Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 14-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил август ойининг 5-чи кунидир.
Бундан 1031 йил илгари ҳижрий-қамарий 408-чи йил зилқаъда ойнинг 22-чисида:
Ҳижрий қамарий 5-чи асрнинг донишманди ва маданий ва сиёсий шахсиятларидан бири Хожа Низомул-Мулк Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Тус шаҳрида таваллуд топди. У ўз асрининг маданий ва сиёсий ўзгаришларида катта таъсир етказган донишмандлар жумласидан эди. Салжуқийлар даврида Эрон халқининг ривож-равнақ топиши бу шахсга тегишли эди. Хожа Низомул-Мулк амалга оширган муҳим сайъ-ҳаракатларидан бири бу Салжуқийлар сулоласининг даврида "Низомия" номли мадрасани таъсис этгани эди. Ва бу мадрасада турли илмлар таълим бериларди. Хожа Низомул-Мулк форс адабиётининг машҳур намояндаларидан бири ҳам ҳисобланади. У вазирликда узоқ муддат давомида ишлаб ортирган тажрибаларини "Сиёсатнома " номли асарида тўплади. Бугунги кунда ушбу китоб форс адабиётининг энг муҳим асарларидан бири саналади. У ушбу китобда туғри ҳукумат қилиш йўлларини ўз қарашларига асосланиб, баён этади ва шунинг билан бирга уша даврнинг маъмурий ва сиёсий ташкилотларининг заминасида муҳим маълумотларни баён этади.
Бундан 123 йил илгари милодий 1895 -чи йил август ойининг 5-чисида:
Германиялик инжинер Рудолф Дизел номига дизелли матор қайд этилди. Рудолф Дизел ўз ҳаётининг бир қисмини Франция, Англия ва кейинчалик Германияда ўтказди ва Мюнхен университетида таълим олди. У йиллар давомида сайъ-ҳаракат қилишидан сўнг, охири милодий 1895 йил 5 август ойида ҳавонинг босимини кўтариш йўли билан 500 градусгача ҳароратни вужудга келтирадиган маторни ихтироъ этишга муяссар бўлди. Газ билан ишлайдиган Дизел маторида газнинг маторга киришидан олдин ҳавонинг ҳарорати иссиқ бўлиши лозим ва кейин ёқилғи цилиндрда тарқалиши лозим. Бу матор ҳароратни энг юқори даражага етказиш учун сувутғич мосламаси билан жиҳозланади. Шунингдек маторнинг тезлиги ва кучини ёқилғининг миқдорини ўзгартириш билан ҳам бошқариш мумкин.
Бундан 55 йил олдин милодий 1963 йил август ойнинг 5-чисида: Америка, Совет Иттифоқи ва Англия ўртасида ядровий синовларни манъ этиладиган шартнома имзоланди. Совуқ урушнинг бошланиши билан ядровий синовлар ва қитъалараро ракеталарни ишлаб чиқариш ҳамда ядровий калакчаларга эга бўлиш каби масалалар бутун жаҳон уруши арафасига қарор берди. Куба масаласи ва Совет Иттифоқи томонидан ракеталарни ўрнатиши бўҳроннинг энг олий чуққиси эди. Охири кенг музокаралар ўтказишидан кейин Англия, Америка ва Совет Иттифоқи ядровий синовларни манъ этиш ҳақида келишувга келишди. Милодий 1963 йил август ойнинг бешинчисида ядровий синовларни манъ этиш шартномасига имзо қўйишди.
Бундан 28 йил олдин милодий 1990-чи йил август ойнинг 5-чисида:
Қоҳирада ўтказилган исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг 19-чи йиғилишида "исломий инсонлар ҳуқуқи" декларацияси тасдиқланди ва ушбу кун "Исломий инсон ҳуқуқлари ва инсоний каромат" куни деб, эълон қилинди. Бу декларация бир муқаддима ва 25-та моддадан иборатдир.
БМТ ташкилотида 1948-чи йилда Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳақидаги резолюция тасдиқлашнишидан кейин кўп мамлакатлар Ғарбда ҳоким бўлган либералистик ва секуляристик таълимотлари асосида , ушбу резолюция тортиб этилган ва ушбу мамлакатларнинг маданиятига тўғри келмайди, деб эълон қилишди.
Исломий инсон ҳуқуқлар резолюциясини халқаро инсон ҳуқуқлари резолюциясидан энг муҳим фарқли томони бу иллоҳий қарашлар доирасида инсон ҳаётининг маънавий ҳуқуқи ва унинг кароматига эътибор қаратишдир. Шунингдек бу резолюцияда инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири унвонида мустамлакачиликка қарши кўраш олиб боришда халқларнинг ҳақ-ҳуқуқлари таъкидланади. Исломий инсон ҳуқуқлари резолюцияси ҳақиқатан ҳам халқаро сатҳда исломий ўзликни ва инсон ҳуқуқлари ҳақида иллоҳий диннинг нуқтаи назари, қарашлари ва шарҳ-изоҳларини баён этиш учун исломий жамият томонидан амалга оширилган бир сайъ-ҳаракат эди.