Нур томон йӯл--892
«Шӯро" муборак сураси 24-28-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Шӯро” муборак сураси 24- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
أَمْ يَقُولُونَ افْتَرَىٰ عَلَى اللَّـهِ كَذِبًا ۖ فَإِن يَشَإِ اللَّـهُ يَخْتِمْ عَلَىٰ قَلْبِكَ ۗ وَيَمْحُ اللَّـهُ الْبَاطِلَ وَيُحِقُّ الْحَقَّ بِكَلِمَاتِهِ ۚ إِنَّهُ عَلِيمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ ﴿٢٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ёки улар: «У (Муҳаммад) Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиди», дейдиларми?! Бас, агар Аллоҳ хоҳласа, қалбингга муҳр босур ва Аллоҳ Ўз сўзлари ила ботилни йўқ қилиб, ҳақни ҳақ қилур. Албатта, у диллардаги нарсани ўта билгувчидир. (24)
Ӯтган суҳбатимизда Расули акрам (с)нинг рисолатларига миннатдорчилик сифатида ул ҳазратнинг аҳли байтларини дӯст тутиш лозимлиги ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: Албатта, айрим мунофиқлар пайғамбар Қуръон, ваҳий ва аҳли байт ҳақидаги гапларни Худога нисбат берсада, аслида бу гаплар ӯзиники, дея ул ҳазратга туҳмат қилишарди.
Аллоҳ таъоло бундай кишиларга жавобан буюради: Пайғамбар бундай иш қилганида Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб, Худо томонидан нозил бӯлмаган нарсани Худога нисбат беришига йӯл қӯймасди. Зеро, бундай вазиятда агар Аллоҳ унинг йӯлини тӯсмаса, одамларнинг гумроҳ бӯлишига имконият яратилади. “Ҳоққаҳ” муборак сурасининг 44-46-ояти карималарида келтирилганидек: Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзи ёлғон сўзларни тўқиса. (44) Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз. (45) Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз.(46)
Ояти кариманинг давомида буюрилади: Аллоҳ ботилни маҳв айлайди. Ботилнинг ваҳий билан уйғунлашувига ижозат бермайди. Ул зот нозил айлаган калималар ила ҳақни устивор ва барқарор айлайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Мӯмин киши Пайғамбар Аллоҳ томонидан келтирган барча нарсани қабул қилади, унга ишонади.
2. Аллоҳ ҳатто пайғамбари ҳам нотӯғри нарсани Унга нисбат берса, аяб ӯтирмайди, унинг ёлғонини фош қилади, уни ваҳий қабул қилишдан маҳрум айлайди. Ул зот ҳеч кимни аяб ӯтирмайди.
3. Ботилнинг йӯқ бӯлиши ва ҳақнинг ғалаба қозониши Аллоҳнинг иймон аҳлига берган қатъий ваъдасидир.
Энди “Шӯро” муборак сураси 25-26- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَهُوَ الَّذِي يَقْبَلُ التَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِ وَيَعْفُو عَنِ السَّيِّئَاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ ﴿٢٥﴾ وَيَسْتَجِيبُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَيَزِيدُهُم مِّن فَضْلِهِ ۚ وَالْكَافِرُونَ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ﴿٢٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Унинг Ўзи бандаларидан тавбани қабул қилур, гуноҳларини афв этур ва нима қилаётганингизни билур. (25) У зот иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларнинг (дуосини) ижобат қилур ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилур. Кофирларга эса, уларга, шиддатли азоб бордир. (26)
Аллоҳнинг аҳли башарга муҳим лутфу марҳаматларидан бири хатога йӯл қӯйган бандаларига тавбанинг эшиклари доимо очиқлигидир. Биз инсонлар ҳақимизга зулм қилган киши узр сураб, яна зулмини такрорлайверса, уни кечирмаймиз, ҳатто узрини ҳам тингламаймиз.
Аммо Аллоҳ буюрмиш: Бандаларим ӯз қилмишларидан пушаймон бӯлиб, менга қайтишмоқчи бӯлса, уларга тавбанинг эшиклари очиқдир. Мен уларнинг тойилишларини кечираман.
