сентябр 17, 2016 15:15 Asia/Tashkent

Охируззамон дунёнинг буюк динлар маданиятида қиёматдан олдин инсоният ҳаётининг охирги куни маъносидадир.

  Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки  Маҳди ажжаллалоҳу таоло фаражаҳу шариф ғойиб бўлган даврида яшаймиз. Бу давр бир неча асрлар давом этган бўлсада, аммо қалбларда умид нури ҳеч қачон учгани йўқ. Барча инсонлар нажоткор мавъудни интизорлик билан кутишади. Бугунги дастуримизда тингловчиларимизнинг саволига жавоб беришни мақсад қилдик.  Иброҳими Ховари номли биродаримиз  охирзамон даври ва нажоткорнинг зуҳур топиши қайси кунда юз беришини ва ҳозирги асрни охирзамон унвони билан тилгга олиш мумкинми,  деб савол беради. Бу мухлисимизнинг саволига  тўлиқ жавоб беришга сайъ-ҳаракат қиламиз. Сўҳбатимизни поёнигача тинглаб боринг!

Охируззамон дунёнинг буюк динлар маданиятида қиёматдан олдин инсоният ҳаётининг охирги куни маъносидадир. Барча иллоҳий динлар нажоткор ва дунёвий мавъудни башорат этадиким ўзининг келиши билан дунёда  адолат ва тинчликни барқарор этади. Иллоҳий пайғамбарлар охируззамон  даврининг нишоналарини бизга кўрсатиш билан  диққат эътиборимизни ўзига жалб этадилар. Бир неча асрлар давомида инсоният жаҳоний мавъудни кўриш учун бундай нишоналарини топиш пайидадир.

Инжилнинг бир неча оятларида шундай келтирилган: " Исо (а) зайтун тоғлар бағрида тушганида  ҳаворийлар унинг олдида келиб айтдилар: Сени келишингнинг  нишоналари ва дунёнинг охири қачон юз беради бизга айтгин.

Исо (а) ер юзида инсониятнинг  худпарастлиги охирга етишининг бир неча нишоналарини  айтиб берди. У ҳазратнинг айтган  айрим нишона ва белгилари  олдинги даврда мушоҳада этилган бўлсада, аммо ҳозирги пайтда ушбу нишоналарини янада кўпроқ шиддат олишини мушоҳада этамиз.

Охируззамон нишоналари Инжил китобида шундай келтирилган: " Урушлар бошланади, чунки бир эллат бошқа эллатга ва бир мамлакат бошқа мамлакат билан қарши-кураш олиб боради, ҳамда қуриқчилик ва ҳалокатли  касалликлар вужудга келади. Ернинг кўп қисмларида ер қимирлаши юз беради ва Нўҳ замонида бўлганидек инсон фарзанди келиши билан дунё қўполлик ва душманликдан тўлиб кетади. Бу урушлардан сўнг улар инсон фарзандини булутлар орасида бир шукуҳ ва шаҳомат билан келаётганини кўрадилар.     

Ислом динида охируззамон,  инсоннинг камолотга етиши ва гуллаб яшнаётган дарвридир. Бу давр инсоният таърихининг муайян қисми саналадиким у ўзининг  мукаммал сайъ-ҳаракатини иллоҳий ваъдалар билан бирга бошидан ўтказиши лозим. Ислом таълимотларига кўра нажоткорнинг зуҳур топишидан олдинги даврда дунёнинг шароитлари ўзгаради. Агарчи инсоният ҳаётнинг зоҳирий жиҳатидан  баҳраманд бўлишган бўлсада, аммо ҳақиқатда инсоният жамияти босқичма-босқич  ўлимга юзмаюз бўлган. Ушбу даврда турли диний, ахлоқий, ижтимоий ва сиёсий заминаларда  бир неча белги ва нишоналар зикр этилган. Жумладан шуни зикр этиш жойизки зуҳур топишдан олдин ҳақни ботилдан, тўғри ишни нотуғридан ажратиш жуда қийин бўлади ва ҳеч қандай нарса ҳақдек  махфий ва ботилдек энг ошкор нарсани мушоҳада этиш мумкин эмас.

Имом Содиқ (а) уша замонда Қуръонни тарк этиш ва динни бўзилиш каби нарсаларга ишора этади. Ривоятларга шундай келтирилганким охируззамонда  золим подшоҳлар ўзларига итоат қилишлари учун  халқни қатл этади  ва худога тоат-ибодат қиладиган одамларни қуритишади. Ҳамда бу даврда фисқ- фасод ошкор бўлади. Мол-мулк ва пул катта  қадр-қийматга эга бўлади ва инсоннинг афзалияти унинг бойлигининг ортиб кетишига қараб баҳо берилади.

Пайғамбар (с) шундай буюрганлар: "Охируззамонда мусулмонлар устидан шундай қавм-қабила ҳукмронлик қиладиким  сўзлашни бошламагунича уларни ўлдиришади ва агар жим турсалар уларнинг мол-мулк ва даромадларини олиб ўзлаштиришади . "

Агар диққат-эътибор қаратсак, биз яшаётган давримизда охирзамон нишоналарини мушоҳада этиш мумкин.Аммо мусулмонлар  донишмандларнинг  таъбири билан айтганда ҳеч қайси шахс Маҳди (а) зуҳур топишининг замони ва таърихини аниқлаб беролмайди. Айни пайтда шўҳратпарастлик йўлида ифрот қилиш ва дунёда фисқ-фасоднинг ривожланиши каби айрим нишоналар шуни кўрсатадиким бугунги кунда инсоният жомеаси оламнинг нажоткори  зуҳур топишининг замонига яқинлашмоқда.  " Маҳдий мунтазир" унвонли ўз китобида  Ҳужжатул ислом Муҳаммад Жавод Хуросоний бу китобнинг бир фаслида охирзамоннинг воқеа ҳодисалари  ҳақида шундай ёзади: " Ғайбатнинг ибтидосида ва зуҳур топиш пайтигача юз берадиган ҳодиса воқеалар тўлиқ тарзда башорат этгандир.  Аммо бу башоратлар турлидир. Бу башоратлар тури зуҳур топишдан олдинги нишоналар саналиб  шундай ҳодиса воқеаларга боғлиқдирким ғайбатнинг бошида ва унинг давомида юз беради. Айрим бу нишоналар зуҳур топишнинг яқинлашишини башорат этади. Мисол учун, жамиятда фасоднинг шиддат олиши. Бошқа нишонаси эса зуҳур нишонаси, яъни уша йилда зуҳур топиш ошкор бўлади ва Парвардигор иродаси билан ғайбатдан  чиқиб зуҳур топади.

Ёрлиқ