март 10, 2021 16:19 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл – 917

"Жосия" муборак сураси  1-8-ояти карималарининг  шарҳи

Дастлаб "Жосия" муборак сураси 1-3-ояти карималарининг  тиловатига қулоқ соламиз:

 بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

حم ﴿١﴾ تَنزِيلُ الْكِتَابِ مِنَ اللَّـهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ ﴿٢﴾ إِنَّ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ لَآيَاتٍ لِّلْمُؤْمِنِينَ ﴿٣﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан.

Ҳа-а. Мийм. (1) Бу китобнинг нозил қилиниши азиз ва ўта ҳикматли Аллоҳдандир. (2) Албатта, осмонлару ерда мўминлар учун оят-белгилар бордир. (Дарҳақиқат, осмонлару ердаги ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг биру борлигига, чексиз қудратига ёрқин далилдир.) (3)

 “Жосия” сураси Маккада нозил бӯлган ва бошқа Маккий суралар каби унинг оятларида тавҳид далиллари, гумроҳларни огоҳлантириш ва инсонларнинг қиёмат кунидаги қисматига ишора қилинган.

Бу муборак суранинг илк ояти ҳо, мим муқаттаъот ҳарфларидир. Бу ҳарфлардан кейин келган оятда эса олдинги худди шу мавридлар каби Қуръони каримнинг азамати ва буюклиги зикр этилади.

Кейинги оятларда Қуръонни осмонлар ва заминнинг яратувчиси бӯлган зот нозил қилгани ва унинг Қуръондаги кӯрсатмалари оламнинг ва инсоннинг яратилиш тизими билан уйғунлиги эслатилади.

Осмонларнинг улуғворлиги ва уларнинг ҳайратланарли тизими, заминнинг тузилиши ва унинг ажойиботларининг ҳар бири Аллоҳнинг оятларидан биридир. Ер аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳаракатга эга. Ер ӯзича айланади ва муайян системада қуёшнинг атрофида ҳам айланади. У шунингдек Қуёш системаси оиласида ҳаракат қилади. Шунга қарамай, у бизнинг назаримизда шунчалик сокин-осойиштаким, инсон ва барча мавжудотнинг оромбахш бешиги ҳисобланади. Ер куррасидаги мавжудотлар унинг суръатли ҳаракатини ҳис қилишмайди.

Ерда миллиардлаб инсоннинг яшаши учун зарур бӯлган манба ва маъданлар муҳайё этилган. Тоғлар ва денгизлар ҳам Аллоҳнинг оятларидирлар. Осмон ва замин шунчалик гӯзалким, инсонни ӯзига мафтун айлайди.

Албатта, муминлар ва Ҳақнинг дӯстлари бу гӯзалликлар ёнидан бефарқ ӯтиб кетишмайди. Улар бу муъжизаларда Аллоҳнинг азаматини кӯриб, тафаккурга чӯмишади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аҳли башарнинг бахтли яшаши учун Илоҳий қонун китоби бӯлган Қуръони карим чексиз Илоҳий илм ва ҳикмат асосида нозил бӯлган.
  2. Ҳам Аллоҳ китобининг оятлари ва ҳам табиат китобининг жонли саҳифалари иймон аҳли учун оят ва нишоналардир.

Энди"Жосия" муборак сураси 4-6-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

وَفِي خَلْقِكُمْ وَمَا يَبُثُّ مِن دَابَّةٍ آيَاتٌ لِّقَوْمٍ يُوقِنُونَ ﴿٤﴾ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَمَا أَنزَلَ اللَّـهُ مِنَ السَّمَاءِ مِن رِّزْقٍ فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ آيَاتٌ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ ﴿٥﴾ تِلْكَ آيَاتُ اللَّـهِ نَتْلُوهَا عَلَيْكَ بِالْحَقِّ ۖ فَبِأَيِّ حَدِيثٍ بَعْدَ اللَّـهِ وَآيَاتِهِ يُؤْمِنُونَ ﴿٦﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ва сизларнинг яратилишингизда ва таратиб қўйган жониворларда аниқ ишонадиган қавм учун оят-белгилар бор. (Инсоннинг яратилишида Аллоҳ таолонинг биру борлигига, куч-қудратига, тадбиру санъатига сонсиз-саноқсиз оят-белгилар бор.) (4) Кечаю кундузнинг алмашиб туришида, Аллоҳ осмондан ризқ нозил қилиб, унинг ила ерни ўлимидан кейин тирилтиришида ва шамолларни не йўналишида ақл юритадиган қавм учун оят-белгилар бор. (5) Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси гапга иймон келтирурлар?! (6)

Аллоҳнинг оламдаги нишоналарига ишора қилингач, бу ояти карималарда инсонларга “ Нега Аллоҳнинг яратувчилик азаматини англаш учун яратилишларингга эътибор қаратмайсизлар? Нега ер куррасида сиз билан ёнма-ён яшаётган ҳайвонларга эътибор қаратмайсиз? Бу нарсаларга таважжуҳ қаратиш Аллоҳнинг мавжудлиги ва ягоналиги ҳақида қалбингизда ишончни мустаҳкамлайди.”-- дея огоҳлантирилади.

