сентябр 02, 2018 11:41 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг 11-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил зил-ҳижжа ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил сентябр ойининг 2-чи кунидир.

Бундан 228 йил илгари ҳижрий-қамарий 1211 йил зилҳижжа ойининг 21 кунида:

Эронда Қожор сулоласининг биринчи подшолигига асос солган Оқо Муҳаммадхон Қожор қатл этилди. Муҳаммад Ҳасанхон Қожор Қавонлунинг фарзанди Оқо Муҳаммадхон Қожор ҳижрий-қамарий 1155 йилда Гургонда таваллуд топди. Ҳижрий-қамарий 1160 йилда Муҳаммад Ҳасанхонни бостириш учун Мозандаронга сафар қилган Нодиршоҳ Афшорнинг амакивачаси Одилшоҳ Оқо Муҳаммадхонни уша болалик даврида мақтуул-насл, яъни бечишга дастур берди. Каримхони Занд қудрат бошига келгани ва Қожор сулоласининг оворагарчиликка юзмаюз бўлганидан кейин Зандия дарборига юборилди ва Занд хонининг диққат-эътиборига қарор олди. Оқо Муҳаммадхон 16 йил давомида Шерозда ўз оила аъзолари билан яхши ҳаёт кечиришди. Аммо Каримхон касал бўлиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитгани биланоқ Мозандаронга сафар қилди ва ўз акасининг кўмаки билан иддаочиларни мағлуб этди. Охири ҳижрий-қамарий 1200 йил жумодиюс-соний ойининг 11-чисида Теҳронда тахтга ўтирди ва ундан кейин мамлакатнинг турли минтақаларини ўз тасарруфига киритиш билан шуғулланди. Бу вақт ичида ўн минглаб бегуноҳ одамлар унинг дастури билан қатл этилди ва кўп жиноятларни содир этди. Оқо Муҳаммадхон охири Грузияда бўлган вақтида ўзининг икки нафар хизматкорлари томонидан қатл этилди. Оқо Муҳаммадхон Қожор қатл этилишидан кейин унинг фарзанди бўлмагани боис унинг амакивачаси Фатҳалишоҳ номи билан танилган Бобохон ҳижрий- қамарий 1212 йилнинг Фитр байрамида подшоҳлик тахтига ўтирди.      

Бундан 217 йил олдин милодий 1801 йил сентябр ойининг 2-чисида:

Бир томондан Англия армияси ва усмонийлар императорлиги кучлари ва бошқа томондан Франция кучлари ўртасида бир нечта тўқнашувлар рўй берганидан кейин охири французлар мағлубиятга юзмаюз бўлишди ва Мисрни комилан тарк этишди. Шуни зикр этиш жоизки, Напалеон Бонопарт Мисрни ишғол этишидан кейин уша замонда ҳарбий ва иқтисодий заминасида Франциянинг асосий рақиби бўлмиш Англия ўз манфаатларини хатар остига деб биларди. Шу сабабдан Англия французларни Мисрдан ҳайдаб чиқариш ва Франция армиясининг олға томон ҳаракат қилишининг олдини олиш мақсадида усмонийлар императорлиги билан иттифоқчи бўлди. Напалеоннинг Францияга қайтиб келишидан кейин Франция армияси унинг йуқлигида аста-секинлик билан ўз иқтиджорини Мисрда қўлдан бой берди ва усмонийлар ва инглизларнинг кетмакет қилган ҳужумлари сабабли охири Мисрдан чиқишга мажбур бўлди.    

Бундан 217 йил олдин милодий 1801 йил сентябр ойининг 2-чисида:

Ирландиялик физик ва математика илмининг билимдони Вильям Рован Гамилтон вафот этди. У милодий 1805 йилда таваллуд топди. Гамилтон уша болалик давридан бошлаб ўзининг ўткир ақл ва истеъдодини намойиш этди. Гамилтон тилларни яхши билувчи руҳоний ўз амакисининг таълими остида  13 ёшга киргани қадар турли тилларни ўрганди. Ундан кейин илмларни ўрганиш билан шуғулланди ва астрономия, айниқса нур заминасида кўзга ташланадиган ютуқларнги қўлга киритди. Гамилтон 22 ёшга кирганида астрономия илмининг устодига айланди. Гамилтон физика ва риёзиёт заминасида ҳам кўп тадқиқот олиб борди ва бир қонунни кашф этди.    

 Бундан 73 йил муқаддам милодий 1945 йил сентябр 2-чисида:

Япониянинг шарт-шароитсиз таслим бўлишидан кейин иккинчи жаҳон уруши охирга етди. Урушнинг охирларида Иттифоқчи кучлардан кетмакет мағлубиятга юзмаюз бўлиш, Хирасима ва Нагасаки шаҳарларини атом бомбаси билан бомбардимон қилиш ва Америка томонидан мавуфаққиятсизликка учрашидан кейин Япония таслим бўлишга мажбур бўлди. Германия таслим бўлишидан тўрт ой ўтгач ушбу ҳодисанинг юз беришидан кейин Потсдам шартномасига асосан Иттифоқчи кучлар Японияни ишғол этишди ва Япония қуролли кучларининг қомондонлиги америкалик генерал Мак Артурга топширилди. Милодий 1945 йилда дунёнинг 49 мамлакати Япония билан дўстлик шартномасини имзолашди ва бир йилдан кейин Япония қайта ўз ҳокимиятини қўзга киритди.   

 

Ёрлиқ