сентябр 12, 2018 11:45 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

Ассалому алайкум азиз ва ҳуоматли тингловчилар.

"Таърихнинг ўчмас кунлари " эшиттиришининг бугунги сони билан сизнинг хизматингиздаман.

Бугун сешанба

Ҳижрий- шамсий 1397-чи йил шаҳривар ойининг  20-чиси:

Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам  ойининг  1-чиси:

Ва милодий ҳисоб билан 2018-чи йил сентябр ойининг  11-чи кунидир.

                       

Муҳаррамул ҳаром ойи ҳижрий-қамарий ҳисобда йилнинг биринчи ойи ҳисобланади. Ҳижрий қамарий тақвим ойнинг ҳаракатига асосланган бӯлиб, кӯпгина исломий мамлакатларда мазҳабий тақвим сифатида қӯлланилади. Бу тақвимдан руза, ҳаж, ҳайитлар, ҳаром ойларни белгилаш  каби исломий тадбирларни ӯтказишда фойдаланилади. Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар ибн Хаттоб замонида ҳазрат  Али бин Абитолиб тавсияси билан ҳижрий-қамарий йил ҳисобининг бошланиши ҳижрий-шамсий тақвим каби Аллоҳнинг расули (с)нинг  Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йиллари, яъни милодий 622 йилдан ҳисобланадиган бӯлди. Аммо ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи арабларнинг қадимий одати бӯйича муҳаррам ойи қилиб белгиланди.

 

.

                          

1433  йил бурун биъсатнинг еттинчи йили муҳаррам ойининг биринчи куни айрим исломий тарихчиларнинг фикрича қурайш қабиласи Расулуллоҳ (с) ҳамда асҳобларини иқтисодий жиҳатдан қамал қилиш учун шартнома боғлашди. Исломнинг кун сайин кенг  ёйилаётганидан таҳликага тушган қурайш мушриклари бу келишув асосида мусулмонлар билан барча алоқаларини узишга аҳд қилишди. Шундан сӯнг Аллоҳнинг расули барча асҳоблари билан уч йил давомида  Макка шаҳри яқинидаги "Шиъби Абитолиб" дарасида оғир шароитларда яшашга мажбур бӯлдилар.

Ана шу давр мобайнида Расули акрам (с)нинг завжаи мутаҳҳаралари Хадича онамиз ва амакилари Абутолиб вафот этишди. Турмуш қийинчиликларига қарамай, мусулмонлар ӯз иймонларини қӯлдан бермадилар.  Қурайш бошлиқлари қилган бу инсофсизликларидан пушаймон бӯлиб, шартномани бекор қилмоқчи бӯлганларида ҳайратдан ёқа ушлашди: шартномада Аллоҳ сӯзидан ӯзга барча ҳарфларни куя еб битирганди.

 

                         

Бундан 37 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1360 йил шаҳривар ойининг 20-чисида Эрон шимоли-ғарбидаги Табрез шаҳрининг имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Асадуллоҳ Маданий жума намозини ўтказиш чоғи Мунофиқин террористик гуруҳчаси аъзолари томонидан шаҳодатга етказилди. У ҳижрий-шамсий 1293 йилда дунёга келган. Оятуллоҳ Маданий ўз таҳсилотини Қум ва Нажаф шаҳарларнинг илмий ҳавзаларида ижтиҳод даражасини касб этиш билан тугатган. У таҳсилот давомида сиёсий кураш жараёнида қатнашган ва ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг ўн бешинчи кунидаги қўзғолонда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳга бўй синиш билан Шоҳ режимининг палид чеҳраси ва жиноятларини фош этиш билан шуғулланди. Шу сабабли йиллар давомида ҳибсда ёки сургунда кун кечирди. Оятуллоҳ Маданий Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ дастури билан Табрез шаҳрининг имом-хатиблигини ўз уҳдасига олди ва ниҳоят жума намози меҳробида мунофиқ террористлар қўлидан шаҳодат даражасига ноил бўлди.

 

 

Бундан  17 йил илгари милодий 2001 йил сентябрь ойининг 11-чисида:

 

Американинг уғирланган мусофир ташувчи тўрта самолётидан иккитаси Нью-Йоркдаги иккита халқаро тижорат марказига ва битта самалёт эса Вашингтонда жойлашган ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирлиги биносига бориб ўрди. Ва тўртинчи самолёт эса Пенсилвания осмонида нишонга олинди ва қулаб тушди. Бу террористик катта ҳужумда  халқаро тижорат марказининг биноси қулаб тушди  ва Петагон биносининг бир қисми зарар кўрди. Бу ҳужумда 3200 нафар шахс ҳалок бўлишди. Бу ҳодисадан сўнг Америка саъудиялик норозий бўлган Бен Лоден раҳбарлигида Ал-Қоида ташкилотини мазкур амалиётларнинг масъули деб эълон қилди. Бундан сўнг Ғарб мамлакатларида исломбадбинлик тўлқини ҳамда исломий маконлар ва мусалмонларга қарши ҳужум бошланди.  Американинг собиқ президенти Жорж Буш ҳам бу фурсатдан фойдаланиб терроризмга қарши кўраш олиб бориш баҳонаси билан исломий мамлакатларга қарши ўзининг экспансионистик ва урушқоқлик сиёсатларини бошлади. Америка армияси бу сиёсат асосида милодий 2001 йил октябрь ойида Афғонистон ва милодий 2003 йил март ойида Ироқни ишғол этди ва минглаб ноҳарбий одамларни ўлдириб тан жароҳатлар етказди.

 

                    

 Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

Ёрлиқ