сентябр 04, 2016 09:48 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

        Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                    

  Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки инсон ҳамиша талаб даражасидаги  ҳаётнинг пайида бўлган  ва энг яхши ва ёруқ келажакни излаб ўзоқ уфуқларни кўришга сайъ-ҳаракат қилган. Бу идея инсониятнинг ҳаётида турли шаклларда ифодаланган ва биз уни Ғарб донишмандлари, зардушт, яҳуд ва масеҳият динларининг  нуқтаи назаридан таҳлил этдик. Энди навбатдаги дастуримиз давомида ислом динида нажоткорлик ва Мадинаи  Фозила ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Бу фикр-андиша мусулмонлар ўртасида узоқ собиқага эга бўлиб мусулмонлар ҳам охирзамон нажоткорини интизорлик билан кутишади. Иллоҳий анбиёлар, айниқса сўнги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с) нажоткорнинг зуҳур топишини башорат этганлар.

Исломий ғоялар  ҳавзасида, Ормоншаҳр ҳақида сўҳбатлаганда  ижтимоий адолат билан бирга ёруғ келажакка  умид қилиш бу эътиқодларининг марказида  қарор олган. Албатта исломда нажоткорнинг зуҳур топиши ҳақидаги асосий эътиқод файласуфлар тафаккури  ёки донишмандларнинг фарзияларидан келиб чиқманган, балким у иллоҳий оятлар, ҳадислар ва ишончли диний манбаларга асосланган.

Исломий манбалар охирзамонда Пайғамбар (с) аждодидан  буюк шахсиятнинг   зуҳур топишини башорат этган. Инсоният учун  мубҳам ва абстракт келажакни  башорат  этадиган  Ғарб назариячиларига хилоф тарзда  мусулмонларнинг пешволари шундай эътиқодга эларким инсоният таърихи юзмаюз бўлган  ўзининг кўп паст баландликларига  қарамай жуда яхши ва баракотли келажакка эга бўлади ва Маҳдий (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф) зуҳур топишидан кейин охири  дунё ишлари  тартибга келади.

Мусулмонлар  нуқтаи назаридан ушбу ёруғ келажакка эришиш учун дунёнинг умид ва орзуси,  "Нажоткорни интиқлик билан кутиш"  номланадиким ҳаётнинг муаммоларини ечиш охирзамоннинг нажоткор қўлида деган маъносини  англатади. Ушбу интизорлик  унга эътиқод қиладиганларнинг иймон ва эътиқодларига  таъсир етказади ҳамда зулм, қаронғулик ва мавжуд бўлган вазъиятни  ўзгартиришга сайъ-ҳаракат қилишади.

Мусулмонлар  Қуръони карим оятларига таяниб шундай эътиқодларга эгаларким таърих худо суннатлари ва қонунларига асосланиб олдинга ҳаракат қилади ва агар дунё бир неча золимлар ва исьёнчиларнинг манфаатига хизмат қилса бу иш бир умр давом этмайди. Охирида нотўғри  ҳукмронлик даври якунланади ҳамда солеҳ ва шойиста инсонлар жаҳон ҳукмронлигини қўлга киритишади. Уша замонда ҳақиқий адолат ва ҳақиқий тинчлик  дунё бўйлаб барқарор бўлади.

Қуръон оятларига кўра  дунё аҳли ёруғ келажакка умид қилишади. Саф сурасинин 9 чи ояти каримасида шундай келтирилади: " У зот, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам."

Анбиё сурасинин 105 ояти каримасида шундай таъкидланади: "Батаҳқиқ, Биз зикрдан сўнг Забурда ҳам: «Албатта, ерга солиҳ бандаларим меросхўр бўлурлар», деб ёзган эдик.

Пайғамбар (с)нинг буюк фарзандларидан  бири қиём қилган пайтида адолат ва эркинликнинг қўёши қалблар уфуқларида  нур сочади ва у ўз меҳрубон қўллари  билан дўстлик  атри ва ҳамдиллик  фазосини  бутун оламда тарқатади. У жозибали  чеҳра, ёқимли ва бахтиёр юз ҳамда покиза қарашга эгадир. У Худонинг бандасидир ва Парвардигор азаматининг  қаршисида камтарин ва ўзи Аллоҳнинг жамол ва жалолининг  нишоналаридандир. Маҳди (а)  комил шахсият, яхши сират, виқорли ва адолатхоҳ шахсиятлар жумласидандир. У  ҳақиқатни барчаларга ошкор этади ва ҳидоятнинг ёруғ шўъласи билан дунёда сайр қилади. Ислом Пайғамбари (с) унинг ҳақида шундай келтиради: "Маҳди (а) менинг аҳли байтимдандир" ва ҳамда шундай марҳамат қилганлар: "Маҳди (а) охирзамонда зуҳур топиб ҳаётнинг оғир пайтида, фитна ва ихтилофларни  бартараф этиб  Аллоҳ таоло  унинг қўли билан  тинчлик ва адолатни барқарор этади, деб мужда бераман."

У Ҳазрат оламда зуҳур топиши билан сулҳ, адолат ва тинчлик  зулм, уруш ва фитна-фасод  устидан ғалаба қозонади. Ва шунингдек   талаб даражасидаги энг яхши ҳукумат бўлган  жаҳон бўйлаб бир ҳукумат вужудга келади. Ул ҳазрат ер-юзини бутунлай обод қилади.  Инсоният камолот чуқисига етади, яъни инсонлар ўртасида тенглик барқарор бўлади. Шунингдек бошқа бирон киши ўзини бошқалардан устун қўймайди ёки бошқалар устидан ҳукмронлик қилмайди.  Охирда дунёда тажовузкорлик, уруш ва исьёнчилик  нобуд бўлади.  

               

Ёрлиқ