сентябр 11, 2016 14:13 Asia/Tashkent

Масжид шундай меҳмонхона саналадиким унинг мизбони аллоҳ таоло бўлиб у зот ўз лутф ва марҳамати билан меҳмоннинг жон ва руҳини эркалатади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Масжид шундай меҳмонхона саналадиким унинг мизбони аллоҳ таоло бўлиб у зот ўз лутф ва марҳамати билан меҳмоннинг жон ва руҳини  эркалатади. Мўъминлар бу муқаддас  маконда Ҳақнинг махсус лутф ва марҳамати  сояси остида ўзининг холисона тоат-ибодатлари билан у зотга яқинлашишади. Масжид улар учун шундай бозорга ўхшайдиким ўз умрларини бериб охиратни сотиб олишади.

Масжид аллоҳнинг ўйи, тоат-ибодат қилиш маҳалли ва ер курасининг энг мукаррам ва пок маконларидан бири саналади. Масжид ёруқ арконлардан бўлиб иллоҳий ёрқин нурлар каби  ер кураси бўйлаб порлайди. Бу ҳақда Расули Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Ал-масжиду анворуллоҳ" , яъни масжид ҳақиқий маҳбуб билан инсоний қалб ва жоннинг боғланиши  ҳамда хайру камолот сари  даъват этишининг тинглаш макони саналади. Шунинг учун мусулмонлар кўпроқ масжидларга бориб вожиб намозларни уша ерда бажо келтиришлари таъкидланган. Шундай экан, бас иллоҳий даъватга қулоқ солиб  аллоҳ таолонинг  ўйига бориб ўз муножот ва тоат-ибодатларимизни бажо келтирайлик. Чунки Ақдас зот- аллоҳ таоло,  масжидни ўзининг мулоқот, унс олиш ва зиёрат қилиш маҳалли унвонида қарор берган ва ўз бандалари ва зиёратчиларига нисбатан махсус муомалада бўлади.

Масжид шундай меҳмонсарой саналадиким унинг мизбони аллоҳ таоло бўлиб, ул зот ўз лутф ва марҳамати билан меҳмоннинг жон ва руҳини  эркалатади. Мўъминлар бу муқаддас  маконда Ҳақнинг махсус лутф ва марҳамати  сояси остида ўзининг холисона тоат-ибодатлари билан у зотга яқинлашадилар.  

Ер курраси турли макон ва қитъаларга бўлинади. Аммо ушбу қитъалар орасида қадрланган ва арзийдиган ўзига хос қийматга эга макон мавжуддир. Чунончи Расули Акрам (с) Жаброилдан шундай деб сўрадилар:  " Ер куррасининг қайси қисмларидан бири  Аллоҳ таоло наздида севимлироқдир?

Жаброил шундай жавоб берди: "Масжидлар".

Табиийдирким агар масжид ер юзида энг севимли маконлардан бўлса, инсон унга қадам  босгани билан аллоҳнинг лутфу марҳамати остига қарор олади. Чунки бир ҳадисда шундай келтирилган: "Вузў олган шахс масжидга кирса ва иллоҳий маконда одоб билан ҳузур топса, у аллоҳ таоло зиёратчиларининг зумраси қаторида жой олади"

Аммо жуда муҳим аҳамиятни касб этган нарса шундан иборатким,  худонинг ўйини мақсад қилган шахс ўзининг қудратига яраша масжидга ҳузур топиш одобларини ўрганишга сайъ-ҳаракат қилиши лозим. Чунки қанчаки маърифат ортса, амал эса шу даражада кўпроқ қадр-қийматга эга бўлади.

Имом Содиқ (а) бу ҳақда шундай буюради: "Ҳар гал масжидга борганингда, билгинким сен поклардан ташқари бошқа ҳеч ким унинг дарборига қадам ранжа этмайдиган  буюк подшоҳнинг дарборига келдинг ва ростгўйлардан ташқари бошқа кишиларга у ерда жой йўқ... Унинг ҳузурида энг қашшоқ ва фақир бандаларидан бўлгин ва ўз юрагингда унга  нисбатан бўлган фикр ва андишаларни  очгин  ва ўрталарингизда  бўлган уша пардани олиб ташлагин. Чунки ул зот фақат  покиза ва холис қалбларни қабул қилади."

Исломнинг буюк Пайғамбари (с) масжидда ҳузур топиш одоблари  ҳақида ўзининг саҳобаларидан бири Абузар  Ғиффорийга  шундай  марҳамат қиладилар: "Эй Абузар! Аллоҳ таоло даъватига лабайк айтган шахс ва масжидни обод қилишга ўз ҳимматини дариғ тутмаса, аллоҳ таоло унга жаннатни ажр мукофот этиб тайинлайди."

"Ободончилик"  сўзи масжидни қуриш, уни таъмирлаш ва муҳофазат этиш, ҳамда уни зиёрат қилиб тоат –ибодатни бажо келтиришни ҳам назарга тутади. Шунинг учун Абузар ул ҳазратдан сўради: "Эй худонинг Расули, отам ва онам фидойинг бўлсинлар, қандай қилиб Худонинг масжидларини обод қилайлик?".

Пайғамбар шундай жавоб бердилар: "Масжидни обод этиш шунда зоҳир бўладиким у ерда  баланд товуш билан гапирмаслик, бефойда гаплардан ўзини тийиш ва савдо-сотиқ ишлари билан у ерда шуғулланмаслик ва масжидда бўлганингда ёмон сўзлар ва ишлардан парҳиз қилгин. Акс ҳолда қиёмат кунида ўзини гунаҳкор қилиб қўясан". 

Пайғамбар (с)-нинг бу сўзлари Абузарга  масжидда ҳузур топиш одоблари ҳақида бир неча тавсияларни тақдим этади:

Биринчиси шундан иборатким масжид ибодат қилиш даргоҳидир ва у ерда баланд товуш билан сўзлашиш бошқаларнинг  диққат-эътиборини ўзига жалб этиб уларнинг тоат-ибодатларига халақит бериш сабабига айланади. Бунга қўшимча жамиятда баланд товуш билан сўҳбатлашиш одобсизликни кўрсатади ва масжидда инсон шойиста устувор хулқ-атворга эга бўлиши лозим. Бинобарин масжиднинг ободончилигидан бири бу инсон у ерда матонатли ва виқорли бўлиши ва сукутни сақлаши лозим.

Ва агар гапиришни хоҳласа, бошқаларга халал бермаслиги учун аста-секинлик билан сўзлаши лозим.

Иккинчиси, шундан иборатким масжид ва унинг шаънига нисбатан эҳтиромсизлик қилиш каби ботил ва беҳуда сўҳбатлардан ўзоқда бўлиш лозим.

Учинчиси: масжидда савдо-сотиқ билан шуғулланишдан парҳиз қилиш ҳисобланади. Чунки агар масжидда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланса, уша вақтда инсон на фақат  аллоҳни ўз эсидан чиқаради, балким дунёвий мол-мулкка берилиб қолади. Ҳолбуки масжид аллоҳ таолонинг зикр этиш ва унга тоат-ибодат қилиш маконидир.