Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек, афғон тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг илк сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида форс, ўзбек, афғон тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!
Азиз дўстлар, эсингизда бўлса ўтган дастурларимиз давомида айтган эдикки маҳзун қўшиқлар тингловчининг қалбига яқин бўлади. Албатта шу нарсани айтиш жойизким у хоҳ рассом, хоҳ шоир, хоҳ хонанда бўлсин қачонки тили билан дили бир бўлса, тингловчининиг қалбига таъсир етказади. Шундай экан келинг биргаликда Эрон санъаткорларидан бўлмиш Алиризо Ифтихорий ижросида "Шаби ҳижрон" номли чин қалбдан кўйган қўшиқини эшитайлик. Марҳамат тингланг.
Азиз дўстлар! Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган. Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида яшаётган азиз мухлисларимиз Дилором ва Эътибор сингилларимиз бўладилар. Бу сингилларимиз бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдирамиз ва ушбу мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб Ўзбекистон санъаткорларидан бўлмиш Шерали Жураев ижросида "Йигит омон бўлса" қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.
Азиз мухлислар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан Ворис, Ромиз ва Нодир мухлисларимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг машҳур хонандаларидан бўлмиш Амиржон Сабурий ижросида "Хона холи" номли қўшиқни манзурингизга тақдим этамиз. Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз.