октябр 08, 2016 12:50 Asia/Tashkent

Замонавий шароитда иқтисодиётда “хонадон хўжалиги” тушунчаси кенг қўлланилади. “Хонадон хўжалиги” тушунчаси “истъмолчилар бирлиги, истеъмолни якунловчи бўғин” сифатида таърифланади. “Хонадон оилага таянади, лекин у билан бир хил нарса эмас.

Ҳаммамизга маълумки оила жамиятнинг кичик бир ячейкаси. Оила яшашнинг ва таълим-тарбиятнинг асосий қароргоҳидир. Иш жойида ҳам ишчиларнинг юриш-туришлари оиладаги муносабатларга қаттиқ боғлиқ. Оиладаги иқтисод маданиятига кӯра, давлатнинг иқтисодий ривожини аниқлаш мумкун.

Манбаларда айтилишича, “иқтисод” атамаси “уй-рўзғор хўжалигини бошқариш санъати” маъносини англатади. Оила ҳар бир инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди.

Замонавий шароитда иқтисодиётда “хонадон хўжалиги” тушунчаси кенг қўлланилади. “Хонадон хўжалиги” тушунчаси “истъмолчилар бирлиги, истеъмолни якунловчи бўғин” сифатида таърифланади. “Хонадон оилага таянади, лекин у билан бир хил нарса эмас.

 Агар оила кишиларнинг қон-қариндошчиликка асосланган бирлиги бўлса, хонадон уларни иқтисод иштирокчилари сифатидаги кичик бирлигини ташкил этади. Хонадоннинг юзага келиши учун қон-қариндош кишиларнинг даромади ягона  бюджетни ташкил этиши, у биргаликда сарфланиши ва шу йўсинда шахсий истеъмол қондирилиши зарур.     

Мол-маҳсулот ва хизматлар одамлар эҳтиёжидан бӯлиб, уларнинг бӯлмаслиги инсон ҳаётини мушкулотга учратиши мумкун. Мол-маҳсулот ишлаб чиқаришида муҳим бӯлган омиллар, бу ер, табий захиралар, инсонлар ва капитал деб ҳисобланади. Бу омиллар фаровон бӯлмагани сабабли, уларни "камчил" дейишади. Бошқа томондан инсон талаботлари чексиз бӯлиб, илму саноат ривожланиши билан бу истаклар тобора ортиб боради. Иқтисод илми бизни бор имкониятлардан имкони борича самарали фойдаланишни ӯргатади.

Хонадон хўжалиги ёки бошқача айтганда оила иқтисоди ўзида айнан нималарни қамраб олади. “Пул, мол, оила эҳтиёжлари учун зарур бўлган нарсалар, бу – оила иқтисоди. Оила иқтисоди меҳнат билан топилган ҳалол мол-мулк ҳамда тежамкорлик йўли билан йиғилган нарсалардан иборат.

Инсондан пул, молу дунё топиш бир ақл талаб этса, уни сарфлай олиш ўн марта ортиқ ақл талаб этади. Шунинг учун оила иқтисодига ўта масъулият, пухта режа асосида муносабатда бўлмоқ лозим

Биз албатта бирор маротаба одамларни: кошкийди вақтим кӯпроқ бӯлсайди, уйим каттароқ бӯлсайди, пулим кӯпроқ бӯлса, нима бӯларди ва ҳоказо....  Ҳатто муваффақият чӯққисига чиқиб етганлар ҳам янада кӯпроқ манфаат топишни орзу қилишади.

Ҳар бир оила аъзоси чиройли кийиниш, энг маззали таомни истеъмол қилиш, энг чиройли уйларда яшашни орзу қилади. Аммо имкониятлар чек эканлиги бор оилани бор шароитдан дуруст равишда фойдаланишни талаб қилади. Оила хўжалигини оқилона юритишнинг муҳим шарти – бу оила иқтисодини режалаштириш ҳисобланади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган "Меҳр-муҳаббат маскани" туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тиглаб боринг. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Ҳар бир оилада унинг аъзолар тежамкорликка алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Зеро, айнан тежамкорлик оила фаровонлигини яратишнинг муҳим шарти, ўзига хос маънавий-ахлоқий қадрият саналади.

Оиладаги тежамкорлик – бу “хасислик ёки зиқналик эмас, балки, унинг мазмунида оила маблағини қаттиқ назорат қилиш, ҳалол меҳнат эвазига келган пул ва рўзғор анжом-ашёлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечакларни қадрлаш, асраб-авайлаш, иқтисод илмини чуқур билиш, эҳтиёткорлик, нафсни идора этиш, бойваччалик орқасидан бўладиган манманликдан ўзини тийиш, ҳар бир нарсадан унумли фойдалана билиш маҳоратига эга бўлиш демакдир”.

 Шундай қилиб, оила шахсни ҳар томонлама камол топиши учун қулай маскан бўлиши билан бирга унда тежамкорлик хислатини тарбиялаш имкониятига ҳам эга.

Болаларда тежамкорлик тушунчаларини шакллантиришда  оиланинг бу имкониятидан унумли фойдаланишга эътибор қаратиши зарур. Болаларни харидларни амалга ошириш, уларни жойлаштириш, овқатларни тайёрлаш ва уларни истеъмол қилиш, ювиниш, шунингдек, уй-рўзғор ҳамда хўжалик ишларини бажариш каби фаолиятга фаол жалб этиш улар тосмонидан тежамкорлик тушунчаларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шароитларни яратади.