тарихий саналар
Бугун пайшанба Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 15-чиси Ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 6-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Хижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 15-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 4-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 1377 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг тўртинчи кунида ситамкор ва золим Куфа ҳокими Убайдуллоҳ бин Зиёд Куфа масжидида сўзга чиқди .У ўз нутқида пайғамбаримиз Муҳаммад (с) нинг навералари Имом Ҳусейн (алайҳис-салом)нинг тарафдорларини қатл қилиш ҳукми билан таҳдид қилди.Ибн Зиёд қозидан Имом Ҳусейн (алайҳис-салом)нинг қони жойиз деган фатвони содир қилдирди ва Куфа шаҳрининг барча кириш ва чиқиш йўлларини бекитишга буюруқ берди.Сўнгра минбардан тушди ва Куфа шаҳри халқига ҳам ҳукм содир этди ва ҳама шаҳар аҳолисини Аллоҳнинг Расули Муҳаммад (с)-нинг навералари Имом Ҳусейн (алайҳис-салом) билан уришиш учун Карбало томон ҳаракат қилишларига буюруқ берди.
Бундан 109 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 1286 йил шамсий 1286 йил меҳр ойнинг 15-чисида:
Эроннинг асосий қонунига тузатишлар ва қўшимчалар киритиш Муҳаммад Алишоҳ Қожор томонидан имзоланди. Эроннинг машрутахоҳлик ҳаракати авж олиниши ва халқ ва руҳонийларнинг барчатомонлама кўраш олиб боришлари билан Музафариддиншоҳ Қожор халқнинг истак-хоҳиши билан мувофиқат қилишга ва шамсий 1285 йил 14 мурдод ойида машрутия буйруқини содир этиш зимнида миллий кенгаш ташкил этиш дастурини содир этишга ҳам мажбур бўлди. Ундан сўнг сиёсий кодекс номи билан маълум бўлган 51 моддани ўзига қамраб олган асосий қонуннинг матни тузилди ва 1285 йил дей ойнинг 8-чисида Музаффариддиншоҳ уни тасдиқланди. Музаффариддиншоҳнинг ўлимидан сўнг Муҳаммад Али Мирзонинг ҳукмронлиги бошида ва асосий қонуннинг матнида камчиликларнинг борлигига эътибор бериш зимнида миллий кенгашда конституцияда ўзгаришларни киритиш мақсади билан бир комиссия ташкил этилди. Беш нафардан иборат бўлган ушбу комиссиянинг аъзолари асосий қонун матнига ўзгартиришлар киритиш зимнида Оятуллоҳ Шайх Фазлуллоҳ Нурий сайъ-ҳаракати билан конституциянинг ўзгартишларида бир модда қўшилди.
Конституцияга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш " эса 107 моддадан иборат бўлиб парламент томонидан тасдиқланди ва ҳижрий-шамсий 1286 йил меҳр ойининг 14-чисида Муҳаммад Алишоҳ томонидан ҳам имзоланди.
Бундан 35 йил илгари милодий 1981 йил октябр ойнинг 6-чисида:
Мисрнинг уша вақтдаги президенти Муҳаммад Анвар Содот "Ал-Жиҳод" исломий гуруҳининг офицерлари томонидан қатл этилди. 1978 йили сионистик режими билан шармандали Кэмп Дэвид шартномасининг имзоланиши ҳамда мустабид ва ноқонуний ушбу режим мавжудлигини таништириши сабабли мусулмонлар ва араблар ормонларидан юз угиргани ва исломий ўлкалар ўртасида Мисрнинг яккаланиб сабабли Содот инқилобий ўлим жазосига маҳкум бўлди. Шу сабабдан Фаластиннинг ишғолгарлари билан ҳамкорлик қилишни хиёнат деб биладиган Мисрнинг мусулмон ва курашувчи гуруҳлари уни қатл этишди. Ушбу қатл этишнинг асосий омили Миср армиясининг офицерларидан бўлмиш Холид Исломбули эди. Анвар Содот қатл этилишидан сўнг Миср давлатига мухолиф бўлган ва Содотни қатл этишда иштирок этганлари сабабли уч минг нафар шахслар қўлга олинди ва Холид Исломбули ва бир неча унинг хизматдошларидан бўлган бир гуруҳ офицерлар ўлим жазосига маҳкум этилиб шаҳодатга етдилар.