Аллоҳ таъоло иймон келтириб, эзгу амаллар билан шуғулланувчи бандаларининг орзуларини амалга оширади. Ҳатто инсон тафаккурига сиғмайдиган нарсаларни ҳам ӯз фазли ила бандаларига ато этади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Исломда боши берк кӯча йӯқ. Унда адашганлар учун ҳар қандай шароитда ҳам қайтиш йӯли очиқ.
- Аллоҳ гуноҳкорларга агар тавба қилишса, гуноҳларини кечириш ваъдасини берган.
- Дуонинг ижобат бӯлиш шартлари: Аллоҳга иймон келтириш ҳамда эзгу амаллар билан шуғулланишдир.
Энди “Шӯро” муборак сураси 27-28- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَوْ بَسَطَ اللَّـهُ الرِّزْقَ لِعِبَادِهِ لَبَغَوْا فِي الْأَرْضِ وَلَـٰكِن يُنَزِّلُ بِقَدَرٍ مَّا يَشَاءُ ۚ إِنَّهُ بِعِبَادِهِ خَبِيرٌ بَصِيرٌ ﴿٢٧﴾ وَهُوَ الَّذِي يُنَزِّلُ الْغَيْثَ مِن بَعْدِ مَا قَنَطُوا وَيَنشُرُ رَحْمَتَهُ ۚ وَهُوَ الْوَلِيُّ الْحَمِيدُ ﴿٢٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Агар Аллоҳ бандаларига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширур. Албатта, у ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир. (27) У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз раҳматини таратур. У валий ва мақталган зотдир. (28)
Бу ояти карималарда дунёнинг барча ишларига ҳоким бӯлган Аллоҳнинг улуғ ҳикматига ишора қилиниб, буюрилади: Аллоҳ ҳар бир кишига бундан-да ортиқ имкониятлар беришга қодир, аммо Илоҳий ҳикмат бунга йӯл қӯймайди. Зеро, унда инсонлар туғёнга кетиб, ижтимоий тартиб-низом издан чиқиши мумкин.
Масалан, Аллоҳ таъоло аниқ ҳисоб-китоб асосида бандаларига ризқ-рӯз тақсимлаган, зеро у бандаларининг зоҳиру ботинидан огоҳ зотдир. У ҳар бир кишининг лаёқатини яхши билади. Шу сабабли бандаларига лаёқатига қараб ризқ улашган.
Тарихдан маълумки, ризқ-рӯзи мӯл-кӯл бӯлган кӯплаб кишилар туғёнга кетиб, Худони мутлақо унутиб, золимга айланишган. Зеро, инсоннинг иштаҳаси чегарани билмайди, унинг нафси эса ҳеч қачон қаноатга кӯнмайди.
Ризқнинг Аллоҳ томонидан эканлигига яққол мисол ёмғирнинг ёғишидир. Ёмғир Аллоҳнинг илм ва қудрати нишонасидир. Ёмғир ёғмаса, қурғоқчилик ва қаҳатчилик вужудга келади. Ёғса ноз-неъматлар фаровон бӯлиб, ризқда кенгчилик бӯлади. Аллоҳ таъоло ёмғир ёғиши орқали ӯз раҳматини ер юзига кенг ёяди. Ӯлик ер тирилади, гиёҳлар кӯкаради, инсон ва барча мавжудотлар учун ичимлик суви муҳайё бӯлади.
Айтиш мумкинки, Аллоҳ ӯз бандаларига улкан бир оила мисоли раҳбарлик қилади. Бу эса шукрона қилишга лойиқ.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Бандаларнинг дуоси Аллоҳнинг ҳикмати доирасида ижобат этилади. Зеро, айрим орзуларнинг амалга ошиши инсоннинг туғёнга кетиб, саркаш бӯлишига ҳам сабаб бӯлиши мумкин.
- Яратилиш олами ҳисоб-китоб асосида бӯлиб, унда ҳар бир нарса ӯзининг мавқеига эга.
- Ёмғир Аллоҳ раҳматининг нишонасидир.
- Муаммоларга дуч келиб, умидсизланган инсоннинг ягона суянчиғи ёлғиз Аллоҳдир.