Нур томон йӯл--889
«Шӯро" муборак сураси 11-14-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Шӯро” муборак сураси 11-12- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَاطِرُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ جَعَلَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَمِنَ الْأَنْعَامِ أَزْوَاجًا ۖ يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ ۚ لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ ۖ وَهُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ ﴿١١﴾ لَهُ مَقَالِيدُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ يَبْسُطُ الرِّزْقَ لِمَن يَشَاءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ ﴿١٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
У осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди. У зот сизни ўша (жуфтлик) асосида кўпайтирур. У зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У зот ўта эшитгувчи, ўта кўргувчи зотдир. (11) Осмонлару ер (хазиналари) калитлари Уникидир. У хоҳлаган одамига ризқни кенг ёки тор қилур. Зотан у барча нарсани ўта билгувчи зотдир. (12)
Ӯтган суҳбатимизда Аллоҳ инсонларнинг ҳақиқий парвардигори, аммо айримлар Унинг тарбиячилигини тан олмасликка, Унинг қонун-қоидаларига бӯйин сунмасликка ҳаракат қилишади, деб айтгандик.
Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ ер ва осмонларни яратган ҳамда уларнинг тартиб-низомини тадбир қиладиган зотдир.
Аллоҳ тадбирининг нишоналаридан бири инсонларнинг руҳ ва жонига таскин бахш этувчи, наслларининг давомийлигини таъминловчи жуфтларини ӯз жинсларидан яратганидир. Жуфтлик қонунияти инсондан ташқари барча тирик мавжудотларга ҳам жорий этилган.
Афсуски, айримлар қайси бир Худо оламни яратиб, уни бошқариш ишини инсонларга топширган, деган ақидадалар. Қуръони каримда бу хато эътиқод шиддат ила рад қилиниб, буюрилади: Ул зот оламнинг Яратувчиси ва ҳам тадбир қилувчисидир. У кӯрувчи ва эшитувчидир. Ер ва осмонлар хазинасининг калидлари Унинг илкидадир. Барча мавжудотнинг ризқ-рӯзи ҳам Унинг қудрати қӯлида. Ӯзининг билим ва ҳикматига асосланган ҳолда истаган кишининг ризқини кенгайтириб, истаган кишининг ризқини эса камайтиради.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Одамизод фарзанди насли уйланиш, афсуски, бугунги кунда айрим жамиятларда тобора кенг тус олаётган эркакнинг эркакка ёхуд аёлнинг аёлга уйланиши эмас, балки эркакнинг аёлга уйланиши воситасида давом этади.
- Аллоҳнинг мисл-монанди йӯқ. У инсонлар каби жуфтга муҳтож эмас.
- Аллоҳ яратган махлуқларини ӯз ҳолига ташлаб қӯймаган. Балки уларни доимо назорат қилиб, ишларини тадбир қилади.
- Ризқнинг оз-кӯплиги Аллоҳнинг илкида бӯлиб, бу ҳол унинг мер ёхуд ғазаби нишонаси эмас. Бу оламда бойлиги ошиб-тошиб ётган кофирлар, камбағал мӯминлар ёхуд бу ҳолнинг аксини жуда кӯп учратиш мумкин. Бунда Аллоҳнинг биз билмаган улуғ ҳикмати яшириндир.
Энди “Шӯро” муборак сураси 13-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
شَرَعَ لَكُم مِّنَ الدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰ ۖ أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ ۚ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ ۚ اللَّـهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاءُ وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ ﴿١٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У зот сизларга дин этиб Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган нарсамизни ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсоларга васият қилган нарсамизни шариат қилди. «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз», деди. Мушрикларга сен уларни даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини (Пайғамбарликка) танлаб олур ва У Ўзигагина илтижо этгувчи кишини ҳидоят қилур. (Эй одамлар, динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундай барпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқага тушиб, ихтилоф қилмангиз.) (13)
Бу ояти карима Илоҳий пайғамбарлар даъватининг бир хил эканлигига ишора қилиниб, буюрилади: Ислом пайғамбарининг биъсати тарих давомидаги пайғамбарлар рисолатининг давомидир. Тавҳид ва яктопарастликка даъват қилиш янгилик эмас. Барча пайғамбарлар, жумладан ислом пайғамбари ҳам одамларга “Аллоҳнинг динига эргашинг, унинг аҳком ва кӯрсатмаларини бажаринг. Ҳавову ҳавасга берилманг, Аллоҳнинг амрига итоат қилинг” дейиш учун келишган.
Бу ояти каримада дин сӯзи бирликда ишлатилган ва бу нарса Илоҳий динларнинг барчаси бирдир, деган маънони англатади. Аммо ҳар бир пайғамбар келтирган шариат ӯз замонасига қараб олдингисидан анча такомиллашган бӯлади. Охирги Илоҳий дин бӯлган ислом эса энг мукаммал ва қамровли шариатга эга бӯлган диндир.
