июл 22, 2019 16:17 Asia/Tashkent

« Сод " муборак сураси  20-25-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Сод” муборак сураси  20- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَشَدَدْنَا مُلْكَهُ وَآتَيْنَاهُ الْحِكْمَةَ وَفَصْلَ الْخِطَابِ ﴿٢٠  

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

 Ва Биз унга мулкини қувватли қилиб бердик ҳамда ҳикматни ва ҳал қилгувчи китобни бердик. (Биз Довудга Пайғамбарликни ҳам бердик. Яна унга талашиб-тортишганлар орасидаги жанжални ҳал қилиш ҳукмини бердик. У ҳеч иккиланмай ҳукм чиқарар эди.) (20) 

 Ӯтган суҳбатимизда тавба- тазарру ва муножот аҳли бӯлган, тасбиҳ айтган пайти тоғлар ва осмон паррандалари жӯровоз бӯладиган пайғамбар ҳазрат Довуд алайҳиссалом ҳақида гапирган эдик.

Бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳ таъоло ҳазрат Довудга ҳукуматдан ташқари ҳакамлик қилиш мансабини ҳам ато айлаган эди. Бошқача қилиб айтганимизда ҳазрат Довуд алайҳиссалом нубувват ва ҳукумат соҳиби бӯлган пайғамбарлардан эди. Бундан келиб чиқадиган хулоса шулки,  дин сиёсатдан айридир, деган хулоса Қуръони каримнинг таълимотига зиддир.

Самовий китобимизда келтирилишича пайғамбарлар фақатгина Илоҳий дастурларни етказишга масъул бӯлмай, лозим бӯлган жойда бу дастурларни жамиятда ӯзлари жорий қилганлар. Улар фақатгина масжидда ӯтириб халқни насиҳат қилиш билан чекланмай, ӯрни келганда подшоҳ ӯрнида ӯтириб, элни бошқарар, лозим бӯлганда қози ӯрнида ҳукм чиқарар эдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳукумат ишларида Аллоҳ ва одамларнинг ҳуқуқлари риоя этилиши учун у  ҳикмат ва адолат асосида юритилиши керак.
  2. Қудрат ва ҳукумат солиҳ инсонлар ва Аллоҳнинг мардлари қӯлида бӯлгандагина эҳтиромга лойиқ.

وَهَلْ أَتَاكَ نَبَأُ الْخَصْمِ إِذْ تَسَوَّرُوا الْمِحْرَابَ ﴿٢١﴾ إِذْ دَخَلُوا عَلَىٰ دَاوُودَ فَفَزِعَ مِنْهُمْ ۖ قَالُوا لَا تَخَفْ ۖ خَصْمَانِ بَغَىٰ بَعْضُنَا عَلَىٰ بَعْضٍ فَاحْكُم بَيْنَنَا بِالْحَقِّ وَلَا تُشْطِطْ وَاهْدِنَا إِلَىٰ سَوَاءِ الصِّرَاطِ ﴿٢٢﴾ إِنَّ هَـٰذَا أَخِي لَهُ تِسْعٌ وَتِسْعُونَ نَعْجَةً وَلِيَ نَعْجَةٌ وَاحِدَةٌ فَقَالَ أَكْفِلْنِيهَا وَعَزَّنِي فِي الْخِطَابِ ﴿٢٣﴾ قَالَ لَقَدْ ظَلَمَكَ بِسُؤَالِ نَعْجَتِكَ إِلَىٰ نِعَاجِهِ ۖ وَإِنَّ كَثِيرًا مِّنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَّا هُمْ ۗ وَظَنَّ دَاوُودُ أَنَّمَا فَتَنَّاهُ فَاسْتَغْفَرَ رَبَّهُ وَخَرَّ رَاكِعًا وَأَنَابَ ۩ ﴿٢٤﴾ فَغَفَرْنَا لَهُ ذَٰلِكَ ۖ وَإِنَّ لَهُ عِندَنَا لَزُلْفَىٰ وَحُسْنَ مَآبٍ ﴿٢٥

