Масжид - ишқ ва имон маскани
Масжид исломий андеша ва маданиятида ҳамеша муқаддас мавқега эгадир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг илк сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Масжид исломий андеша ва маданиятида ҳамеша муқаддас мавқега эгадир. Бу муқаддас макон Худованд ошиқларининг макони бўлиши зимнида , энг сиёсий ва қарорларни қабул қилиш ва ҳатто ҳарбий маслаҳатлашувлар ҳам ушбу маконда ўтказилган. Шунингдек масжид исломий маданият, ҳунари ва маданиятининг меросхўри ва ҳамда ижтимоий ишларда халқнинг бирлашишлари ва уларнинг ҳамкорликлари ҳамда ваҳдат келтирувчи марказ саналади. Масжид Худонинг уйи ва Аллоҳ таоло даргоҳига тоат-ибодат қилиш ва бандаликни бажо кетириш макони ҳисобланади.Азиз тингловчилар, ислом дунёсида масжиднинг аҳамияти ва унинг бугунги дунёда уйнайдиган ролини маскани""эътиборга олган ҳолда Масжид ишқ ва имон унвони остидаги дастуримиз давомида оятлар ва ислом динининг буюк пайғамбари (c) ва пок имомлар алайҳимсаломларнинг сийратлари ва ривоятларига асосланиб масжиднинг турли ва хилмахил вазифа ва рол уйнаши ҳақида сўҳбатлашни муносиб деб билдик. Шунингдек бу дастурда дунёнинг муҳим бўлган айрим буюк масжидлари билан ошно бўламиз. Биз билан бирга бўлинг!МусиқаИнсония таърихи бошланишидан ҳозирги кунгача Худога тоат-ибодат қилиш ва имон келтириш маданияти билан бирга бўлиб келган. Агарчи ибодат қилишнинг шакли турли қавм, халқ ва эллатлар ўртасида бирбиридан фарқ қилсада, аммо борликни яратувчи қудрат ва хилқатнинг илдизи унвонида Худо билан алоқада бўлишда ҳоким бўлган руҳ бир хил бўлган.Ислом дини иллоҳий энг охир ва энг мукаммал дин унвонида Аллоҳ таоло билан яқинлашиш учун махсус бандалик аъмоллари ва расм-русумларни тақдим этади. Бу муқаддас аъмоллар ўртасидан намоз шундай мавқе ва аҳамиятга эгадирким Худога бўй суниш ва тоат-ибодат қилишнинг энг машҳур ва энг олий жилвалари унвонида эслатиш мумкин.Осмоний, иллоҳий мазҳабларнинг барчасида ва ҳатто иллоҳий бўлмаган ва инсоний мактабларнинг аксариятлари махсус маросимлар, расм-русумлар ва тоат-ибодат қилишни бажо келтириш жиҳатида ўзига хос бир марказ унвонида маконни ихтисос беришди. Махсус маросимларни ўтказиш учун махсус маконга эга бўлиш шу даражада муҳим масала эдиким, ҳатто бутпарастлар ҳам назр этиш, қурбонлик қилиш, дуо ўқиш, мадҳ этиш ва тоат-ибодат қилишдан бошлаб барча маросимларини бу маконда ўтказишарди ва ҳалигача ҳам давом этмоқда.Масеҳийлар калисо, яҳудийлар синагога ибодатхонаси ва зардуштлар оташкадани ўзларининг тоат-ибодат қилиш макони этиб қарор беришган. Аммо ислом дини иллоҳий энг охирги ва энг комил дин унвонида инсониятни раҳбарлик қилиш ва ҳидоят этишни ўз зиммасига олиб масжидни мусулмонларнинг тоат-ибодат қилишлари учун бир марказ унвонида қарор берди.
Масжид деб ўзига хос тарзда ном қуйишнинг сабаби шундан иборатдирким, Аллоҳ таоло баробарида тавозўъ этиш ва сажда қилиш макони ҳисобланади. Намоз кўп кўрсатмалар берилган энг муҳим исломий тоат-ибодат қилиш саналади ва намозни бажо келтириш ўртасида сажда қилиш махсус аҳамиятни касб этади. Сажда қилмоқ ва ерга ўтириб буй сунмоқ ва ниҳоят Худонинг кибриёси ва азамати баробарида тавозўъ этиш ва тоат-ибодат қилиш даражаси ва ягона яратувчининг баробарида барча мавжудотларнинг табиий барқарорлигининг зуҳур топиши саналади.Нахл муборак сурасининг 49 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: وَلِلَّهِ يَسْجُدُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مِنْ دَابَّةٍ وَالْمَلَائِكَةُ وَهُمْ لَا يَسْتَكْبِرُونَ "Осмонлару ердаги барча жонзотлар ва фаришталар фақат Аллоҳга сажда қилурлар. Улар мутакаббирлик қилмаслар "Сажда қилиш бандалик қилишнинг рамзи саналади ва барча ибодатлар ўртасида ва ҳатто намознинг бошқа қисмларига қараганда махсус афзаллик ва шарофатга эгадир. Бинобарин масжид сажда қилиш ва намоз ўқиш маҳали ва ҳақиқатан ҳам Алло таолони эслаш ва тоат-ибодат қилиш макони маъносидадир. Масжид диний маданиятда Байтуллоҳ ва Худонинг уйи унвонида қабул қилинган.Осмон ва ердан бошлаб борликнинг барча нарсалари Худоникидир. Аммо Худо инсонлар ушбу маконнинг аҳамиятини дарк этишлари ва у ерда тўпланиб иллоҳий раҳмат ва баракотдан баҳраманд бўлишлари учун бир моддий макондан бошқа нарса бўлмаган масжидни ўзининг уйи деб атади. Шунинг учун инсон масжидда Худога ўзини яқинроқ ҳис этади. Албатта масжидлар мартаба ва мавқе нуқтаи назаридан бир хил эмас. Айрим масжидлар катта ва олий мавқега эгадир. Чунончи бир ривоятда келтиришларига кўра, масжидларнинг энг афзали бу Байтул-Ҳаромдир ва ундан кейин Пайғамбар(с)масжиди ва кейин эса Куфа масжиди, кейин масжидул-Ақсо, ҳар бир шаҳарнинг жомеъ масжидлари ва ундан кейин маҳалла масжиди ва бозор масжиди тўради.Масжидул-Ҳаромнинг аҳамияти жиддийдир ва мусулмонлар ўз намозларини ушбу масжид ва Худонинг уйига қараб бажо келтиришга вазифадордирлар. Чунончи Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Одамнинг уйда ўқиган намози бир намоз мизони билан тенгдир ва маҳалла масжидида ўқилган намоз 25 намоз, жомеъ масжидида бажо келтирилган намоз 500 намоз билан ва Масжид-ул Ақсода ўқилган намоз 50 минг намоз билан тенг ва менинг масжидимда ўқилган намоз эса 50 минг намоз билан ва масжидул-Ҳаромда бажо келтирилган намоз 100 минг намоз билан тенг келади. "