сентябр 29, 2016 17:19 Asia/Tashkent

Синовдан ўтказиш Парвардигорнинг фарз этилган суннатларидан бири бўлиб инсоният ҳаётининг бутун умри давомида турли усуллар билан амалга оширилади.

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                

  Синовдан ўтказиш Парвардигорнинг фарз этилган суннатларидан бири бўлиб инсоният ҳаётининг бутун умри давомида турли усуллар билан амалга оширилади. Жумладан инсониятнинг имтиҳони эса дунё нажоткори ғайбатда бўлиш даврида яшаётганлари саналади. Инсоният учун кўп қийинчиликлар вужудга келади. Ва ахлоқий ва инсоний қадриятларнинг пойдиворини  мустаҳкамлаш қийин бўлади.  Бу даврда инсоният турли ҳукуматлар, жумладан диктаторлик, демократик, секуляристик ҳукуматларни мушоҳида этади ва шунга англаб етадики  мазкур ҳукуматлар бошчилигида бу ҳукуматларнинг ҳеч қайсиси инсониятнинг талаб даражасидаги орзу ормонларини ва ижтимоий адолатини дунёда амалга ошира олмайди. Инсоният ушбу синовлар ва хатолар билан охирида шундай натижага эришадиким зулм, фитна ва урушдан қутилишнинг ягона йўли бу диний анбиёлар таъкидлаган диний маънавият, ахлоқ ва қадриятларга қайтиш саналади. Чунки шуни мушоҳада этамизки дунёнинг шароитида тартибсизликлар мавжудлиги сабабли оламнинг турли бурчакларида одамлар динга юз қаратишади ва дунё ва охиратда саодатини таъминлайдиган диний одоб ва кўрсатмаларни қуллаб қувватлашади.

Табиийдирким  ислом динининг буюк Пайғамбари (с) 23 йил рисолатларининг давомида инсоният учун армуғонга келтирадиган кўрсатмалар ва қонунлар, махсус замон билан чегараланмайди ва ҳар бир шароитда инсониятнинг муаммолар ва талабларини бажариш ва жавоб бериш қудратига  эгадир. Ҳолбуки нажоткорнинг ғийбат қилган даврида  диндор инсон зоҳирий жиҳатдан  Имом замон ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифга ета олмайди. Аммо ақл асосида дарк этиш, фикр ва ахлоқнинг покланиши диний ҳақиқат, адолат  ва ақидаларга  моиллик зоҳир этади.

Ислом Пайғамбари (с) Али (а) га хитоб айлаб охирзамонда ҳақиқий диндорлар  ҳақида  қўйидаги мазмунга эга бўлган сўзни баён этадилар: "Эй Али, имонда энг буюк одамлар  шундай шахслар ҳисобланишадиким охирзамонда яшайдилар. Улар ўз пайғамбарларини кўрмаганлар ва уларнинг имомлари ғийбатдадир. Буларнинг барчаси билан улар ўз ихтиёрларида бўлган билим, маърифат ва китоблар орқали ўзининг имонларига мустаҳкам туришади.          

Аммо, ғийбат даврида ботил ва ҳақ йўлларини танишиш даврида, тўғри ва нотўғри йўлни осонлик билан қулга киритолмаслик  сабабли одамларнинг ҳидоят этиш масъулияти исломшунос ва тақводор олимлар зиммасига қўйилган. Улар исломнинг ҳақиқий соқчиларидирким  замон талабларининг мутаносиблиги ва илмий усуллардан фойдаланишлари билан халқнинг эҳтиёжларига жавоб беришади ва диний қадриятлар ҳукумронлиги учун сайъ-ҳаракат қилишади. Ушбу замоншунос ва парҳизкор олимлар нажоткорнинг ғийбат даврида халқни йўлдан адашишдан тўхтатишади ва ер-юзида солеҳлар ҳукуматининг барқарор бўлиши учун замина яратадилар. Диний атамаси билан бу зирак ва тадбиркор олимлардан бири бўлган фақеҳ валийдан эслашади. Уларнинг жамиятдаги роли шу даражадаким Имом Ҳодий (а) шундай марҳамат қилади: "Бу олимлар ўзгарувчан юракларни  муҳофазат этишади".

Исломий ривоятда шундай келтирилганким нажоткор мавъуд кўзлардан яширинган бўлсада, аммо халқ орасида ва уларнинг юрагида ҳузур топади.

Имом Содиқ (а) шундай ривоят қилади: "Одамлар ўз имомини юқотишади. Ул ҳазрат ҳаж маросимида ҳозир бўлади ва уларни кўради , аммо одамлар уни кўролмайдилар. "

Ислом буюк Пайғамбари (с) ул ҳазрат вужудини ғийбат замонида булут орқасидаги қўёшга ўхшатадилар. Ва бунга қарамай барчалар  у Зотнинг нуридан баҳраманд бўлишади.

Ҳазрат Маҳдий (а) ғийбат булутларнинг орқасидан яширинган маънавий вужудларининг нури турли меросларга эга бўлиб жумладан бу айтганнимизга дунё миқёсида исломнинг фаъол ва таъсирчан зуҳур топишини мисол келтириш мумкин.

Ёрлиқ