тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 16-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил муҳаррам ойининг 5-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 7-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 16-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил муҳаррам ойининг 5-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 7-чи кунидир.
Бундан 1377 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг бешинчи кунида Убайдуллоҳ бин Зиёд яна бир минг кишилик қўшинни Имом Ҳусейн (а) билан жанг қилгани Карбалога юборганидан сўнг Заҳр бин Қайс исмли кишини 500 саворий билан Куфанинг Садоҳ кўпригида туриб Куфадан Имом Ҳусейн (а)га ёрдам бериш учун чиқадиган кишиларнинг олдини олишни буюрди. Имом Ҳусейн (а)га ёрдам бериш учун борган Омир бин Абу Салома исмли киши Заҳр бин Қайс ва қўшинига ҳужум қилди ва уларнинг уртасидан ўтди ва бирор кимса унинг кетидан қувишга журъат қилмади. Омир ўзини Карбалога етказди ва юксак шаҳидлик даражасига етиш учун Имом Ҳусейн (а)-га қўшилди. У Амирал -Муъмининг Али бин Абитолиб (а) нинг саҳобаларидан эди ва бир неча жангда ул ҳазрат билан бирга қатнашган эди.
Бундан 88 йил олдин ҳижрий -шамсий 1307 йил меҳр ойнинг 16-чисида:
Эроннинг буюк олимларидан бўлмиш Оятуллоҳ Сайид Ҳасан Мударриснинг диктатор Ризохон Паҳлавий билан мухолифати борлиги туфайли унинг дастури билан ҳарбий кучлардан бир неча нафари Мударрис манзилига ҳужум қилишди ва уни уриб мажруҳ қилишди ва сўнг Эрондан чиқариб юборишди. Улар унинг оила аъзолари ва атрофдагиларини қўлга олишди. Охири бир неча муддатдан сўнг у Эроннинг шимол-шарқий шаҳарларидан бўлмиш Кошмар шаҳрига сўргун қилинди ва уша шаҳрда ҳижрий-шамсий 1316 йил Ризохон омиллари томонидан заҳрланиб шаҳодатга етказилди.
Бундан 15 йил олдин милодий 2001 йил 7 октябр куни Америка Қўшма Штатлари Афғонистон юртига ҳарбий тажовузини бошлайди. Милодий 2001 йил 11 сентябрда Америкада рўй берган ҳодисада Ал-қоида гуруҳининг дахли борлиги баҳонаси билан, ушбу ҳужумни амалга оширди. Ўша пайтдаги Афғонистоннинг кўп қисмини эгаллаб олган Усома бен Ладен раҳбарлик қилаётган Ал-қоида ташкилотининг қароргоҳларига ва позицияларияга қарата Американинг бомбардимон қилувчи ва қирувчи самолётлари ҳаво зарбаларни беришни бошлайди. Америка ҳарбийлари томонидан уюштирилган ҳужумлар ортидан минглаб ноҳарбий бўлган инсонлар ярадор бўлиб мажруҳ бўлишади ҳамда мисли кўрилмаган сарсон саргардонликлар ва қочқинлар вужудга келди. Америка давлати Афғонистон шимолий коалиция кучлари ёрдами билан толибон ҳукуматини қулатган бўлсада, лекин толибон етакчиси Мулло Умарни ва Ал-қоида гуруҳининг кўплаб аъзоларини қўлга кирита олмади.