Нур томон йӯл – 913
"Духон" муборак сураси 19-27-ояти карималарининг шарҳи
Дастлаб " Духон" муборак сураси 19-21-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
وَأَن لَّا تَعْلُوا عَلَى اللَّـهِ ۖ إِنِّي آتِيكُم بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ ﴿١٩﴾ وَإِنِّي عُذْتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ ﴿٢٠﴾ وَإِن لَّمْ تُؤْمِنُوا لِي فَاعْتَزِلُونِ ﴿٢١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман. (19) Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим. (20) Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг», деб. (21)
Ӯтган суҳбатимизнинг давоми сифатида бу ояти карималарда Ҳазрат Мусо алайҳиссаломнинг фиръавнийларга қарата айтган гапларининг давоми келтирилади: Эй, фиръавнийлар! Мен сизларга очиқ-равшан далиллар келтирдим ва муъжизалар кӯрсатдим. Худонинг амрига таслим бӯлинг, кибр-ғурурга берилманг, итоатсизлик қилманг.
Эй фиръавнийлар! Ӯлим билан таҳдид қилсак, йӯлидан қайтади, деб ӯйламанг. Мен Худонинг элчисиман ва сизнинг ҳийла-найрангингиз қаршисида Ундан паноҳ истайман, истаса, мени сизнинг хавф-хатарингиздан ҳимоя қилади.
Менга иймон келтирмас, Худонинг амрига бӯйин сунмас экансиз, мени ӯз ҳолимга қӯйинг. Мен ва менинг издошларимнинг сай-ҳаракатимизга қаршилик қилманг.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсонлар наздида кибр-ғурур ва ӯзига бино қӯйиш ёмон амал ҳисобланади. Инсонларнинг холиқ ва молики бӯлган Худо наздида эса бу ҳол ёвузликдир.
- Пайғамбарлар ҳамма учун тушунарли, исбот-далилга таянган бир ҳолда даъват қилишади.
- Мухолифлар Илоҳий даъватни кибр-ғурур ва ӯзига бино қӯйганлик сабабли қабул қилмайдилар, пайғамбар гапини тушунмаганликлари учун эмас.
- Ҳақ даъвати йӯлида душманларнинг таҳдид, босим ва қийноқлари бизни танлаган йӯлимиздан қайтармаслиги керак.
- Диний мақсадларни амалга ошириш йӯлида баъзан такаббур кишилар билан жанжаллашмаслик учун улардан узоқлашиш лозим. Шунда даъватни давом эттиришнинг имконияти вужудга келади.
Энди "Духон" муборак сураси 22-24-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
فَدَعَا رَبَّهُ أَنَّ هَـٰؤُلَاءِ قَوْمٌ مُّجْرِمُونَ ﴿٢٢﴾ فَأَسْرِ بِعِبَادِي لَيْلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ ﴿٢٣﴾ وَاتْرُكِ الْبَحْرَ رَهْوًا ۖ إِنَّهُمْ جُندٌ مُّغْرَقُونَ ﴿٢٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, у(Мусо) Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди. (22) Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз. (Бани Исроилни олиб, кечаси Мисрдан чиқиб кет. Душман, албатта, сизларнинг изингиздан тушади.) (23) Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир. (Дарҳақиқат, Фиръавн ва унинг аскарлари ҳам тўхтаб турган денгиз сари тушдилар. Ҳаммалари денгизда очилган йўлга тушиб бўлганларидан кейин шу дамгача иккига бўлиниб сокин турган сув ҳаракатга келди ва уларни ғарқ қилди.) (24)
Ҳазрат Мусо Фиръавн ва фиръавнийларни иршод қилиш учун барча йӯллардан фойдаланиб, натижага эришолмагач, Худодан бу гунаҳкор қавмни ӯзи истаган ҳолда жазолашини сӯради.
Аллоҳ таъоло унга фиръавнийлар қӯлида асир бӯлган Бани Исроил қавмини кечаси Фаластинга олиб чиқиб кетиш учун тайёрлашни буюрди. Албатта, уларни фиръавнийларнинг таъқиб қилиши аниқ эди.
Аммо Худо талотумли Нил дарёсидан уларни омон-эсон ӯтказиш, Фиръавн ва сипоҳийларини дарёда ғарқ қилиш ваъдасини берди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғамбарлар даъватини қабул қилолмасликнинг сабабларидан бири одамларнинг гуноҳ ва фисқ-фасодга беланганидир.
- Сай-ҳаракатсиз, ётиб олиб дуо қилиш ярамайди. Биз ӯз ҳаракатимизни қилиб, Аллоҳдан мақсадга эришишнинг ёпиқ эшикларини очишини сӯраб дуо қилишимиз керак.
- Худо хоҳласа, улуғ Нил дарёси Мусо ва ёронлари учун омонлик, Фиръавн ва фиръавнийлар учун эса ҳалокатли жойга айланади.
Энди "Духон" муборак сураси 25-27-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
كَمْ تَرَكُوا مِن جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ ﴿٢٥﴾ وَزُرُوعٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ ﴿٢٦﴾ وَنَعْمَةٍ كَانُوا فِيهَا فَاكِهِينَ ﴿٢٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни. (25) Экинзорларни ва яхши жойларни. (26) Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар. (27)
Фиръавн ва лашкарининг Нил дарёсида ғарқ бӯлиши ҳақидаги олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Худоликни иддао қилган ва ҳазрат Мусонинг даъватини қабул қилмаган Фиръавн дунёдаги бутун мол-мулкини қӯлдан берди. Бу бойликларнинг барчаси Бани Исроилнинг қӯлига ӯтди. Ажабо, бир соат олдин қул ва асир бӯлган қавм энди Фиръавн тож-тахтининг, сарой аҳли мол-мулки ва боғ-роғларининг эгасига айланди.
Фақат серҳосил экин майдонлари, боғ-роғ ва қасрлар эмас, балки фиръавнийлар ӯзларининг маишати учун муҳайё айлаган барча ашёлар Бани Исроил қавмининг қӯлига ӯтди. Кечагина ҳукмронлик қилган фиръавнийларнинг жасади Нил дарёсининг суви узра сарсон-саргардон кезарди...
Мусо алайҳиссалом асоси билан Нил дарёсига урганида дарё ҳаракатдан тӯхтаб, Бани Исроил қавмининг ӯтиб кетиши учун йӯлак очилди. Улар эсон-омон дарёдан ӯтиб кетишди. Аммо Фиръавнийлар бу йӯлдан юрган пайти дарё яна илгаригидек талотумга келиб, уларни ғарқ айлади. Бунинг барчаси Аллоҳнинг муъжизалари эди, албатта.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳнинг иродаси барча иродалардан устундир. Аллоҳнинг иродаси билан Фиръавннинг тиш-тирноғигача қуролланган отлиқ лашкари Бани Исроил қавмининг қуролсиз, пиёда кишиларини қамал қилиб, тиз чӯктиролмади.
- Моддий ва маиший имкониятлар кишига нажот бахш этолмайди. Бирор-бир қалъа ва минора Аллоҳнинг қаҳрига дош беролмайди.
- Дунё бойликлари барбод бӯлгувчидир. Эгаси дунёни тарк этиб, ӯзи ҳайрону валангор қолган қаср ва саройлар жуда кӯп.
- Қудрат ва бойлик нажот ёхуд саодатга элтувчи омил бӯлолмайди. Кӯп ҳолатларда улар инсон ҳалокатининг сабабчиси бӯладилар.