Нур томон йӯл – 920
"Жосия" муборак сураси 21-25-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб " Жосия" муборак сураси 21-22-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
أَمْ حَسِبَ الَّذِينَ اجْتَرَحُوا السَّيِّئَاتِ أَن نَّجْعَلَهُمْ كَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَوَاءً مَّحْيَاهُمْ وَمَمَاتُهُمْ ۚ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ ﴿٢١﴾ وَخَلَقَ اللَّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بِالْحَقِّ وَلِتُجْزَىٰ كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿٢٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Наҳотки ёмонликларни қилганлар уларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшаш қилмоғимизни, ҳаётлари ҳам, мамотлари ҳам баробар бўлишини гумон қилсалар?! Уларнинг қилган ҳукми нақадар ҳам ёмон! (Ушбу оятда кофир ва осий кимсанинг хаёлидан ўтадиган гумон инкор қилинмоқда. Кофирлар, бизнинг мўминлардан қаеримиз кам, деб ўйлашлари, гумон қилишлари мумкин. Бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам мўминлар билан баробарликни даъво этишлари мумкин. Бу даъво мутлақо нотўғридир. Аллоҳ таоло ҳеч қачон ёмон ишлар қилган кимсаларни иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларга ўхшатиб қўймайди. Уларнинг икковиларини бу ҳаётда ҳам, охиратда ҳам баробар қилиб қўймайди. Баробар бўлса, адолат қолармиди? Пайғамбар юбориш, китоб тушириш ва динни жорий қилишнинг кераги бўлармиди?) (21) Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила, ҳар бир жон қилган касбига яраша, зулм қилинмаган ҳолида жазосини (мукофотини) олиши учун яратган. (22)
Ӯтган суҳбатларимизда муъминлар ва кофирларнинг қиёмат кунидаги ҳолатлари ҳақида сӯз юритилган эди. Бу ояти карималарда ушбу икки гуруҳ ӯзаро муқояса қилиниб, буюрилади: Одил парвардигорнинг яхшилар ва ёмонлар билан бир хил муносабат қилишини ҳеч ким тасаввурига сиғдиролмайди.
Дунёда халққа хизмат қиладиган ва халойиққа зулм қиладиган кимсага одамларнинг бир хил муносабатда бӯлишларини ҳеч ким истамайди, албатта.
Иймон ва солиҳ амал ҳамда куфр ва гуноҳ инсоннинг ҳаётига таъсир ӯтказмайди, деганлар янглишади. Шубҳасиз, мумин ва кофирнинг ҳаёти ва ӯлими бир-биридан жуда катта фарқ қилади.
Муъминлар иймон ва солиҳ амал соясида ажиб осойишталик бағрида ҳаёт кечиришади. Тирикчиликнинг даҳшатли тӯфонлари уларнинг руҳиятига енгилроқ таъсир кӯрсатади. Иймонли одамлар Аллоҳнинг ваъдаларига ишонишади, уларнинг келажаги ёруғ ва унга умид билан яшашади.
Иймонсиз ҳамда фисқ-фужурга беланган кишилар эса доимо ташвиш ва изтиробдалар. Улар ҳатто агар ноз-неъматларда ғарқ бӯлишсада, бу неъматлардан ажралиб қолиш талвасаси доимий равишда уларни қийнайди. Улар учун келажак қоронғу, ӯлим эса ҳамма нарсанинг тугашини англатади.
Ҳидоят нури биринчи гуруҳ кишиларининг қалбини ёритади, улар умид билан яхши келажак сари қадам босишади.Аммо иккинчи гуруҳнинг яшашдан аниқ мақсадлари йӯқ, улар зулмат тӯфони ичра сарсон-саргардондирлар.
Замин ва осмонларнинг яратилиши ҳақиқат ва адолат асосидадир. Нафақат инсон ҳаёти, балки борлиқдаги бутун мавжудот тизими ҳам ҳақ асосида тадбир қилинган. Шу сабабли Аллоҳ таъоло бировга зулм ҳам қилмайди, инсонларни ким қандай хоҳласа, шундай яшасин, дея ӯз ҳолига қӯйиб-қӯймайди. Инсонлар адолат мезонлари асосида мукофотланади ёхуд жазога тортилади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Худо ҳақидаги ёмон гумонлардан тийилиб, жазо ва мукофотимизнинг асосий мезони амалимиз эканлигини англаб етишимиз керак.
- Иймон ва солиҳ амалнинг ҳам, куфр ва ёвуз амалларнинг ҳам инсоннинг ҳаёти ва тақдирида аниқ таъсири бор.
- Борлиқ олам низоми ҳақ асосида яратилган. Шу сабабли инсонга ҳам ҳақ асосида муомала қилинади.
- Қиёматнинг мавжудлиги фалсафаси адолат ва Илоҳий ҳикматдир. Бунда яратилиш мақсади амалга оширилиб, ҳақ ӯз эгасига етказилади.
