тарихий саналар
Бугун сешанба Ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 6-чиси: Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 25-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 27-чи кунидир
Бугун сешанба
Ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 6-чиси:
Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 25-чиси:
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 27-чи кунидир.
Ривоятларга кўра, зилҳижжа ойининг 25 куни Имом Али алайҳиссалом, Ҳазрат Заҳро саломуллоҳи алайҳо, Имом Ҳасан алайҳиссалом ва Имом Ҳусейн алайҳи саломнинг шаънига атаб Даҳр сурасининг нозил бўлган куни билан туғри келади. Имом Али алайҳисалом ва Ҳазрат Заҳро саломуллоҳи алайҳо ўз ҳожатларини қониқтириш учун рўзанинг уч кунини назр қилганларидан кейин уша кун етиб келди ва уч кун давомида етим-йисир, мискин ва мўҳтож бўлганлар уларнинг уй эшигига келиб, овқат беришни талаб қилишди. Бу бузургворлар ҳам ўз авқатларини уларга бердилар ва ўзлари эса сув билан ифторлик қилишди. Бу кароматли оила мазкур амалга қарши бирон шахсни жазо беришни сўрамадилар ва ўзларининг ажр-мукофотларини парвардигордан сўрадилар. Бу вақтда Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга ваҳий нозил бўлди ва Имом Али алайҳиссалом ва Ҳазрат Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг шаънларига атаб Даҳр ёки Инсон сураси нозил бўлди.
Сентябрь ойининг 27-чи куни халқаро туризм куни билан туғри келади. Ҳозирги дунёда туризм маданий муносабатлар ва алоқаларнинг энг яхши воситаларидан бири саналади. Ҳақиқатан ҳам туризм турли ният ва мақсадлар билан амалга оширадиган ички ва хорижий сафар ёки саёҳат қилишларнинг мажмўаси саналади. Саёҳатчилар дам олиш, таърихий обидалар ва турли минтақаларни кўриш, тижорат ва табобат қилиш, спорт билан шуғулланиш ва зиёрат қилиш мақсадида бошқа мамлакатларга сафар қиладиган шахслар ҳисобланишади. Бу сафар қилишнинг муддати 24 соатдан кам ва 6 ойдан кўп бўлмаслиги ва 70 км масофадан кам бўлмаслиги лозим. Туризм турли мақсадлар билан инсонлар ўртасида узоқ даврлардан бошлаб ривожланиб келган. Аммо туризмнинг янги усул ва шакли милодий 16 асрнинг бошларидан бошланди. Европада саноат инқилоби вужудга келиши ва Европа жамиятида ҳаёт усуллари ривож-равнақ топиши билан 17 асрнинг бошларидан бошлаб, Франция жамиятида турист, яъни саёҳатчи атамаси вужудга келди. Ўз таҳсилотини такомуллаштириш ва ҳаётда керак бўлган тажрибаларни касб этиш учун мусофират қиладиган ёшлар учун бу атама ишлатиларди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин туризмнинг иқтисодий жиҳатлари ва қадриятларига махсус аҳамият қаратилди. Ва Европа мамлакатлари катта даромад кўриш ва харобазорларни қайта тиклаш мақсадида ушбу саноатга махсус аҳамият қаратишди. Ҳозирги кунда алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида мавжуд бўлган маълумотларга эга бўлишни янада кенгайтириш, транспорт саноатини ривожлантириш, бошқа мамлакатларнинг таърихий мерослари билан инсоният жамиятининг алоқа зоҳир этишлари ва ушбу саноат иқтисодий катта даромадга эга бўлишини давлатлар томонидан тушуниб етишлари каби омилларга эътибор қаратган ҳолда, бу саноат иқтисодий аҳамият нуқтаи назаридан дунёда учинчи ўринни эгаллайди.
Бундан 20 йил илгари милодий 1996-чи йил сентябрь ойининг 27-чисида:
Толибон гурўҳи Афғонистон пойтахти Кобулни ишғол этди. Бу гурўҳ милодий 1994 йилда ташкил топди ва Американинг ҳимояти ва Покистоннинг сиёсий ва ҳарбий қуллаб-қувватлашиши, Арабистоннинг молиявий ҳимояти билан аста-секинлик билан Афғонистоннинг жанубий ва ғарбий минтақаларини ўз тасарруфига киритди. Толибон гурўҳи томонидан ушбу шаҳарни ишғол этишидан бир кун олдин, Афғонистон давлатининг кучлари Аҳмадшоҳ Масъуд қомондонлиги билан Кобулдан орқага чекинишди. Толибон гурўҳи Кобулга кирганларидан сўнг, ислом динидан нотуғри қарашларни ўз ишчи дастурига қарор бериб, халққа, айниқса аёлларга қарши ўрта асрларнинг оғир ва қаттиқ шарт-шароитларини жорий этди. Афғонистон мусулмон халқига қарши Толибон гурўҳининг қуполлиги ва қабул қилиб бўлмайдиган сайъ-ҳаракатларни амалга оширишлари натижасида халқнинг ушбу гурўҳдан нафратланишлари сабабига айланди. Америка ва Толибон гуруҳига мухолиф бўлган фронт томонидан Афғонистонга милодий 2001 йил октябрь ойида қилган ҳужумлари натижасида Толибон ҳукумати зудлик билан ағдарилди ва ушбу гуруҳ ҳукумати остида қарор олган барча минтақалар озод этилди.