август 18, 2018 09:06 Asia/Tashkent

Қамарий ойларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эгадир. Зил-ҳижжа ойи қамарий ойларнинг энг охирги ва ўн иккинчи ойидирким, унинг охирга етиши билан қамарий ой ҳам ўз охирига етади ва янги йил бошланади.

Бу ой ҳаром ойлардан бири ҳисобланадиким, Аллоҳ талоло халқнинг тоат-ибодат қилиши, мусофират ва зиёрат қилиши ҳамда қатл ва урушни тарк этиши учун белгилаган ва Қуръони каримда ҳам унга ишора этади ва уни ҳурматини муҳофазат этишни барчалар, айниқса мусулмонларга вожиб ва зарурий деб билади. Қуръони каримнинг Тавба муборак сурасининг 36 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони, Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг. Мушрикларга қарши жам бўлиб, улар сизга қарши жам бўлиб урушаётгандек уруш қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир. (Ушбу ояти карима ойларнинг ҳисоби, табиий равишда, Аллоҳ осмонлару ерни яратган пайтдаёқ, уларнинг ҳаракатига боғлиқ қилиниб ўн икки этиб белгиланганлигини баён қилмоқда. Бу доимий равишда бир хил турадиган собит ҳисобдир. Унда инсоннинг ҳеч даҳли йўқ. Инсон фақат Аллоҳ яратган нарсаларга қараб, Аллоҳ берган ақл билан ойларни санайди, холос.)”

Зил-ҳижжа ойи йилнинг машҳур ва фазилатли ойларидандир ва тарихий, ижтимоий ҳамда тоат-ибодат қилиш нуқтаи назаридан ўзига хос ўринга эга бўлиши сабабли мазҳабий ва диний олий обрў-эътибор ва юксак ўринга эгадир. Чунки унинг биринчи ўн кунлиги йилнинг машҳур айёмлари, Худо хонасини зиёрат қилиш ҳамда Ҳажж маносикларини бажо келтириш билан туғри келади. Қуръони карим Ҳажж сурасининг 28 ояти каримасида бунга ишора этиб шундай марҳамат этилади: “Ва ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар.” Ривоятларда келтирган “Айёму маълумот” машҳур тафсирлардан бири зил-ҳижжа ойининг дастлабки ўн куни ҳисобланади. Бинобарин унинг ҳар бир кечаси ва ҳар бир куни ҳам азиздир. Айрим ривоятларда ҳам шундай келтириладиким, “Вал-фажри ва лаяёлин ашарин” сурасида Қуръони карим қасам ичган ўнлик кечалари бу шариф ойнинг дастлабки ўн кечаси ҳисобланади ва қасам ичиш унинг азамати сабаблидир.

Ислом маданиятида тоат-ибодат қилиш инсон яратилишининг фалсафаси саналади ва агар ўз одоби ва шароити билан бажо келтирилса инсоннинг Худо билан бўлган ибодати ва иймонини мустаҳкамлайди. Тоат-ибодат қилишнинг ижобий натижаси уша тақводорлик ҳисобланадиким, ибодатнинг қалби ва руҳи ҳисобланади. Ва тақвосиз ибодат қилиш жонсиз бир жасадга ўхшайди. Барча ибодатлар, жумладан Ҳаж ана шу рамз ва сир-асрорга эгадир. Ибодат қилиш ва буй суниш руҳини таъминлаш билан инсоннинг ҳаётини борлиқ камолоти ва хилқатнинг мақсади йўлида яратилишнинг мажмўаси билан мослаштиради. Ҳақиқатан ҳам ибодат қилиш инсонни моддий боғлиқликлардан қутқариш ва маънавий юксак қадриятларга етказиш учундир. Руҳ олий ва юксакликка интилади. Ва тоат ибодат қилиш эса руҳий юксалишга замина яратади ва руҳнинг осойишталиги эса буй суниш ва тоат-ибодат қилиш сояси остида вужудга келади. Кун давомида ўқилган намозлар тана аъзоларини тозалайдиган беш навбатли таҳорат олиш ва ювинишдек руҳни гуноҳлардан тозалайди. Умр бўйи бир маротаба вожиб этилган Ҳаж маносики ҳам ана шу ролни уйнайди. Бу ибодатда яширинган кайфият ва хусусият унга имтиёз беради. Ҳаж сафари чоғида торитлган ранж-азоблар ва аъмолларни бажаришнинг қийинчиликлари  руҳни тозалайди ва фикрни эса уйғотади. Ҳаж тўқнашув бир майдонида ҳузур топишдек, тасирчан ва ижобий натижа беради.

Қуръони карим Ҳаж муборак сурасининг 26 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб: «Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, (ибодатда) қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, сужуд қилгувчилар учун поклагин.”  Шунингдек ушбу муборак суранинг 27 ва 28 ояти каримасида шундай келтирилади: “Одамларни ҳажга чақир, улар сен томон пиёда, узоқ-узоқ йўллардан юриб, озиган уловлар устида келсинлар.”

“Ва ўзларига бўладиган манфаатларга шоҳид бўлсинлар. Маълум кунларда уларга ризқ қилиб берган чорва ҳайвонларини (сўйишда) Аллоҳнинг исмини зикр қилсинлар. Бас, улардан енглар ва бечора ва фақирларга ҳам егизинглар.” Бу оятларда Худо Каъбани ер юзида энг тарихий умумий муъбад ва илк тавҳид хонаси унвонида таништирилади. Каъба ягона Аллоҳ таоло билан холисона алоқа ўрнатиш учун хавфсиз макондирки, моддий дунёнинг бойликларидан нажот топиш ва гоҳликка эришиш сабабига айланади ва маънавий ушбу сафарни каттта баракат ва тасирга эга сафар деб билади. Одатда инсонлар шундай хусусиятга эгаларки, тезда кунлик ҳаётнинг ботқоқига чукиб кетишади, маҳаллий ва минтақавий хабарлар ва маълумотлар, иш ва корхона ишларига гирифтор бўлиб қолиш ҳамда сохта ва ҳақиқий эҳтиёжлар инсонни ўзининг баланд ормонларидан узоқлаштиради ва уни юксак мақсад йўлида ҳаракат қилишдан ғафлатда қолдиради. Ҳаж эса муқаддас бир сафар унвонида боғлиқ бўлиб қолиш ва одатлардан нажот топиб Худо томон ва иллоҳий фитрат томон ҳаракат қилиш сафаридир.   

 

Ёрлиқ