июл 21, 2019 16:15 Asia/Tashkent

« Саффот " муборак сураси  149-160-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Саффот” муборак сураси  149-152- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَاسْتَفْتِهِمْ أَلِرَبِّكَ الْبَنَاتُ وَلَهُمُ الْبَنُونَ ﴿١٤٩ أَمْ خَلَقْنَا الْمَلَائِكَةَ إِنَاثًا وَهُمْ شَاهِدُونَ ﴿١٥٠ أَلَا إِنَّهُم مِّنْ إِفْكِهِمْ لَيَقُولُونَ ﴿١٥١ وَلَدَ اللَّـهُ وَإِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ ﴿١٥٢ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Бас, у(мушрик)лардан сўра-чи, Роббингга қизлар-у, уларга ўғиллар эканми?! (149) Ёки Биз фаришталарни қиз қилиб яратганмизу улар гувоҳ бўлиб турганларми? (150)Огоҳ бўлингким! Улар ўз уйдирмаларида дерлар:(151) «Аллоҳ туғди». Албатта, улар ёлғончилардир.(152) 

Азизлар, “Саффот” муборак сурасининг бугунгача шарҳланган оятларида айрим Илоҳий  пайғамбарлар ва улар қавмининг саргузаштлари ҳикоя қилинди. Бу ояти карималарда эса Макка мушрикларининг нотӯғри эътиқодларига ишора қилиниб, буюрилади: Улар Худони одамизод каби фарзандли ҳолда тасаввур қилишар, фаришталарни унинг қизлари деб билар, шу тариқа инсонга қиёслашар эди.

Ояти карималарда бу нотӯғри эътиқодлар ҳақида буюрилади: сиз мушриклар қиз фарзанднинг қадами хосиятсиз деб ундан нафратланардингиз, ҳатто қӯлингиздан келса қиз фарзандни тириклайин кӯмиб ташлардингиз. Худонинг фарзандлари бор деганда қандай қилиб қизларни унинг фарзандлари деб ҳисоблаб, ӯғил болаларни ӯзингизга қолдирасиз?

Таббиийки,  Аллоҳ наздида қиз ва ӯғил фарзанд тенг бӯлиб, улар бири иккинчисидан афзал эмас.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Бу иддаоларингга далилларинг борми? Сиз фаришталар яратилган пайти бормидингиз, уларнинг аёл жинсидан эканлигига ишончингиз комилми? Нега нотӯғри ӯй-хаёл ва гумонларингиз асосида Худога бӯлмағур нарсаларни тиркамоқчи бӯласиз?  Ахир Аллоҳнинг фарзандга эҳтиёжи йӯқку, нега сиз бӯлмаган фарзандларининг қиз ёхуд ӯғиллиги ҳақида беҳуда тортишасиз?  

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар савол бериш орқали мушрик ва мункирларни фикр юритиш ва ӯз ақидаларининг нотӯғрилигини англаб етишга ҳидоят қилишарди.
  2. Баъзи дин вакиллари фаришталарни аёл киши сувратида тасвирлашади. Қуръони каримнинг оятлари асосида бу мушрикона ва нотӯғри тушунчадир. Бу нарса Қуръонинг руҳиятига тӯғри келмайди.
  3. Энди “Саффот” муборак сураси  154-157- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَصْطَفَى الْبَنَاتِ عَلَى الْبَنِينَ ﴿١٥٣ مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ ﴿١٥٤ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿١٥٥ أَمْ لَكُمْ سُلْطَانٌ مُّبِينٌ ﴿١٥٦ فَأْتُوا بِكِتَابِكُمْ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ﴿١٥٧

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

У зот ўғилларини қўйиб қизларни танлаб олибдими? (153)

Сизга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?(154) Ахир эсламайсизларми?! (155) Ёки сизда очиқ-ойдин ҳужжат борми?! (Ўша ҳужжатда, фаришталар Аллоҳнинг қизи, дейилганми?!) (156)Агар ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринг! (157) 

 Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Нега сиз фаришталарни Аллоҳнинг қизлари деб биласиз? Худо қиз болани ӯғил боладан афзал деб билади, шу сабабли фарзандлари қизлардан иборат, деб ӯйлайсизми? Бундай хурофотга асосланган бемаъни гапларни йиғиштириб қӯйиш вақти етмадими? Бу ҳақда озгина ӯйлашнинг ӯзи бу гапларнинг ботил ва эътиборсиз эканлигини намоён қилади. Чуқур тафаккур юритишга ҳожат йӯқ.

