август 06, 2018 12:46 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 15-чиси: Ҳижрий-қамарий 1439-чи йил зил-қаъда ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 6-чи кунидир.

Бундан 137 йил олдин  милодий 1881-чи йил август ойининг 6-чисида:

Шотландиянинг кашфиётчиси ва табиби Александр Флеминг таваллуд топди. У тиббиёт йўналишида диплом олишга муяссар бўлди.Биринчи Жаҳон уруши пайтида мажрўҳ бўлганларнинг аксарияти инфекция сабаби билан оламдан ўтишларини мушоҳида этганида буни даволаш қарорига келди. У милодий 1928 йилда бошқа икки олим Флорей ва Чейн билан бирга пенсилин моддасини  кашф этишди. Бу уч олим милодий 1945 -чи йилда медицина соҳасида мазкур кашфиётлари учун муштарак Нобел премиясини олишга мушарраф бўлишди.Ҳозирги кунда пенсилин доруси тиббиёт соҳасида кенг ишлатилади.

Бундан 73  йил олдин шу куни, милодий 1945 йил август ойининг 6-чисида:

Иккинчи жаҳон урушининг охирги кунларида Америка дунёда биринчи маротаба Хирасима шаҳрини бомбардимон қилиб ушбу шаҳарни вайронага айлантирди. Бу бомба 20 тоннали Ти Эн Ти номли  портлатадиган моддага эга эди. Бу бомбанинг портлаши натижасида 90 минг нафар ҳалок бўлиб, 75 минг нафар эса тан ҳароҳати олдилар. Херасима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилишнинг асаротлари ҳалигача давом этмоқда. Америка Херасима шаҳрини бомбардимон қилишидан кўп вақт ўтмасдан  Япониянинг бошқа шаҳарларидан бири Нагасаки шаҳрини ўз нишонасига қарор берди ва Япония таслим бўлишга мажбур бўлди. Урушлар таърихида энг фожеали ва ваҳшатли жиноятлар саналмиш Хирасима ва Нагасаки шаҳарларини атом бомбаси билан бомбардимон қилиш ҳодисаси шуни кўрсатдиким, атом бомбалари Америка каби империалистик мамлакатлар қулида қарор олиши хатарли бир восита ҳисобланади. Шунинг учун ушбу қурол-яроқлар устидан назорат қилиш ва ниҳоятда уларни йўқ қилиб ташлаш дунёнинг хавфсизлигини таъминлашда зарурий ишдир.    

Бундан  30 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1367 йил мурдод ойининг 15-чисида:

Ироқнинг собиқ диктатори Саддом Ҳусейн Эрон билан оташкесимни тўхтатиш масаласини қабул қилишга мажбур бўлди. Икки томоннинг оташкесимини тўхтатишга кафолат берадиган хавфсизлик кенгашининг 598- чи резолюцияни ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 27-чисида Эрон томонидан қабул қилиниши натижасида ҳарбий тўқнашувлар охирга етади деб кўтилган эди. Аммо Саддом бир неча кундан кейин Эрон сарзаминига қарши кенг кўламли ўз ҳужумини бошлади. Аммо Эрон ҳарбийларининг жасорат ва шужоат кўрсатишлари сабабли мағлубиятга учради. Бир неча вақтдан кейин Ироқ баъс режими ушбу мамлакатда бўлган Эрон мухолифларини жиҳозлантириб, Эронга қарши ҳужум қилишга ташвиқ этди. Аммо бу ҳужум ҳам мувафаққиятсизликка юзмаюз бўлди. Охири Саддом Ҳусейн Эронга қарши саккиз йиллик  урушни юклатиши ҳамда Ироқ ва Эроннинг халқига катта зарар етказганидан кейин ўз мақсадига эриша олмади. Шу сабабдан оташкесимни қабул қилишга мажбур бўлди. Бу оташкесим эса икки ҳафтадан кейин расмий равишда ижро этилди.

 

Ёрлиқ