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

 Сенга даъволашганларнинг хабари келдими? Ўшанда улар меҳробга чиқишган эди. (21) Ўшанда улар Довуднинг олдига киришган эди. Бас, у улардан қўрқиб кетди. Улар: «Қўрқма, булар–икки даъволашгувчи томон. Биз бир-биримизга зулм қилдик. Бас, орамизда ҳақ ила ҳукм чиқар. Жабр қилма. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил», дедилар. (Кутилмаганда, изнсиз, ман қилинган жойга девор ошиб кириб келишлари яхшилик аломати эмас эди. Мўмин одам Пайғамбарнинг ҳузурига бундай суратда кириб бормайди. Шунинг учун ҳам Довуд алайҳиссалом қўрқиб кетди. Кириб келганлар буни пайқаб, у кишини тинчлантиришга ҳаракат қилишди.) (22) «Мана бу менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор. Менинг эса, биргина совлиғим бор. Бас, у: «Уни ҳам менинг кафолатимга бер», деди ва сўзлашувда мендан устун чиқди». (23) У: «Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибдир. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди. (24) Бас, Биз унинг ўша(хатоси)ни мағфират қилдик. Албатта, унинг учун ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.(25) 

 Олдинги оятда таъкидланишича Аллоҳ таъоло қозилик мансабини ҳам ҳазрат Довудга ато қилганди. Бу ояти карималарда тасвирланишича икки киши ҳазрат Довуднинг наздига келиб ораларидаги келишмовчиликни адолат юзасидан ҳал қилиб беришини сӯрашади. Шикоятчилар ҳазрат Довуднинг тансоқчилари истаган пайти уларни киритмаслигини билиб, пайғамбар меҳробда ӯтириб тавба-тазарру қилаётган пайти меҳроб деворидан ошиб кирдилар. Ҳазрат Довуд уларни суиқасдчилар деб ӯйлаб,  қӯрқиб кетади. Улар: қӯрқманг, муаммомизни адолатли равишда ҳал қиласиз, деган умидда ҳузурингизга келдик, деб арз қилишади.

Шикоятчиларнинг кутилмаганда девор ошиб киришлари ҳазрат Довудни шошириб қӯйди ва шикоятчи шикоятини айтгач, гумонланувчи томоннинг жавобини эшитмасданоқ уни гунаҳкорга чиқарди.

Қизиғи шундаки, гумонланувчи ҳам ҳеч нарса демади, эътироз қилмади. Иккови туриб, ҳазрат Довуд ҳузуридан чиқиб кетишди.

Улар чиқиб кетгач, ҳазрат Довуд ӯзига келиб, қазоват одобига риоя қилмаганини, гумонланувчининг жавобини тингламай туриб, унга нисбатан ҳукм чиқарганини англаб етди. Пайғамбар бу шошма-шошарлик қилгани учун Аллоҳга тавба-тазарруъ қилди. Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Шикоятчи томонлар қозидан ӯз фойдаларига ҳукм чиқаришни эмас, балки Илоҳий адолат юзасидан амал қилишини талаб қилишлари керак.
  2. Жамиятда адолатни жорий қилиш одамларнинг тӯғри йӯлга ҳидоят топишлари, уларнинг экстремизм ва тойилишлардан омонда бӯлишларига замина яратади.
  3. Инсон ҳеч қачон дунёнинг мол-мато ва лаззатларидан тӯймайди. Шу сабабли бойлар бошқалардан кӯра мол-дунё тӯплашга ҳарисроқ  бӯлишади.
  4. Маҳкама осойишта шароитда ӯтиши керак. Қӯрқув, ҳаяжон ҳолатида ӯтказилган маҳкамада саросималикка йӯл қӯйилиб, пушаймонликка сабаб бӯлади.
  5. Соғлом иқтисод иймон ва солиҳ амаллар соясида ривожланади. Жамият аъзолари иймонсиз кишилар бӯлса, кӯпроқ манфаат қӯлга киритиш учун бир-бирларининг ҳуқуқларини паймол этишлари мумкин.