Тарихий саналар
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 20- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 10-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил шаҳривар ойининг 20- чиси
Ҳижрий қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 8-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 10-чи кунидир.
Зил-ҳижжа ойининг саккизинчиси Таравия куни билан туғри келади. Бу кунни Таравия деб ном қуйишнинг сабаби шундан иборат эдиким, Ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом даврида Арафот чўл-биёбонларида сув йўқ эди. Шунинг учун халқ тўқизинчи кунда сувга бўлган ўз эҳтиёжларини қониқтириш учун саккизинчи кунда Маккадан сувни Арафот сарзаминига олиб келардилар. Шу сабабдан баъзи одамлар ўзаро Таравайтум, таравайтум? Яъни керакли даражада сув билан таъминландингизми?,- деб сўрардилар.
Бундан 1377 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 60-чи йил зил-ҳижжа ойининг 8-чисида:
Имом Ҳусейн алаҳиссаломнинг Маккадан Ироқ томон ҳаракати бошланди. Бу ҳаракат Карбало қаҳрамонлиги билан охирга етди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом Язид Бин Муовия билан байъат қилишдан ўзини тийиши натижасида, Куфага сафар қилиш мақсадида Маккани тарк этди. Ул ҳазрат ундан тўрт ой олдин ўз ватани ва ўз яшаш юрти бўлган Мадинадан ўз оиласи ва қавм-қариндошлари билан Маккага келган эди. Имом Ҳусейн алайҳиссалом Маккада бўлган вақтида ушбу шаҳарда қарор олган Худонинг уйини зиёрат қилувчиларнинг кўп ҳузур топишларидан фойдаланиб, кўп мусулмонларни Язид Бин Муовия ҳукуматининг золимлиги ва фасодлигидан огоҳлантира олди. Шу билан бирга Куфа халқи томонидан қайта-қайта даъват этишлари ва шунингдек Язид ҳукуматининг омиллари томонидан Макадда ул-ҳазратнинг жонига қасд қилишлари натижасида, ул ҳазрат Куфа томон йўл олди. Ҳаж айёмларидан бўлган зил-ҳижжа ойининг саккинзичисида Маккани тарк этиш зимнида, Язиднинг золимона ҳукумати билан Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг мухолифат қилиши барчаларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этиш сабабига айланди.
Бундан 102 йил олдин милодий 1914 йил 10 сентябр куни Мазура кўли атрофида Германия ва Россиянинг армияси ўртасида уруш бошланади. Ушбу уруш биринчи жаҳон уруши туфайли ва Россиянинг иттифоычи фронтга ыщшилиши сабабли бошланди. Мазура жангида Германия қўшинлари Гинденбург қўмондонлиги остида янги жанговор тактикалардан ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиб ғалаба қозонади. Ушбу урушда 20 минг нафар атрофида рус армиясининг аскарлари ҳалок бўлади ҳамда 45 минг нафар рус аскарлари Германия қўшинларининг асирига айланади. Ниҳоят 1917 йилга келиб улуғ октябр революцияси ортидан Россия давлати биринчи жаҳон урушидан чиқади.
Бундан 35 йил олдин шу куни, ҳижрий-шамсий 1360 йил шаҳривар ойининг 20-чисида Эрон шимоли-ғарбидаги Табрез шаҳрининг имом хатиби Оятуллоҳ Саййид Асадуллоҳ Маданий жума намозини ўтказиш чоғи Мунофиқин террористик гуруҳчаси аъзолари томонидан шаҳодатга етказилди. У ҳижрий-шамсий 1293 йилда дунёга келган. Оятуллоҳ Маданий ўз таҳсилотини Қум ва Нажаф шаҳарларнинг илмий ҳавзаларида ижтиҳод даражасини касб этиш билан тугатган. У таҳсилот давомида сиёсий кураш жараёнида қатнашган ва ҳижрий-шамсий 1342 йил хурдод ойининг ўн бешинчи кунидаги қўзғолонда Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳга бўй синиш билан Шоҳ режимининг палид чеҳраси ва жиноятларини фош этиш билан шуғулланди. Шу сабабли йиллар давомида ҳибсда ёки сургунда кун кечирди. Оятуллоҳ Маданий Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан сўнг ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ дастури билан Табрез шаҳрининг имом-хатиблигини ўз уҳдасига олди ва ниҳоят жума намози меҳробида мунофиқ террористлар қўлидан шаҳодат даражасига ноил бўлди.