Мисол учун агар шамол ва ёмғир, қуёшнинг чиқиши ва ботиши каби табиий ҳодисалар ҳақида тафаккур қиладиган бӯлсангиз, оламларнинг яратувчиси дунё ишлари тартибини белгилашда ерда яшовчи барча мавжудотларнинг эҳтиёжларини ва уларнинг яшашни давом эттириш имкониятларини ҳисобга олганлиги маълум бӯлади.

Кимлардир оламдаги чексиз нишоналарни кӯриб тафаккур юритмас, Аллоҳнинг Расулига нозил бӯлган нарсаларги таважжуҳ қилмай иймон келтирмас эканлар, бу уларнинг муаммоси, албатта. Зеро, борлиқ китоби ҳамда Қуръони каримда Аллоҳнинг оят-нишоналари яққол кӯриниб турибди ва бир озгина андиша юритиш инсонни иймон ва яқинга етказади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Илоҳий ваҳий   иймонимиз идрок ва маърифат асосида бӯлиши учун бизни борлиқ ҳодисалари ҳақида фикр юритиб, тафаккур қилишга ундайди.
  2. Булут, шамол, қор ва ёмғир каби табиий ҳодисалар тасодифий эмас, бу табиий воқеалар жуда аниқ ҳисоб-китоб билан ӯз мавридида юз бермаса, ер юзидаги барча жонли мавжудотлар қаҳатчилик ва очликдан нобуд бӯлишади.
  3. Аллоҳ таъоло ҳужжат сифатида самовий китобини юбориб аҳли башарга эслатган. Энди иймон келтирмайдиган кишилар ҳеч қандай баҳонани рукач қилишолмайди.,

Энди"Жосия" муборак сураси 7-8-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَيْلٌ لِّكُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍ ﴿٧﴾ يَسْمَعُ آيَاتِ اللَّـهِ تُتْلَىٰ عَلَيْهِ ثُمَّ يُصِرُّ مُسْتَكْبِرًا كَأَن لَّمْ يَسْمَعْهَا ۖ فَبَشِّرْهُ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿٨﴾

   Бу ояти карималар   қуйидагича таржима қилинган:

Ҳар бир ёлғончи гуноҳкорга ҳалокат бўлсин! (7) У ўзига тиловат қилинган Аллоҳнинг оятларини эшитади-ю, сўнгра худди эшитмагандек мутакаббирлик қилиб туриб олади. Бас, унга аламли азоб хушхабарини бер. (8)

Олдинги ояти карималарда Аллоҳнинг борлиқдаги нишоналари ҳақида,  шунингдек Қуръони каримнинг нозил этилиши ҳақида ишора қилинган эди. Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ, унинг Расули ва самовий китобга иймон келтирмайдиган кишилар ҳаво-ҳавас воситасида гуноҳ ва фисқ-фужурга берилиб, қалблари Ҳақни қабул қилиш имкониятини қӯлдан бергандир. Шу сабабли Илоҳий оятлар уларнинг қулоғига қанчалик ӯқилмасин, уни эшитиш ва улар юзасидан тафаккур юритишга ҳозир эмаслар. Худди ӯзини уйқуга солган киши каби: қанчалик чақирманг, барибир, ӯзини уйқуга солиб ётаверади.

Табиийки, Ҳаққа нисбатан манманлик ва кибр-ғурурга берилган, турли жиноятларга қӯл урган бундай шахс жазога лойиқ ва у дунё ҳамда охиратда ӯзининг нопок амаллари натижасини кӯражак.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг сӯзини барча одамларга, ҳатто гуноҳ ва фисқ-фасод гирдобида ғарқ бӯлганларга ҳам етказиш лозим, токим баҳонага ӯрин қолмасин.
  2. Кибр-ғурур ёмон қилмиш, аммо оламларнинг халлоғи бӯлган ягона зот қаршисида такаббур қилиш унданда ёмон. Кибрни давом эттириш эса янада ёмонроқдир.