октябр 13, 2016 16:09 Asia/Tashkent

Ривоятларда Ҳазрат Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф ҳукумати ҳақида турли сўзлар мавжуд. Адолатли давлат, умумхалқ давлат, мазлумлар давлати, тинчлик –осойишталик давлати каби бу сўзларнинг ҳар бири уша нажоткор давлатининг намунасини намойиш этади.

             Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                             

Ривоятларда Ҳазрат Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф ҳукумати ҳақида турли сўзлар мавжуд. Адолатли давлат, умумхалқ давлат, мазлумлар давлати, тинчлик –осойишталик  давлати каби бу сўзларнинг  ҳар бири уша нажоткор давлатининг намунасини намойиш этади.

Адолат кенг ривожланган давлат зикр этиб ўтилган барча жиҳатларни ўзига қамраб олади. Аҳмад Бин Ҳанбал Расули Акрам (с) ҳақида шундай ривоят этади: "Маҳди (а) зуҳур топишини сизга башорат этаман. Уммат ихтилофлар ва  йўлдан чалғинишга гирифтор бўлган ҳолда менинг умматим учун ул ҳазрат мабъус бўлади. Кейин ер-юзида зулм ва адолатсизлик ҳоким бўлганида, адолат ва тинчликни барқарор этади. Ер-юзидаги бутун аҳоли ундан рози ва хурсанд бўлишади. "

Одатда Аллоҳ томонидан инсоният ўртасида тайинланган пайғамбарлар иккита асосий мақсадларни амалга оширадилар. Биринчиси тавҳид сўзи билан хулосаланадиган ягона холиқ ва банданинг ўртасида соғлом алоқани барқарор этишдан иборат. Уларнинг иккинчи мақсадлари инсоният ўртасида тинчлик , адолатли ва эзгў алоқаларни барқарор этишдан иборатдир.

Парвардигор Аҳзоб муборак сурасининг 46-чи ояти каримасида тавҳиднинг асосини баён этиб шундай буюради: "Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик. (Ушбу оятда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) тўртта вазифалари ва битта сифатлари зикр қилинмоқда. Ҳа, Муҳаммад (с.а.в.) жоҳилият зулматларидаги нурли чироқдирлар. Турли зулматлар ичида йўлини топа олмай, уриниб-суриниб юрган кишиларни Исломнинг ёруғ йўлига бошловчи нурли чироқдирлар.)

Қуръони Карим Ҳадид муборак сурасининг 25-чи ояти каримасида  ҳам адолат ва тинчликни барқарор этишда Пайғамбар (с)-нинг муҳим ролини таъкидлаб шундай марҳамат қилинади: "Дарҳақиқат, Биз Пайғамбарларимизни равшан(нарса)лар ила юбордик ва улар ила китоб, ҳамда одамлар адолатда туришлари учун мезон туширдик. Ва темирни туширдик - унда катта куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. Аллоҳ ким Ўзига ва Пайғамбарларига ғойибона ёрдам бераётганини билиши учун. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир."

Адолат камситиш ва зулмнинг тезкари нуқтаси саналади. Инсонлар дунёвий ҳаётларида ўз хилқатлари ва бажарадиган фаъолиятларига қараб шойисталикларга  эришадилар.

Адолат ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйиш ва ҳар бир шахснинг шойисталигига қараб унга ҳақ беришдан иборатдир. Шу тартиб билан кенг адолатли ҳукумат инсон вужудининг жиҳатларига эътибор бериб, ўз фуқаролари ҳаётининг фаровонлиги ва яшашига аҳамият қаратади. Ҳамда улар учун хавфсизликни энг олий даражада таъминлайди.

Ҳақиқатан ҳам бу ҳукумат дунёвий ва ухравий хушбахтликни инсонларга армуғон этади. Албатта адолатдан турлича қарашларга эга  бўлган Нитше ва Макевел каби бошқаларнинг қули бўлиб қолмайди. ???

Асорат занжирлари очилади ва инсонни истисмор қилиш заминаси биткул йўқ қилиб ташланади. Барча инсонлар ўз ҳиссаларини саховат, ҳақиқат ва маърифатдан олишади.

Имом Маҳди (а) адолатининг кўлами шу даражада кенгдирким бутун оламда нуфуз топади ва ижтимоий алоқаларга таъсир етказади.

Имом Содиқ (а) шундай марҳамат қилади: "Аллоҳ таоло номига  қасамёд этаманки, Маҳди (а) ўйларга совуқлик ва иссиқлик  кирганидек, адолатни ўйларга киргизади ва унинг адолати бутун ер юзини қамраб олади."

Ҳазрат Маҳдий (а) ҳукуматининг асоси ва мақсади ушбу аянчли ҳолатларга барҳам беришга қаратгандир . Муфассалроқ қилиб айтганда, ул ҳазрат инсонлар орасида бирдамлик ва меҳр-муҳаббатни ўрнатиш, зулм ва истибдодни таг-томири билан йўқ қилиш, инсониятга адолат таъмини татиб кўришни, ҳамда дунё бўйлаб инсониятга тинчликни кўрсатиш ва шу билан бирга фаровонликни инсонларга армуғон келтириш учун зуҳур қиладилар.

 Олам нажоткорининг адолати шу даражада чиройли ва дилрабо тасвирлаганким, инсон эзгў мақсад ва ормонга эришиш учун дунё давом этаётганини тушуниб етади.

Ҳазрат Маҳди (а)нинг донолиги ва иродалари исьёнкор ва бузғунчи унсурлар баробарида барча инсонларни ҳайратга солади.  Маккада  ул ҳазратнинг қиём қилишидан сўнг дастлаб Ҳижоз фатҳ этилади ва ундан сўнг бошқа минтақалар шу вақтда Имом ун мингдан иборат бўлган ўз қўшунларини зулм ва ситамни томиридан олиб ташлаш учун шарқ ва ғарб томон юборадилар. Бу вақтда Аллоҳ таоло ҳар бир қийинчиликларни ул ҳазратга осон қилади .  

Шунингдек, адолатли ҳукуматда қуёш булутлар ортидан ҳам ўзининг ҳаётбахш нурларини барча мавжудотга бахшида этгани сингари имом Маҳдий (ажаллалоҳу таоло фаражаҳуш шариф) муборак вужудларининг зиёси ва ёғдуси ҳам ғойиблик пардаси ортидан кундалик ҳаётимиз, қалбимиз, руҳимиз, тафаккуримиз ва ишонч – эътиқодимизни ёритиб, мунаввар этаверади. Ул ҳазратнинг зуҳур қилишларига бўлган ишонч – эътиқод ва умидворлик одамларга куч ва қувват бағишлайди.

Ёрлиқ