Масжид - ишқ ва имон маскани
Масжид бевосита исломий ҳукумат таъсис этилган дастлабки кунларида биринчи ижтимоий макон ҳисобланиб Пайғамбари Акрам (с) томонидан Мадина шаҳрида қурилган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Масжид бевосита исломий ҳукумат таъсис этилган дастлабки кунларида биринчи ижтимоий макон ҳисобланиб Пайғамбари Акрам (с) томонидан Мадина шаҳрида қурилган. 1400 йил давомида мазкур муқаддас макон кўп паст-баландликларни ўз бошидан ўтказди. Гоҳида зоҳирий кўринишда шундай тағиротга дуч келганким подшоҳлар қасрлари билан тенг бўлган, аммо ўз ботинида эса ҳамиша Аллоҳнинг пок ва тоат-ибодат қилиш макони каби ўз қадриятларни сақлаб қолган.
Ҳақиқатан ҳам масжид ер-юзида пок маконлардан бири саналиб Аллоҳ таоло йўлида тоат-ибодат қилиш ва намозни бажариш учун ихтисос берилган. Айрим вақтларда унинг атрофини диворлар ураб олишади, гоҳида эса унинг атрофида диворлар ҳам йўқ. Гоҳида бу муқаддас макон чиройли гиламлар билан безалган , гоҳида эса оддий тупроқ билан безилади. Гоҳида бу маконда гўзал бинолар, дивор, гумбазлар ва чиройли азон ўқиладиган миноралар қурилади, гоҳида эса ушбу зикр этган нарсалардан биронтасини ҳам мушоҳада этмаймиз. Аммо ажабланарли томони шундаки бир оддий пок масжид энг буюк масжидларга ўхшаб пок ва муқаддас ҳисобланади.
Пайғамбари Акрам (с) Мадина шаҳрига ҳижрат қилишдан сўнг биринчи навбатда ўз ҳокимиятини барқарор этиш учун ҳукумат маркази унвонида масжиднинг қуришини мақсад қилган эдилар. Ва бу марказни шундай ҳолда қурилиши лозимлигини таъкидлаган эдиларким уни ижтимоий, маданий, сиёсий ва тоат –ибодат қилиш маркази унвонида халққа таништирсалар. Бу шундай макон бўлиши лозимки унда ҳоким ва ҳукумат ҳар иккаласи ҳозир бўлса ва иллоҳий аҳкомларни таълим-тарбия берса. Бу масжидда Пайғамбар (с) ва ул ҳазрат саҳобалари йиғилишарди.
Расули Акрам (с) иллоҳий аҳкомни халқнинг жамиятда саодатга эришиши ва ҳидоят этиш жиҳатида меҳр-муҳаббат билан амалга оширган эдилар. Ул ҳазрат бу аҳкомларни амалга оширишда пешволик қилардилар ва ҳамадан олдин бу дастурларга қараб амал қилишни жамиятнинг амалий ибрат намунасига сазовор бўлиши учун ўзларидан бошладилар.
Худо Пайғамбари (с) билан учрашини хоҳлаган шахс масжидга келарди.
Бошқа таъбир билан айтганда Пайғамбар (с) масжиди (масжидун-Набий) мусулмонлар учун диний фаризаларни бажариш макони бўлишига қўшимча ислом дунёси наҳзатининг ижтимоий, сиёсий, илмий фаъолиятларининг биринчи аркони ҳисобланарди.
Исломий ҳукуматнинг асосий пойдивори мустаҳкамланган ушбу муқаддас макондан дунё мусулмонлари учун исломий мубин динининг асоси ва усуллари тақдим этилди.
Ҳазрат Муҳаммад (с) Мадина шаҳрига киришлари билан дастлаб Қубо номланган минтақада масжид қуришни бошладилар. Мўътабар таърихий китобларда бу масжид ҳақида шундай нақл этишадиким, Расули Акрам (с) душамба куни Қубо маҳаллига киридилар. Қубо минтақаси Мадина шаҳрининг энг баҳаво ва гўзал минтақаларидан саналади. Шу боис Қубо минтақасида кўп хурмозорлар мавжуд.
Бу минтақанинг аҳолийси Расули худони биринчи бўлиб истиқбол этдилар. Расули Акрам (с) бу минтақада бир неча кун яшадилар ва кейинроқ ул ҳазрат хонадонининг аъзолари Али (а) ва Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳо ул ҳазратга қўшилишди. Сўнгра улар биргаликда Мадинага қараб йўл олишди. Расули Акрам (с) Қубода 4 кун бўлган вақтларида ушбу ноҳияда масжид қуриш жараёнида деворлари тошдан иборат бир масжид бино этилди. Шу тартиб билан Расули Акрам (с) бино этган биринчи масжид Қубо масжиди саналади. Ул ҳазрат Қубо масжидида намоз ўқиш ҳақида шундай марҳамат этдилар: "Менинг масжидим бўлган Қубо масжидига келиб икки ракаат намоз ўқиган шахс умра савоби билан қайтади. "
Расули Акрам кейинчалик Мадина марказида сукунат айлаганларида ҳар ҳафта гоҳида, гоҳида душамба ва шанба кунларида Қубо масжидига келиб намоз ўқидилар. Ул Ҳазрат Қубо маҳаллида 4 кун яшаганларидан сўнг жума кунида халқнинг қизғин истиқбол этишлари билан Мадина шаҳрига кирдилар. Халқ гуруҳ-гуруҳ бўлиб ул ҳазратнинг ҳузурига келардилар ва ул ҳазрат уларнинг олдига боришларини тақозо этардилар. Гоҳида улар ул ҳазрат туясининг олдини олишарди. Аммо Расули Акрам (с) шундай марҳамат қилардилар: "Маъмур бўлган туяни қўйинг қаерга бориб ерга ўтирса уша утирган жойи менинг яшайдиган маҳаллим бўлади. "
Бу тадбирда иккита муҳим нукта яширинган.
Биринчиси шундан иборатким Масжидун Набавий қурилган бу макон аллоҳ таоло томонидан танланган макон эди ва ҳатто бу маконни танлашда Пайғамбар (с)нинг иродаси ҳам рол ўйналган эди.
Иккинчи муҳим нуқта шундан иборатким бу чора тадбир ўзаро рақобат ва қарама-қаршиликда бўлган Мадинанинг қабила ва тоифалари ўртасида ҳар қандай тушунмовчиликлар заминаси бартараф этилишининг сабабига айланди.
Пайғамбар (с) туяси ҳаракат қилди ва Бани Молик Нажжор маҳаллига етиб келди ва ҳозирги кунда ул ҳазратнинг масжиди қарор олган жойда тўхтади. Шу тартиб билан маҳалла аниқланганидан сўнг Пайғамбар (с) масжид қуриш дастурини расмий равишда содир этдилар. Масжиднинг таъсис этилиши ва қурилиши жараёнида муҳим нуқта шундан иборат эдиким Расули Акрам (с) нинг шахсан фаъол ҳузур топишлари ва бошқаларга қараганда ул ҳазратнинг кўп сайъ-ҳаракат қилишлари саналади.