Қалбга яқин қўшиқлар
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг илк сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг илк сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.МусиқаАзиз тингловчилар! Ўзбекистон давлати президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафот этгани муносабати билан бу мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Биз ҳам таҳририятимиз томонидан Ўзбекистон халқига тасаллият изҳор этган ҳолда мусиқали дастуримизни бошлаймиз. Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида ўзбек, форс ва тожик тиллардаги қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!Шундай қилиб сизга тақдим этиладиган дастлабки қўшиқимиз ушбу муносабатга бағишланган Ўзбекистон санъаткорларидан бўлмиш Сардор Раҳимхон ижросида “Отам кетди” номли қўшиқдир. Бу қўшиқни Сардор Раҳимхон шундай изоҳлайди: " Отасини йўқотганлар ва унинг оқ дуосини, маслаҳатларини соғинганлар мени яхши тушунади!” Ушбу қўшиқ кўпчиликнинг қалбида жой олади деган умиддамиз! Марҳамат тингланг!
Мусиқали дастуримиз давом этади.Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб узЭлектрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу доткомУшбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.Азиз мухлислар, дастуримиз давомида Эрон санъаткорларидан бўлмиш Фаридуни Осройи ижросидаги "Нотамом" деб номланган қўшиқини манзурингизга ҳавола этамиз.
Азизлар, мухлисларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдириб дастуримизнинг якунида Тожикистон машҳур хонандаларидан бўлмиш Зиёвуддини Нурзод ижросида "Падар" қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.
Азизлар, "Қалбга яқин қўшиқлар" мусиқали дастуримизга ажратилган вақт ниҳоясига етканлиги учун барчангизга энг яхши тилаклар тилаб сизлар билан хайрлашамиз. Хайр омон бўлинг!