октябр 03, 2016 15:38 Asia/Tashkent

Аллома Аминийнинг ваҳдатга оид ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан 

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  барча исломий мазҳаблар учун ваҳдатнинг  зарурати ва мусулмонларнинг ўзаро  иттифоққа эришишларига оид ақидалар жиҳатидан Абдулжалил Қазвиний Розий Эрон тарихининг ўрта асрларида муҳим шиа назариётчиларидан бири эди. Ушбу  ақидаларни ўртага ташлашда  фақат  у фаол  бўлган  шиа  олими ва мутафаккирларидан эмас эди. Олтинчи, еттинчи ва  саккизинчи асрларда тасаввуфнинг шаклангани ҳам мазҳабларнинг ўзаро яқинлашлари учун кўплаб ёрдамлар беради. Сўфилар мазҳабларга нисбатан  қаттиқ берилишларга эга эмасликлари боис суннат ва шиа аҳли ўртасида  муносиб яқинлашиш  заминаларини яратишади.  Бу каби ёндашувлар,  айниқса шиа уламоларининг фаол бўлишларига  сабаб бўлади. Саккизинчи асрда шиамазҳаб олимлардан бири Хожа Насириддин Тўсий  маҳз   мўғул қавми ҳукумати даврида  ўзини ҳукуматга яқинлаштириш билан бир вақтда Мароғада обсерватория қурдириб, суннат ва шиа аҳлидан бўлган донишмандларни бир жойга  тўплайди ҳамда уларга ўз ақидаларини баён этиш имкониятларини беради. Етук  шиа олими аллома Ҳеллий ҳам Насириддин Тўсийнинг шогирдларидан эди. У шиа фиқҳини такомиллаштириш билан бирга икки мазҳаб эргашувларини ҳам ўзаро яқинлаштириш учун кўплаб –саъй-ҳаракатлар қилган.

Мусулмонларнинг иттифоқ бўлишлари учун шиа уламолари ва мутафаккирларининг  амалга оширилиган  саъй-ҳаракатлари билан бир вақтда аллома Аминийга ўхшаган айрим шахсиятлар мантиқий далиллар  ва ҳужжатлар асосида Ислом уммати ўртасида ихтилофларга сабаб бўлган нарсаларни таъбир қилишган.

У ўзининг “Алғадир” номли китобида ҳазрат Али (а) имомлиги ва вилоятининг  исботи бобида ёзган ва  бу воқелик мусулмонлар учун  айрим ихтилофларга сабаб бўлганини ҳам таъкидлайди.     
Ушбу китоб араб тиллида  ёзилган ва айримлар шианинг  исботи учун ушбу китобни  энг мўътабар ва ишончли китоблардан бири ҳисоблашади. Ёзувчи ушбу китобда Ғадир ҳадисини ривоят қилган  110та саҳоба ва пайғамбар тобеинларидан 84  нафарга ишора қилган. У, шунингдек, иккинчи асрдан ўнтўртинчи асргача Ғадир ҳадиси ровийларидан бўлган 360 кишини санаб ўтади. Китобнинг охирида ҳам ушбу мавзуга шеър ёзган  турли шоирлар ашъорини мисол келтиради. Аллома Аминий  ушбу китобни ёзиш учун Ироқ, Ҳиндистон, Покистон, Эфиопия, Миср каби дунёнинг кўплаб мамлакатларига сафар қилади.
Масалан, у “Алғадир” китобининг учинчи жилдида  Рашид Ризонинг “шиа мусулмонларнинг мағлубиятларидан хурсанд бўлади”га ўхшаган  шиага қилган  тўҳматларига жавобан эслатиб ўтадики, бу гапларнинг барчаси ёлғон ва қалбакидир.
Бунга ўхшаган тўҳматлар кўпроқ Эрон ва Ироқ шиалари ҳақида айтилган.

Ҳолбуки, Эрон ва Ироққа исломий ва бошқа мамлакатлардан сафар қилган шарқшунослар, сайёҳлар ва бошқа вакиллар ҳам ушбу гаплар ёлғон эканини билишган. Шиа аҳли истисносиз барча  мусулмонларнинг аҳолисига, қонига, қадрига ва молига  ҳурмат кўрсатади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Аллома Аминий ёзган китобининг бешинчи жилдида “Карима назарияси” унвонли муқаддимада “Алғадир” га оид Мисрдан олган тақдирномаларнинг бири муносабати билан Исломий ваҳдатга оид ақидаларини ошкора баён этади ва шундай дейди: “Мазҳабларга доир ақида ва фикр эркиндир ҳамда   Қуръони каримда “мўминлар биродарларингиз” деб зикр этилгани каби, илмий баҳслар, оғзаки ва мазҳабий жанжаллар авж олса ҳам  ҳеч вақт исломий биродарлик ипи узиб ташланмайди. Чунки салафлар  ва унинг бошида саҳоба ва тобеинларнинг сийрати шундай бўлган. Шу сабабдан Ислом олами ва унинг атрофида яшовчи муаллиф ва ёзувчилар  усул ва бўлимларга оид ўзаро ихтилофларига қарамай, жомеъ муштаракликка эгалар ва бу Аллоҳ ва Пайғамбарга бўлган  иймондир. Барча мусулмонларнинг танларида бир руҳ ва бир туйғу ҳукмрондир ва  у Ислом руҳи  ва ихлос калимасидир.    

Аллома Аминий “Алғадир” китобининг охирида  Ғадирнинг Исломий ваҳдатда тутган ўрнини таъкидлайди ва айримларнинг “Ғадир мусулмонлар низоларини оширади” бобидаги ақидаларини рад этиб, Ғадир кўплаб тушунмовчиликларни бартараф этишини ҳамда мусулмонларни ўзаро яқинлаштиришини баён этади.  

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