Қуръони карим барча динларнинг издошларини ихтилоф солиш каби балои азимдан сақланишга чақиради.
Ояти каримада ишора қилинган яна бир нукта шулким, мушрикларга бутун вужудларига ширкка қоришган тафаккур нуфуз айлагани сабабли тавҳидга даъватни эшитиш жуда оғир туюлади. Улар бу даъватдан даҳшатга тушадилар.
Ояти кариманинг давомида муҳим бир нуктага ишора қилиниб, буюрилади: Пайғамбарларни одамлар танлашмайди. Аллоҳ ӯз илм ва ҳикмати асосида бу масъулиятга кимни лойиқ топса, одамларни ҳидоят қилиш масъулиятини унга топширади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Илоҳий пайғамбарлар даъватининг асосий ғояси бир: Худонинг динига эргашиш ва ҳар қандай ихтилофдан парҳез қилиш.
- Ҳазрат Нуҳ алайҳиссалом биринчи кенг қамровли шариатнинг соҳиби, ҳазрат Муҳаммад (с) эса кенг қамровли охирги шариатнинг соҳибидирлар. Ислом сӯнгги Илоҳий дин бӯлиб, ӯзидан олдинги барча пайғамбарларнинг шариатини қамраб олгани сабабли у энг мукаммал шариатга эга дин ҳисобланади.
- Ихтилоф ва бӯлиниш диннинг офати бӯлиб, жамиятда диний таълимотларни амалга оширишга тӯсқинлик қилади.
- Пайғамбарларни Аллоҳ танлайди. Ул зот покиза ва лаёқатли шахсларга бу муҳим масъулиятни лойиқ кӯрган.
Энди “Шӯро” муборак сураси 14-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمَا تَفَرَّقُوا إِلَّا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ ۚ وَلَوْلَا كَلِمَةٌ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰ أَجَلٍ مُّسَمًّى لَّقُضِيَ بَيْنَهُمْ ۚ وَإِنَّ الَّذِينَ أُورِثُوا الْكِتَابَ مِن بَعْدِهِمْ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مُرِيبٍ ﴿١٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Улар фақат ўзларига илм келгандан кейингина, ўзаро ҳасад-адоват қилишиб тафриқага тушдилар. Агар Роббингдан (азоблашни) маълум муддатгача (қолдириш) ҳақида сўз ўтган бўлмаганида, улар орасида албатта ҳукм чиқарилган бўлур эди. Албатта, улардан кейин китобга ворис қилинганлар у ҳақида шак-шубҳададирлар. (Динда тафриқага тушганлари учун мазкур нобакор қавмларини аллақачон ҳалок қилиб юбориш керак эди. Аммо, Аллоҳ таолонинг олдиндан ажални белгилаб қўйганигина бу ишни тўсиб турибди. Илоҳий китоб келганда ўзаро ҳасад ва адоват ила тафриқага тушганларнинг китобига ворис қилинган яҳудий ва насоролар Қуръон тушган пайтда ҳам ўз китоблари ҳақида шак-шубҳададирлар.) (14)
Олдинги оятда барча пайғамбарлар одамларни динда ихтилоф келтириб чиқармасликка даъват қилганлар, деб айтдик. Янги пайғамбар келиши билан одамлар илгариги динларига бӯлган таассубларини йиғиштириб қӯйиб, унинг даъватини қабул қилишлари лозим.
Афсуски, бугунги кунда таассубга берилган айрим динларнинг вакиллари матбуот, интернет, ижтимоий тармоқлар каби воситалардан фойдаланиб ислом ва Қуръоннинг ҳақиқатлари тӯғрисида шубҳа тарқатиб, бу дин издошларининг исломга юзланишига, барча Худопарастларнинг бир дин ва бир шариатга эргашишларига тӯсқинлик қилишади.
Ояти кариманинг охирида Ҳақ бобида шак-шубҳага берилган ва иймон келтирмаган самовий китобларнинг издошларига ишора қилинади. Уларнинг шубҳалари гумонсираш бӯлгани сабабли ҳақни илғай олмайдилар.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг динлари бирдир. Уларнинг орасига ихтилоф соладиган нарсалар эса ҳасад, таассуб ва адоватдан иборат
- Барча динларнинг олим ва донишмандлари ихтилоф сабабчиси бӯлишдан сақланишлари ва издошларини бошқа дин вакиллари билан бирдамликка чақиришлари лозим.
- Хатога йӯл қӯйганлар ва гунаҳкорларга муҳлат бериш Аллоҳнинг суннатидир.
- Шубҳа таббиий бӯлса, инсон ӯқиб-ӯрганиш билан ундан халос бӯлади. Аммо агар ҳасад ва бадгумонликка асосланган бӯлса, кишининг ҳақиқатни англаш ва қабул қилишига тӯсқинлик қилади.