Қуръони карим фаришталар ҳақидаги мушрикларнинг хурофий тушунчаларини ақл йӯли билан рад қилгач, буюради: бу иддаоларингга қадимий китоблардан ҳам далилингиз бӯлса келтиринг. Илоҳий пайғамбарларга нозил бӯлган қайси самовий китобда Аллоҳнинг фарзандлари бор, фаришталар унинг қизларидир, деб ёзилган?!

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қизларни ёмон, ӯғил болаларни эса яхши фарзанд деб биладиган, қизларни Худонинг,  ӯғилларни эса ӯзларининг фарзанди дея гумон қиладиганларнинг ақидаси ёлғондан бошқа нарса эмас.
  2. Инсонинг Худо ҳақидаги ақида ва ишончи ақлий ёхуд нақлий далилларга асосланиши керак. Инсоннинг ботил гумон ва хаёлларига суяниб ниманидир Аллоҳга тиркаши ярамайди.

“Саффот” муборак сураси  158-160- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَجَعَلُوا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْجِنَّةِ نَسَبًا ۚ وَلَقَدْ عَلِمَتِ الْجِنَّةُ إِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ ﴿١٥٨ سُبْحَانَ اللَّـهِ عَمَّا يَصِفُونَ ﴿١٥٩ إِلَّا عِبَادَ اللَّـهِ الْمُخْلَصِينَ ﴿١٦٠

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ва улар У билан жинлар орасида насаб (даъвоси) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар ўзларининг, албатта, (азобга) ҳозир қилингувчиликларини билганлар. (158) Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир. (159) Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина (мустаснодир).(160) 

Мушрикларнинг нотӯғри ақидаларини баён этган оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: улар Худо ва жинлар ӯртасида ҳам алоқа мавжудлигига ишонишарди. Айрим мушриклар жинни Худонинг хотини деб ишонишар, баъзилари эса жинниларни Аллоҳнинг бир нав шериги деб билар ва ҳатто жинниларга сиғинишарди.

Аммо Қуръони карим бу хурофий ақидаларни қатъийинкор қилиб, буюради: қиёматда Илоҳий маҳкамада ҳозир бӯлиб, ӯз қилмишларига жавоб бериши лозим бӯлган жиннилар қандай қилиб Аллоҳнинг наздида бу юксак мақомга лойиқ деб топилсин?

Мушрикларнинг Аллоҳга нисбатан нотӯғри ақидаларини танқид қилган оятлар сӯнгида буюрилади: Аллоҳ аҳли башарга хос бӯлган бу сифатлардан покдир. Пайғамбарлар ва азиз-авлиёлардан ӯзга ҳеч ким Аллоҳни тӯғри тавсиф қила олмайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ақл ва мантиқ доирасидан четга чиққан инсонгина жин Худонинг хотинидир, деган бемаъни хаёлга бориши мумкин.
  2. Жин реал мавжудот бӯлиб, инсон каби ақлли ва шаръий аҳкомларни бажаришга мукаллаф, яъни таклиф қилингандир.У ҳам қиёмат куни амаллари юзасидан сарҳисоб бериш учун Илоҳий адолат маҳкамасида ҳозир бӯлади.
  3. Аллоҳнинг танланган пок ва холис бандаларидан ӯзга ҳеч ким оламлар Яратувчисини дуруст ва арзирли бир тарзда таърифлай  олмайди.