сентябр 10, 2016 13:31 Asia/Tashkent
  • Соғлом оила

Ота-онанинг ҳар бири оилада ӯзига хос ӯринлари бӯлиб, ҳар бир оилада ҳис-туйғулар ва меҳр-муҳаббат сақланиши онанинг зиммасида бӯлиб, оилани бошқариш ва уни таъминлаш отанинг зиммасига юкланган. Болалар оталарини куч-қувват манбаи билиб, ҳар бир ишларида оталарига таянадилар. 

Ота-онанинг ҳар бири оилада ӯзига хос ӯринлари бӯлиб, ҳар бир оилада ҳис-туйғулар ва меҳр-муҳаббат сақланиши онанинг зиммасида бӯлиб, оилани бошқариш ва уни таъминлаш отанинг зиммасига юкланган. Болалар оталарини куч-қувват манбаи билиб, ҳар бир ишларида оталарига таянадилар. 

Ота жамиятда фаол тарзда ҳузур топгани учун болаларнинг маълумот касб этиш ва истеъдодларини ривожлантиришларида муҳим рол ӯйнашади.

Азиз пайғамбарими, ҳазрат Муҳаммад (с) оталарнинг ӯта муҳим ва хатарли бурчлари ҳақида буюрмишлар: Оталар уйга ҳалол ризқдан ташқари ҳеч нисма олиб боришмасин.

Оталарнинг руҳий саломатликлари ва уларнинг оиладаги шарафли ӯринларига таважжуҳ қилмоқ муҳим масалади.

Баъзи бир оталар ӯзларини куч-қудратли билб, оилани бошқаришда қӯрс ва дағал муомалани ишга солишади. Албатта отанинг оиладаги қудрат ва сиёсати унинг тинчлиги учун зарур. Аммо оилада қуруқ ва қӯрс муносабатда бӯлган оталар ӯз болаларидан меҳр-самимият ва яхши муомалани кутишмасин. 

Оталари билан муносиб муомалада бӯлган болалар ӯз шахсий ҳаётларида муваффақ бӯлишиб, жамиятда тезроқ жойлашиб олишади. Оталар иш сабабли кундаги вақтларини кӯпроқ оиладан ташқари ӯтказишади. Баъзида улар хотин-болалари аҳволидан ғофил бӯлиб қолишлари ҳам мумкин. Мутахассислар фикрига кӯра оталар ӯз оилалари билан мудовим робитада бӯлиб, унинг ҳар бир аъзосига меҳр-муҳаббат билан муносабат қилишлари лозим бӯлади. 

Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра ӯғил болалар 3 ёшдан бошлаб, ӯзларини оталарига ӯхшатишга уринишади. Оталар бу муносиб фурсатдан фойдаланиб, юриш-туриш ва суҳбатлашиш, кийим кийишларига аҳамият беришади. Оталарнинг ӯғиллари билан самимий муносабатлари ва ӯғилларининг фикр-вқийдаларини қӯллаб-қувватлашлари ӯғилларга ӯзларини қудратли бир ҳомий ҳимоясида ҳис қилишларига имкон беради. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Оталарнинг қизлари билан бӯлган муносабатлари ҳам муҳим масала ҳисобланади. Оталар қизларига нисбатан ғамхӯр бӯлиб, уларга таважжуҳ қилишларини ошкор изҳор этишлари катта аҳамиятга эга.  Отанинг қизи билан меҳр-муҳаббат билан муносабат қилгани унинг келажак ҳаёт ва ҳатто турмуш қуришида ҳам ӯз таъсирини етказади. 

Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) оталарнинг қизлари билан меҳр-оқибатли бӯлишлари ҳақида буюрганлар: Болаларга совға бермоқчи бӯлганда, биринчи бӯлиб қизларга беринг.

Оталарнинг болалар кӯзида азиз кӯрсатадиган омил, бу уларнинг болалар билан самимий ва меҳр-оқибатли бӯлишларидир. 

Исломий таълимотларда оталар зиммаларига оилани бошқариш каби  вазифалар юклангани баробарида, уларнинг оила ва оила аъзолари кӯзидаги қадр-қийматларини ӯрнига қӯйиш ҳам қаттиқ такидланади. 

Ҳазрат Пайғамбаримиз (с) буюрмишлар: Отага итоат қилиш Худога итоат қилишдек бӯлиб, унга итоатсизлик Худога итоатсизлик деганидир.

Шунингдек Ул ҳазрат (с) оталар ҳақида деганлар: Ӯз фарзанди ҳаққида дуо қилган отанинг дуоси худди пайғамбар ӯз умматига қилган дуосига ӯхшайди.