август 14, 2018 12:25 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил мурдод ойининг 23-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 2-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил август ойининг 14-чи кунидир.

Бундан 73 йил олдин милодий 1945-чи йил август ойнинг 14-чисида:

Япония мамлакати Иккинчи Жаҳон урушида иттифоқчи мамлакатларга таслим бўлди. Шу тартиб билан Германиянинг қуролли кучлари томонидан Польша мамлакатига қарши милодий 1939-чи йилда бошланган уруш Японияда ўз охирига етди.

Япония ва Америка милодий 1941-чи йил декабр ойидан бошлаб бир-бири билан оғир уруш олиб боришга киришди. Аммо охири бу уруш Америка томонидан Херосима ва Нагасаки шаҳарларини атом бомбаси билан бомбардимон қилиши боис икки юз минг нафар ҳалок бўлганларни боқий қолдиргани билан ўз якунига етди. Япония таслим бўлганидан кейин амалда Иккинчи Жаҳон уруши ҳам охирга етди.              

Бундан 71 йил илгари милодий 1947  йил август ойининг 14-чисида:

Покистон мамлакати Ҳиндустондан ажралди ва ўз истиқлолини эълон қилди. Милодий 8 асрда ислом дини Ҳиндустон ярим оролига кириб келди ва бугунги кунда Покистон деб аталадиган бу мамлакатнинг бир қисми милодий 18 асрнинг охирларида Англия томонидан ишғол этилишига қадар мусулмонларнинг ихтиёрида эди. Англия мустамлакачиларига қарши Ҳиндустон халқининг қузғалон ва қиём кўтаришлари бошлагани сабаб милодий 1906 йилда Муҳаммад Али Жиноҳ раҳбарлиги билан “Муслим лиг” партияси ташкил этилди ва бу партияни ташкил этишдан мақсад исломий бир давлатни таъсис этиш эди. Бу партия аста-секинлик билан Ҳиндустон мусулмонларини диққат-эътиборини ўзига жалб этди ва охири Покистон ташкил этилди.

Бундан 62 йил муқаддам, 1956 йилнинг 14 августида  германиялик машҳур шоир, ёзувчи ва режиссёр Бертольд Брехт   вафот этди. У милодий 1898 йилда Германиянинг Аугсбург вилоятида таваллуд топди ва ўз маълумотини табиий илмлар йўналишида олди. Германияда фашистларнинг қудрат бошига келишлари замонида у ўзининг танқид қилиш хусусиятига қараб нацизм  идеологияси билан қарши фикрий кўраш олиб боришга кирди. Аммо гесстапо томонидан тақиқланлди ва Америкага қочиб кетди. Брехт уруш якунида ўз ватанига қайтди ва ўз умрининг охиригача германияда яшади.  Брехт  «Галилей ҳаёти», «Луколус маҳкумияти » ва «Тундаги барабан» каби асарларни ёзиб мерос қолдирган.

Шунингдек унинг пьеса асарларида замонавий долзарб муаммолар, инсонпарварлик, фашистларнинг ҳукумати ва уларнинг зулм-истибдоди тасвир этилади.  

Бундан 47 йил олдин ҳижрий-шамсий 1350-чи йил мурдод ойнинг 23-чисида:

Баҳрайн Эрондан ўз мустақиллигини эълон қилди. Форс кўрфазининг жанубида жойлашган Баҳрайн ороли Қочор сулоласи ҳокимиятининг  бошларида Эрон назорати остида эди. Аммо бир неча йилдан сўнг Англия Эрон денгиз кучларига эга эмаслигини баҳона қилиб, Қочор сулоласи билан шартнома имзолаб, Баҳрайн ва Форс кўрфазининг хафсизлигини муҳофазат этишни ўз зиммасига олди. Бу ҳукумат 150 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилди. Кейинчалик қайта-қайта Эроннинг уша вақтдаги давлати мухолифатига юзмаюз бўларди. Аммо турли сабаблар билан мағлубиятга дуч келарди. Охири табиий энергетика манбаларига тўла ушбу муҳим ва стратегик орол ҳижрийц-шамсий 1350 йил мурдод ойининг 23 кунида ўз истиқлолини эълон қилди. 

 

Ёрлиқ