декабр 31, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл -- 911

"Духон" муборак сураси 1-8-ояти карималарининг шарҳи

Дастлаб " Духон" муборак сураси 1-4-ояти карималарининг  тиловатига қулоқ соламиз:

حم ﴿١﴾ وَالْكِتَابِ الْمُبِينِ ﴿٢﴾ إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ ﴿٣﴾ فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ ﴿٤﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ҳа-а. Мийм. (1) Очиқ-ойдин Китобга қасам. (2) Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. (Ушбу оятда зикр этилаётган, Қуръон нозил қилинган кеча муборак Рамазон ойининг кечаларидан бири бўлмиш «Лайлатул қадр»дир. Бу кеча, дунё тарихидаги энг муборак кечадир. Чунки, бу кечада Аллоҳ таолонинг охирги, баркамол ва бутун инсониятга қиёмат кунигача саодат йўлини кўрсатиб берувчи китоби туша бошлаган.) (3) Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. (4)

Қуръони каримнинг етти сураси “ҳо”, “мим” муқаттаъот ҳарфлари билан бошланади. Бу сурадан ташқари ундан олдинги тӯрт ва кейинги икки муборак сура ҳам ушбу ҳарфлар билан бошланган. Илгари таъкидлаганимиздек, муқаттаот ҳарфлардан кейин Қуръони каримнинг азамати ва унинг аҳли башарни ҳидоят қилишдаги мавқеи ҳақида сӯз юритилади.

Бу муборак сурада ҳам Аллоҳ Қуръони карим ила қасамёд қилган.

Ояти карималарнинг давомида бу китобнинг Худо наздидаги мавқеи ҳақида буюрилади: бу китоб йилнинг энг яхши вақти бӯлган қадр кечасида нозил бӯлган. Сӯнгра қадр кечасининг ӯзига хос афзалликлари таъкидланади: Қуръон нозил этилган қадр кечаси баракотли кечадир. Бу кеча халойиқнинг бир йиллик тақдири белгиланади. Унда йилнинг энг муҳим воқеалари белгиланади.

Ояти карималарда Қуръон олдинги самовий китоблар каби инсонларни огоҳлантириш, уларни ғафлат уйқусидан уйғотиш учун нозил бӯлганлиги таъкидланади.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ислом таълимотида Қуръони карим нозил бӯлган ва инсонларнинг тақдири белгиланадиган қадр кечаси каби айрим вақтлар муқаддас ва ӯта аҳамиятли ҳисобланади.
  2. Инсоннинг маънавий камолотида туннинг аҳамияти беқиёс. Шу сабабли Қуръон таълимотида тунги дуо ва ибодатнинг зарурати кӯп марта таъкидланган.
  3. Ғафлатга кетган жамиятларда огоҳлантириш башорат беришдан кӯра таъсирлироқдир.

 

Энди "Духон" муборак сураси 5-6-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

أَمْرًا مِّنْ عِندِنَا ۚ إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ ﴿٥﴾ رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ﴿٦﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. (5) Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. (6)

Олдинги ояти кариманинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Қуръони каримнинг нозил бӯлиши ва ислом Пайғамбарининг мабъус қилиниши иккиси ҳам Аллоҳнинг буйруғи ва Ул зотнинг лутфу марҳамати натижасидир.

Маълумки, Аллоҳ аҳли башарга инъом айлаган моддий неъматлар инсоннинг саодат сари ҳидоят топиши билан мукаммал бӯлади. Бу ҳидоят эса самовий китоб ва одамизоддан бӯлган Илоҳий пайғамбар воситасида амалга оширилади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим мукаммал бир тарзда Аллоҳ томонидан нозил этилган бӯлиб, у пайғамбарнинг эмас, балки Аллоҳнинг сӯзидир.
  2. Фақат китобнинг нозил этилиши кифоя қилмайди. Уни шарҳлайдиган ҳамда амалий ибрат бӯладиган киши ҳам лозим. Шубҳасиз, пайғамбарлар ана шу масъулиятни зиммага олишганди.
  3. Аҳли башарни ҳидоят ва тарбият қилиш Аллоҳ раҳматининг жилваларидан биридир. Афсуски, кӯплаб инсонлар ӯзларини бу раҳматдан маҳрум айлашган.

Энди "Духон" муборак сураси 7-8-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ ﴿٧﴾ لَا إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْيِي وَيُمِيتُ ۖ رَبُّكُمْ وَرَبُّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ ﴿٨﴾

   Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз. (7) Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота- боболарингизнинг Роббидир. (8)

Мушриклар осмон, замин, шамол, ёмғир каби табиий ҳодисаларнинг ҳар бири учун алоҳида Худо бор, дея янглиш эътиқод қилишарди ва ӯзларича бу Худоларнинг тимсолларига сиғинишарди.

Аммо бу ояти карималар ана шу янглиш эътиқодлар узра чизиқ тортиб, дунё ишларини тадбир қилувчи ва борлиқ оламнинг парвардигори барча мавжудотларнинг яратувчиси бӯлган ёлғиз Аллоҳ эканлигини, шу сабабли Ундан ӯзгага сиғиниш бемаънилик эканлигини  таъкидлайди. Аллоҳ нафақат бутун мавжудотнинг парвардигори , балки сиз, сизнинг ота-боболарингиз ва дунёнинг аввалидан бугунгача барча одамизод фарзандларининг ҳам парвардигоридир, ундан ӯзга сиғинишга лойиқ зот йӯқ. Барча инсонларнинг ҳаёти ва ӯлими ҳам Унинг иродасига боғлиқ.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Борлиқ оламнинг яратувчиси, эгаси ва ҳокими ягона Аллоҳ бӯлиб, оламнинг барча ишлари У томонидан тадбир қилинади.
  2. Самовий китобни нозил қилган зот осмон, замин ва барча табиий ҳодисаларнинг яратувчиси бӯлиб, Унинг шариат қонунлари барча табиат қонунлари билан мос келади.
  3. Ӯтганларнинг нодуруст ақида ва расм-русумларига эргашиш ӯрнига сизнинг ва ота-бобонгизнинг Худоси бӯлган ягона Аллоҳнинг кӯрсатмаларига эргашинг.