Соғлом оила
Она сӯзи барча миллатлар ва халқиятлар учун муқаддас бӯлиб, бу мавжуд яратилиш ва борлиқ мӯъжизаларидандир. Оналик мақомига биринчи қадамини қӯйгач, она яратиш ва ҳаёт бахшида этиш лаззатини ӯз жисму жонида ҳис этади.
Она сӯзи барча миллатлар ва халқиятлар учун муқаддас бӯлиб, бу мавжуд яратилиш ва борлиқ мӯъжизаларидандир. Оналик мақомига биринчи қадамини қӯйгач, она яратиш ва ҳаёт бахшида этиш лаззатини ӯз жисму жонида ҳис этади.
Аллоҳи зулжалол Қуръони карим қатор ояти карималарида ота-онага яхшилик қилиш ҳақида буюрган. Жумладан, қуръони карим Исро муборак сураси, 23 ояти каримада келганидек: Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.)
Биз оналарни сабрли ва шикастанафсликлари билан таниймиз. Она бола тарбияси ва унинг тинчлик-осойишталик йӯлида ӯзининг тинчлик-ва осойишталигини қурбон этади. Она бор кучини болани дуруст тарбия бериш учун сарфлайди.
Онанинг ӯз вазифаларини яхши бажармаслиги бола тарбиясига қайта тикланмас зарарлар етказади. Онанинг барча юриш-туришлари ва хатти-ҳаракатлари бола учун ибрат ва наманадир. Бола муайян бир муддат давомида фақат она бағрида бӯлиб, ундан кейин ҳам, яъни болалик чоғида она билан кӯпроқ вақтини ӯтказади.
Оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.
Бола онасига, унинг меҳр-самимийлигига таяниб, ӯсиб-улғаяди. Унинг катта бӯлганидан сӯнг ташаккулланган характер ва ӯзига хос хусусиятлари онанинг тарбиясига тарбиясига боғлиқ. Болалик даврида она бағридан маҳрум бӯлган кишилар изтироб ва стресслар кӯпроқ таҳдид қилади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ахлоқий бузғунликлар, ҳиссий мушкулотлар жамиятдаги ноӯрин ҳаракатлар кӯпроқ она меҳридан маҳрум қолган болалар шахсиятида жилваланади. Бундай болаларнинг шахсиятлари ахлоқий ва ҳиссий жиҳатдан сустроқ ривожланади.
она ӯз боласини тарбиялашда олдига мақсад қӯйиб, унга биноан амал қилиши лозим. Чунки она ӯз сӯзлари ё қиладиган ишлари билан болага дуруст йӯлни кӯрсата олади. Бола эса кичикликда катталарга, махсусан онасининг ҳаракатларини такрорлайди.
Ҳазрат Имом Сажжод (а) она ҳақида деганлар: Онанинг ҳаққи шуки у сени ҳеч ким сқлай олмайдиган жойда сақлаган. У сенга ҳеч ким бера олмайдиган ӯз жисму жони бир бӯлагини берган. У сени бутун борлиги билан ҳимоялаган. Она барча ғам-дардларга сени хурсанд қилиш учун бардош беради. У сени тӯйдириши учун ӯзи оч қолишга ҳам рози.
Шундай экан онанинг барча меҳр-муҳаббат ва фидоийлиги бараварида Аллоҳга бизга шундай бир муқадддас неъмат бергани учун шукроналар қилайлик.