Нур томон йӯл--887
«Шӯро" муборак сураси 1-6-ояти карималарининг шарҳи.
Азизлар, ушбу суҳбатимиздан бошлаб “Шӯро” муборак сурасининг осон ва равон шарҳини бошлаймиз.
“Шӯро” муборак сураси Маккада нозил бӯлган ва 53 ояти каримадан иборат. Суранинг номи ундаги 38-оятдан олинган. Бу ояти каримада Аллоҳ муминларни ишларида машварат қилишга чақирган.
Дастлаб “Шӯро” муборак сураси 1-4- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
حم ﴿١﴾ عسق ﴿٢﴾ كَذَٰلِكَ يُوحِي إِلَيْكَ وَإِلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكَ اللَّـهُ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴿٣﴾ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ ۖ وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ ﴿٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм. Ҳа-а. Мийм. (1) Айн. Сийн. Қо-оф. (2) Азизу ўта ҳикматли бўлмиш Аллоҳ сенга ва сендан аввалгиларга мана шундай ваҳий қилур. (3) Осмондаги нарсалар ва ердаги нарсалар уникидир. У зот юксак ва улуғдир. (Осмонда нимаики бўлса, Аллоҳникидир. Аллоҳ таолонинг мулкидир. Ерда нимаики бўлса, Аллоҳникидир. Уларнинг ҳамма-ҳаммаси Аллоҳ талонинг мулкидир. Унинг мулкига ҳеч ким шерик бўла олмас.) (4)
“Шӯро” муборак сураси ҳам Қуръони каримдги яна 28 сура каби муқаттаъот ҳарфлар билан бошланади. Илгари таъкидлаганимиздек, муқаттаъот ҳарфлар билан бошланган сураларда ушбу ҳарфлардан сӯнг Қуръони карим ҳақида сӯз боради. Дарҳақиқат, Қуръоннинг муъжизаларидан бири унинг оддий, ҳар кимнинг ихтиёрида бӯлган сӯзлардан таркиб топганлиги, аммо ҳеч кимнинг унинг ӯхшашини келтира олмаслигидир.
Бу муборак сурада муқаттаъот ҳарфларидан кейин буюрилади: Худди сизга ваҳий қилганимиздек, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам ваҳий қилган эдик. Ӯша бошқа пайғамбарларга ваҳий қилган Худо Сизга Қуръонни ваҳий қилди. Демак, ваҳийнинг сарчашмаси битта.
Ояти карималарнинг давомида осмонлар ва ердаги барча нарсалар Аллоҳники эканлигига ишора қилинади. Ӯша осмонлар, замин, ундаги барча махлуқотларни яратиб, уларни бошқариб турган ягона Худо одамларни ҳидоят қилиш ва уларнинг ишларини тадбир қилиш учун китоб ва шариатни юборди. Демак, шариат ва табиатнинг сарчашмаси ҳам битта.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Барча пайғамбарларга битта манбадан ваҳий келади. Шу сабабли уларнинг даъват усули ҳам бир хил.
- Ваҳий доно, қудратли ва ҳаким Аллоҳ томонидан келади, шу сабабли унга амал қилиш инсонга қадр-қиймат ва шаҳомот бахш этади.
- Ваҳийнинг сарчашмаси Илоҳий илм ва ҳикматдир. Шу сабабли Қуръони каримнинг мазмун-мундарижаси самовий, ҳайратланарли ва ӯзгармасдир.
- Инсон ва жаҳоннинг яратувчиси бӯлган ягона Зотгина аҳли башарнинг яшаши учун қонуниятларни белгилаш салоҳиятига эга.
Энди “Шӯро” муборак сураси 5-6-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِن فَوْقِهِنَّ ۚ وَالْمَلَائِكَةُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِمَن فِي الْأَرْضِ ۗ أَلَا إِنَّ اللَّـهَ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ ﴿٥﴾ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاءَ اللَّـهُ حَفِيظٌ عَلَيْهِمْ وَمَا أَنتَ عَلَيْهِم بِوَكِيلٍ ﴿٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Осмонлар уст томонларидан ёрилиб кетай дейдир. Фаришталар эса, Роббилари ҳамди ила тасбиҳ айтурлар ва ер юзидаги кимсаларга истиғфор сўрарлар. Огоҳ бўлингким, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир. (Аллоҳ таолонинг юксаклиги ва улуғлиги қаршисида чидай олмай, осмонлар ўз устиларидан ёрилиб кетай, деб турадилар.) (5) Ундан ўзга «дўстлар» тутганларга Аллоҳ кузатгувчидир. Сен уларга вакил эмассан (6)
Олдинги оятларда Илоҳий ваҳий ҳақида фикр юритилган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Ваҳий ва Аллоҳ каломининг азамати шунчалик буюкким, осмонларга нозил бӯлганида осмонлар илма-тешик бӯлишарди. “Ҳашр” муборак сурасининг 12-ояти каримасида ӯқиймиз: Ваҳий тоғларга нозил этилганида қӯрқувдан чилпарчин бӯлишарди.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: бир гуруҳ одамлар Худо ва унинг пайғамбарига эргашиш ӯрнига бошқа кимса ва ашёларга эргашадилар. Бундай кимсалар куфр ва ширкка гирифтор бӯлишди.
Табиийки, одамларни Аллоҳ томонга ҳидоят қилишнинг масъули бӯлган пайғамбар барча инсонларнинг ҳидоят топишини истайди. У айрим кимсаларнинг Аллоҳнинг тӯғри йӯлига эътиборсиз эканликларини кӯриб, хафа бӯлади.
Шу сабабли бу ояти карималарда Аллоҳ ислом пайғамбарига хитобан буюради: Одамлар сизнинг даъватингизни қабул қилишга мажбур, деб ӯйламанг. Сиз уларнинг амалларига масъул эмассиз, уларни мажбурлаш учун пайғамбарликка танланмагансиз. Аллоҳ инсонларни эркин яратди ва уларга ӯз йӯлларини танлаш ирода ва ихтиёрини берди. Охират куни эса ҳар ким ӯз танловининг натижасини кӯради. Ёмон амаллар қилган киши дунё ва охиратда ӯз ишининг ёмон оқибатлари натижасини кӯради. Эзгу амаллар қилган киши ҳам ӯз амаллариинг натижасини кӯради.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Айрим одамларнинг қалби тошдан ҳам қаттиқ. Қуръони карим тоғларга нозил бӯлганда чилпарчин бӯлишарди. Аммо саркаш кишиларга Аллоҳнинг каломи таъсир қилмайди.
- Ер юзидаги барча инсонлар ҳақига дуо қилиб, уларга Аллоҳдан мағфират талаб қилишимиз лозим. Худди фаришталар ер аҳли ҳақида хайрли дуо қилганликлари каби.
- Аллоҳга иймон келтирган киши ундан ӯзгага сиғинмайди.
- Пайғамбарлар одамларга Илоҳий ваҳийни етказиш ва уларга тӯғри йӯлни кӯрсатишга масъулдирлар, Ҳақни қабул қилиш учун мажбурлашга эмас.