Энди "Жосия" муборак сураси 23-ояти каримасининг тиловатига қулоқ соламиз:
أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَٰهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَىٰ عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَىٰ سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَىٰ بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَن يَهْدِيهِ مِن بَعْدِ اللَّهِ ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٢٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Айтинг-чи, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани Аллоҳдан бошқа ким ҳидоят қила олади?! Эсламайсизларми?! (23)
Бу ояти каримада гуноҳнинг илдизларига ишора қилиниб, буюрилади: Гунаҳкорлар ӯзларининг ҳавою ҳавасларини Худо деб билишади ва унинг барча буйруқларини бажаришади. Улар кӯнгиллари тусаган ишни амалга оширишга ҳаракат қилиб, ақл-тафаккурларини ҳам ишга солишади.
Бундай кишилар ӯз манфаатларига тескари бӯлган бирор-бир нарсани қабул қилолмайдилар.
Уларда билим ва фаҳм-фаросат, иш бермай қолади. Улар ҳаво ва ҳавасларига зид бӯлган барча нарсани нотӯғри, деб ӯйлашади. Кибрли одамлар зеҳн-заковатли, донишманд бӯлсалар ҳам охир-оқибат адашишади ва залолатга юз тутишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Тарих давомида аҳли башар ёғоч ва тош бутлар, ой ва қуёш, турли ҳайвонлардан ташқари ӯз ҳавою ҳавасларига ҳам сиғиниб келишган. Бундай инсонлар фақатгина нафсоний лаззатларга маҳлиё бӯлиб келишган.
- Кибр-ғурур ва ҳавопарастликка берилан инсонда билим ва заковат ӯз вазифасини бажаришдан ожиз қолади. Бундай кимса охир-оқибат адашади.
- Қибр-ғурур рангли шишали кӯзойнакка ӯхшайди. У кишини ҳақиқий воқеъликни кӯришига тӯсқинлик қилади.Натижада инсон адашади.
Энди "Жосия" муборак сураси 24-25-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ ۚ وَمَا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنْ عِلْمٍ ۖ إِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ ﴿٢٤﴾ وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ آيَاتُنَا بَيِّنَاتٍ مَّا كَانَ حُجَّتَهُمْ إِلَّا أَن قَالُوا ائْتُوا بِآبَائِنَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ ﴿٢٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар: «У(ҳаёт) фақат бу дунёдаги ҳаётимиздир. Ўламиз, тириламиз, бизни фақат замон ҳалок қилади», дерлар. Уларнинг бу ҳақда илмлари йўқ. Улар фақат гумон қиладилар, холос. (Булар даҳрийлардир, бизни фақат даҳр(замон) ўлдиради, деганлари учун шу номни олганлар. Улар ўлгандан кейин қайта тирилишни инкор этадилар.) (24) Уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинган чоғда: «Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринг-чи?!» дейишдан бошқа ҳужжатлари бўлмас. (25)
Олдинги оятда кибр-ғурур ва инсоннинг ҳақиқатдан узоқлашишида унинг мавқеи ҳақида гапирилган эди. Бу ояти карималарда ҳаво-ҳавасга берилишнинг оқибатларидан бирига ишора қилиниб, буюрилади: лаззатлар ортидан қувиб, фақатгина нафсоний тамойилларга эргашадиганлар ӯлимдан кейинги ҳаётни инкор қилишади. Улар: “ӯлим билан барча нарса тугайди. Ӯлимдан кейин тирилиб, амалларимизга жавоб беришимиз имконсиздир” деб ӯйлашади.
Уларнинг охират кунини инкор қилишга исбот-далиллари йӯқ. Фақат ӯз гумонлари асосида иддао қилишади. Улар иймон аҳлига қарата дейишади: “Ӯлимдан кейинги тирилишнинг имкони бӯлса, шу дунёдаёқ ота-боболаримизни тирилтиринг, иккинчи марта тирилишнинг мумкинлигига бизни ишонтиринг".
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ҳавойи нафсга эргашиш инсоннинг қиёмат кунини инкор қилиб, бамайлихотир гуноҳ қилишда давом этишига сабаб бӯлади.
- Қиёматни инкор қилувчиларнинг охират кунини инкор қилишга исбот-далиллари йӯқ. Фақат ӯз гумонлари асосида иддао қилишади.
- “Иймон келтириш учун аввал Худони кӯришимиз керак”, деган Худони инкор қилувчилар мисоли қиёматни инкор қилувчилар: “иймон келтириш учун ота-боболаримизнинг тирилишини ӯз кӯзимиз билан кӯришимиз керак” дейишарди. Худди уларнинг ақли кӯзларида бӯлганидек, нимани кӯз билан кӯришмаса, инкор қилишади.