий саломатликни юксалтириш ва тушкунликка тушиш, ҳамда изтироб ва ҳаяжон белгиларни камайтиришнинг сабабига айланиши мумкин. Ӯтказилган тадқиқотларга кӯра организмда имуноглобулин гармонларнинг ишлаб чиқарилиши кулиш мезони билан бевосита боғлиқдир. Имуноглобулин микроблар ва бактериялар билан организм хавфсизлик органларининг кураш олиб боришга кумак беради ва беморликлар билан кураш олиб бориш учун шахсни тайёрлайди. Кулиш ҳақида олиб борилган изланишлар шуни кӯрсатадики инсонлар кӯлги ёрдамида оғриқни бартараф этиш учун чидамли бӯлишади. Чунки кӯлги эндорфин моддаси ишлаб чиқарилишини кӯпайтиради. Ҳақиқатан ҳам эндорфин морфин моддасига ӯхшайдиким оғриқни таскин берувчи модда каби амал қилади. Албатта кӯлги даволаш хусусиятига эга бӯлиш назарияси янги назария эмас, балки бир касалликнинг анатомияси китобининг машҳур ёзувчиси Норман Ковсинс милодий 1979 йилда дунё жамоатчилиги ва халқаро ҳамжамиятликнинг диққат -эътиборини мазкур мавзӯга жалб этди. У бу китобда ӯзининг ҳаёт саргузаштини таърифлайдиким оғир касаллиги мубтало бӯлгани оқибатида ӯлим хатаридан қандай нажот топганини тасвирлайди. У ӯзи учун С витаминини истеъмол этган мизонига тенг кӯлишни раво кӯрди . У шунга англаб етдиким комедия филмини тамоша қилиш таъсирида 10 дақиқа кулиш у учун икки соат оғриқсиз ва тинч ётишни армуғон келтиради. У кулиш билан охир оқибат оғриқ устидан ғалаба қозонди ва бор оғриқ ва касалликлардан нажот топиб кутилмаганда даволанди. Кӯлги организм учун энг яхши машқ ҳисобланади.
Бир дақиқа кулиш қирқ маротаба чуқур нафас олиш билан тенг келади. Ҳеч қайси бир жисмоний тарбия кулиш каби организм мушакларини ҳаракатга келтиролмайди. Шунингдек бир кунда 15 дақиқа кулиш эрталаб пиёда юришдан ҳосил бӯладиган манфаатларнинг кӯп қисмини ӯзига қамраб олади.
Шу сабабдан кулиш беморлик тушагида ётганлар ёки жисмоний машқ қилиш имконига эга бӯлган шахслар учун муносиб машқ ҳисобланади. Мерланд университети тадқиқотчиларининг амалга оширилган тадқиқотлари натижасига кӯра кулиш жисм ва жон учун жуда фойдалидир. Бу университет кардеология марказинингбошлиғи Михаил Миллер бу мавзу устидан тадқиқот ӯтказганидан сӯнг шундай айтади: "Бир комедия филмини тамоша қилишда икки соат давомида баланд товуш билан кулиш таъсирида организмнинг ҳаракати ярим соат гимнастика билан шуғуллашнинг ийжобий таъсири билан тенгдир. Кулиш ӯта кучли ижтимоий алоқани ӯрнатиш йӯли ҳисобланади ва инсонда зоҳир бӯладиган илк ийжобий ҳис -туйғудир. Кулиш одамларни бир -биридан узоқлаштирадиган қурқиш ва ғазабнинг қаршисида бир -бири билан бирга бӯлиш ва тушуниш ҳис туйғусини оширади.
Кулги — энг яхши дори эканлигини кўп марта эшитгансиз. Кулги мияда ўзини бахтиёр ҳис қилишга, оғриқ ва зиқлик ҳиссини пасайтиришга имкон бериб ижобий гормонларнинг ажралишини кучайтиради. Мунтазам қаҳқаҳ уриб кулган маъқул. Мия мунтазам кулгидан таъсирланади дейишади, худди тана мунтазам машқлардан таъсирлангани каби.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, одам юракдан ёзилиб кулса, соғлиғи яхшиланади, енгил тортади, руҳи тетиклашади, иштаҳаси очилади, умри узаяди. Кулги бутун организмга таъсир қилиб, унинг ҳаётий фаоллик даражасини (тонусини) оширади. Кулгидан киши кайфияти кўтарилади, димоғи чоғ бўлади. Физиологларнинг илмий текширишларига қараганда, кулги, хурсандчилик натижасида меъда ҳажми кичиклашиб, тўлқинсимон кенгайиш ва торайиш ҳаракатлари кучайиб, овқат тез ҳазм бўлади ва организмга яхши сингийди. Шунингдек, кулги аввало бош мия учун куч-қувват бахш этади. Чунки одам кулганда юз мушаклари қисқариб, бошдаги томирлардан вена қони равон ҳаракатланади. Артерия томирларидаги кислород ва озиқ моддаларга бой бўлган қон ҳаракати эса ўзгармайди. Натижада капиллярларда (қўл томирларда) босим ошади, бош мия қон билан яхши таъминланади. Энг муҳими, кулги мия қобиғидаги импульсларнинг юришини тезлаштиради. Бу эса янги ахборотларни қабул қилиш ва вақтида ўзлаштиришга ёрдам беради. Натижада мия чарчамайди, зўриқмайди. Бундан ташқари кулги ўпкада ҳаво алмашинувини яхшилаб, кишининг меҳнат қобилиятини оширади, иродани мустаҳкамлайди. Шунингдек, нафас олиш аъзолари фаоллашади. Кўпчилик олимлар фикрича, кўкрак қафасининг кенгайиши худди насос сингари бошда ишланган қонни тортади ва вена томирларида қон босимини камайтиради. Кулги эса бу ўзгаришларни активлаштириб, қон оқимини яхшилайди, бошқача айтганда, мияни ва ички аъзоларни ўзига хос массаж қилади. Одам маза қилиб кулгандан кейин енгил тортишига, руҳи тетиклашишига сабаб ҳам шу бўлса керак