июл 18, 2016 20:21 Asia/Tashkent

Ислом оламида ваҳдатни барқарорлаш учун айрим муслиҳларнинг сайъ-ҳаракатлари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Ўтган  суҳбатимизда сизни   Ислом оламининг ваҳдати мавзусига  доир Муҳаммад Абда  фикр ва ақидалари билан таништирган эдик.

Шайх Муҳаммад Абда  Мисрнинг обрўли мутафаккирларидан эди ва Асадободий таълимотларининг таъсири остида қолган эди. У ҳам Ислом олами ваҳдатига оид лойиҳа ва фикрларни  кенгайтиришга уринади. Таъкидлаб ўтганимиздек,  у Саййид Жамолнинг шогирд ва муридларидан эди ва унинг таълимотининг таъсири остида диний тафаккурни қайтадан жонлаштиришга  ҳаракат қилади. У исломга оид  янги тафсири орқали мусулмонлар эҳтиёжлари ва замон талабларига муносиб жавоб беришга уринади. Ваҳоланки, Саййид Жамол ваҳдат тафаккури ҳамда мусулмонларнинг  диний  ва сиёсий тафаккурларини ислоҳ этиш заминасида бўладиган ҳаракатларни ҳукумат тузилмаси ва бошқарувда бўладиган объектив тадбирлар билан қўшилган эди.  Абда эса Ислом оламининг ваҳдати йўлида  тўсиқлар ҳисобланмиш мустабидлик  ва мустамлакачиликка қарши курашларни биринчи ўринда қўйиш ўрнига фикрий, маданий, таълим ислоҳотлари ҳамда исломий иттифоққа оид  дастурлар  кўламини ўзининг асосий мақсади ва режасига айлантиради. Муҳаммад Абда ҳам Саййид Жамолга ўхшаб Ислом оламидаги низо ва жудоликларни шиа ва сунний мазҳаблари ўртасида бўлган дарз ва бўшлиққа алоқадор этади. У “Наҳжулбалоға” китобига изоҳ ёзиб, исломий ваҳдатни шиа ва сунний   ихтилофларининг ўзанида  ҳал  этиш назариясини яратишга ҳаракат қилади. Абда Ислом олами иттифоқига оид назариясида уч асосий нарсани таъкидлайди:

Биринчиси, исломда ақл ва диннинг таносублиги, иккинчиси, тавҳид аслига таянган ҳолда диний  баҳсларда ижтиҳоднинг зарурати, ақлий муқаддималар ва замон талаблари, учинчиси, инсон эркинлиги ва иродасини унинг масъулияти ва вазифаси билан уйғунлаштириш.

Абда 19 асрда исломий  мамлакатларида Европа маданиятининг таъсири ва нуфузи кенгаётган бир шароитда ички фасод ва завол ҳамда хорижий таҳдидларга қарши бир исломий уйғониш заминасини яратган эди. У  ғарбий ақидалар билан  исломий жамиятда ўзгаришлар ижод қилиш учун ҳаракат қиларди. Шайх Муҳаммад Абда  икки уруш йилларида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва идеологик босимларнинг қарама-қарши марказига айланган Мисрда исломий ислоҳот реформасини вужудга келтира олди.

Диний тафаккурни қайтадан жонлаштириш, айниқса, Ислом оламида ваҳдат бобидаги ақидаларга оид фаолиятлар Муҳаммад Абданинг суриялик шогирди Рашид Ризо орқали давом эттирилади. У суриялик муҳожирларнинг шундай  авлодларидан эдики, 19 асрнинг охирларида улар Мисрни  ўз ватанлари ҳамда фикрий ва маданий фаолиятларининг маркази  деб билиб, ўз фаолиятларида кенгроқ истиқболларни топишган эдилар. Рашид Ризо қавмий мутаассибликни қораларди ва шу сабабдан Ибн Халдуннинг ушбу заминада ғазабланиб билдирган айрим фикрларини танқид қиларди. У қавмчилик ва миллатчиликни танқид қилишларига қарамай, суриялик араб миллатчилигининг фаол нотиғи эди ва 1920 йилда Сурия Миллий Конгрессининг раиси бўлади ва Файсални  Сурия подшоси этиб сайлайди. Рашид Ризо араб национализмининг таълимотлари ва туйғуларининг қўшилмаси ҳамда исломий оламшумуликни ўзида жамлаган эди.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Рашид Ризо шиор ва диний ислоҳот талаблик усули нуқтаи назаридан Саййид Жамол ва Муҳаммад Абдага  эргашарди. У устоди Абдага хилоф равишда исломий ваҳдат ва халофатдан  ҳимоя этишни таъкидларди.У халофатни ислоҳ этиш ва амалда мавжуд унинг нуқсонларини бартараф этиш ва унинг Ислом бошида бўлган халофат шаклида бўлиши тарафдори эди. Рашид Ризо “ Ҳал ва ақд аҳли” назариясига оид ўзи берган аҳамиятга ишора этиб, халофатда бўлган инқирозни ўзининг замонида ҳал этишни мақсад қилган эди. У турклар халофатини исломий адолат усулидан бир нав чалғиниш ҳисобларди ва халофатни топширишни халқ вакиллигини зиммасига олган  “Ҳал ва ақд аҳли” йўналишидан фойдаланишни хоҳларди.Халофатга доир Рашид Ризо тафаккурининг асосий ядросини халифанинг ўзига қайтишидан олдин “Ҳал ва ақд аҳли” ё худ ўша халқ вакиллари ташкил этадики, Рашид Ризо  исломий ҳукуматининг асосий сутуни ҳисобланади. Эҳтимол Рашид Ризонинг халифанинг ўзига ва ҳатто халифа шаҳрига эътибор қаратмагани сиёсий мулоҳазалар билан уйғунлашгандир. Чунки халофатнинг ўша вақтдаги энг ҳаракатчан номзоди Шариф Ҳусейн мустабид ёндашувлари, диний билимга эга бўлмагани, ҳавасбозлиги ва Англия тарафдорлиги учун  ҳамда ислоҳотталаблик жараёнларига  қарши бўлгани боис Рашид Ризо уни ёқтирмасди ва унга ишонмасди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Ёрлиқ