Исломда бола ҳуқуқлари
Оилавий тарбия, деганда ота-оналарнинг ўз ҳаётлари, турмуш тарзлари бола шахсида дунёқараш асослари, сиёсий, ахлоқий, эстетик ва бошқа ижтимоий омилларни шакллантириш мақсадида мунтазам, изчил, ғоявий ва маънавий таъсир кўрсатиш жараёни тушунилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда айтиб ӯтганимиздек болаларнинг илм ӯрганиши ота-онанинг зиммасига юкланган вазифа бӯлиб, бу масалага жиддий ёндашишга тӯғри келади. Шунингдек уларнинг таълим-тарбияларига ҳам аҳамият бериш зарур.
Болаларнинг парваришлари ва уларнинг яширин истеъдодларини очилишига кӯмаг этиш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади.
Оилавий тарбия, деганда ота-оналарнинг ўз ҳаётлари, турмуш тарзлари бола шахсида дунёқараш асослари, сиёсий, ахлоқий, эстетик ва бошқа ижтимоий омилларни шакллантириш мақсадида мунтазам, изчил, ғоявий ва маънавий таъсир кўрсатиш жараёни тушунилади.
Инсон шахсини шакллантириш оила муҳитидан бошланади. Шахсни таркиб топтириш қанча эрта бошланса, у шунчалик ижтимоийлашиб боради. Шунинг учун, бола тарбиясида турли усуллар қўлланилади. Тушунтириш, насиҳат, ибрат, намуна, машқ қилиш, рағбатлантириш, танбеҳ бериш, жазолаш, пичинг каби усуллар қўлланилса, ижобий натижаларга эришилади.
Таъкидлаш жоизки, бола аввало инсон сифатида худди катталар сингари ўз ҳуқуқига эга. Яъни, ҳар бир бола эркин яшаш, табиат (муайян бир ҳудудда туғилиши, аниқ бир ота-онага, наслга тааллуқли бўлиши, оилада яшаш, ота-онанинг қарамоғида бўлиши) ва жамият (таълим олиш, дам олиш, даволаниш, болаларга аталган маданий-маиший масканлардан фойдаланиш ва ҳ.з.) неъматларидан баҳраманд бўлиш, шахсий ва тураржой дахлсизлиги, ўзига тааллуқли бўлган маълумотларнинг сир тутилиши ҳуқуқига эга.
Болани соғлом оила муҳитида туғилиб, ўсиб, камол топиши учун, яқинларининг меҳри-мухаббати билан улғайиб, келажакда жамиятга фойда келтирадиган, равшан ва теран фикрловчи инсон бўлиб етишишига хизмат қилиш йўлида жамият томонидан бундай дастурлар ишлаб чиқилиб, белгиланган мақсадларни амалга оширилади.
Таълим-тарбия ота-она ва жамият олдидаги улкан масъулият бӯлиб, фарзанд келажагида ота-онанинг унга қоил бӯлган дуруст муносабатларида ӯз аксини топади. Аллоҳи зулжалол Қуръони карим “Таҳрим” муборак сураси 6 ояти каримасида марҳамат қилади: Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар.
Кӯплаб муфассирлар бу оятнинг тафсирида шундай баён этишган: бу ояти каримада асосан адаб ӯрганиш ва тарбият масалалари кӯриб чиқилади. Яъъни бу ояти каримада Аллоҳ таоло ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг баъзи бир завжаларини огоҳлантириш билан барча мӯъминларга оила ва унинг аъзолари ҳисобланмиш хотин ва фарзандларга қандай таълим-тарбия бериш ҳақида кӯрсатма бор.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Исломда болал ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Ота –онанинг фарзанд неъматига ҳақиқий шукрлари айнан тарбия масъулиятини чиройли адо этиш орқали юзага чиқади. Берилган неъматга шукр қилишлик шу неъматни неъмат берувчи зотни рози қиладиган тарзда тасарруф қилиш билан бўлади. Фарзанд неъматига шукр қилиш ўша фарзандни Аллох таолога итоат қиладиган банда қилиб тарбиялаш билан юзага чиқади.
Динимиз кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатларга тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга, ҳаттоки ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради.
Исломда болалар тарбияси ота-онанинг энг масъулиятли ва узоқ давом этадиган бурчларидир. Бошқа бурчлар баъзи ишларни қилиш ёки мулкни сарфлаш билан охирига етади. Аммо тарбия масъулияти бардавом бўлади.
Болалар жамиятнинг бошқа қатламлари каби меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезишади. Болаларга нисбатан меҳр-муҳаббатга тўла муносабат болаларни ҳам ақлий, ҳам руҳий ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган ўзига хос вазифасини ўтайди.
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан биз учун бир амонатдек ато этилганини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шундай экан бу амонатни яхши асраб-авайлаб вояга етказишга тӯғри келади. Унинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таважжуҳ қилмоқ бизнинг инсоний бурчимиздир.
Ҳурматли тингловчилар! “Исломда бола ҳуқуқлари” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.