июл 23, 2016 10:33 Asia/Tashkent

Теҳрон университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Таъкидлаб ўтганимиздек,  Теҳрон университети бугунги кунда 38 та университет шаҳарчалари  ва факултетга, 30та тадқиқот марказлари, 43та олий илмий марказлари ҳамда 16 бўлимдан иборат  фан ва технологиялар  парклари ва электроникани ўқитиш марказига  эгадир. Мазкур университет мажмуасида санъат, адабиёт ва гуманитар фанлар, бошқа фанлар, техника, ҳуқуқ, сиёсатшунослик, тиббиёт, стоматология,  фармацевтика факултетларининг бинолари, олийгоҳ масжиди, Эроннинг муҳим кутубхоналаридан бири бўлган марказий кутубхона биноси жойлашган. Экология, география, ижтимоий фанлар, бадан тарбияси, иқтисод, иллоҳиёт, ислом маорифи факултетлари Теҳрон университети мажмуасидан ташқарида жойлашган. Шунингдек, Теҳрон университетига  қарашли бошқа факултет ва тадқиқот марказлари Қум, Караж, Покдашт, Сори, Чуко ва Нашторуд шаҳарларида жойлашган.

Айтиш лозимки,  милодий 1991 йилда тиббиёт, стоматология ва  фармацевтика факултетлари Теҳрон университетидан ажратилади ва Теҳрон тиббиёт университети таъсис этилади.

Теҳрон универститетининг расмий  рамзи сифатида қабул қилинган рамз Эрон юртининг тарихий рамзларидан ҳисобланади. Ушбу рамз қадимий Эрон маданияти ва саноатида  узоқ вақтларгача хос мавқега эга бўлган. Ушбу нишонни Теҳрон университетининг   санъат факултетидаги  устозлардан бири Муҳсин Муқаддам тайёрлаган.У ушбу рамзни сосонийлар давридаги ҳудудларда ясалган нишонлардан олган. Мазкур рамзлар етук нақшлар ва муҳрларда , айниқса сосонийлар шаҳри бўлган Тейсфунда  кашф этилган.

Теҳрон университетининг асосий дарвозаси ҳам ушбу олий билиб юртининг рамзларидандир ва ушбу дарвоза шамсий 1345-1346 йилларда ясалган.  

Айримларга кўра, университет бош дарвозаси лойиҳасини Теҳрон университети Санъат  факултети талабаларидан бири  Куруш Фарзомий тайёрлаган. Ушбу лойиҳа   ердан ҳавога  учиш учун қанотларини очаётган  икки  афсонавий қушнинг  сурати  асосида тайёрланган. Илм ва билим  икки қанотга ўхшатилганки, олий ўқув юртига кириш ушбу икки қанотга боғлиқдир. Университетни битириш  ва  жамият фазосида юксалликка эришиш ҳам ушбу қанотларнинг кучига алоқадордир. Бошқалар эса уни кўзлар олдида очилган китоб сифатида билишадиким, ўқиш ва тадқиқот қадрини кўрсатади.

Берилган статистик маълумотларга кўра, милодий 2015 йилда  Теҳрон университети факултетларида  таҳсил олаётган талабаларнинг сони  43538 нафарни ташкил этган.Ушбу талабаларнинг кўплари муҳандислик ва механика, қурилиш соҳаси, меъморчилик, электр соҳаси, шунингдек, ветеринария, менежерлик, форс тили ва адабиёти, ҳуқуқ каби факултетларда таҳсил олишмоқда.

Теҳрон университети мамлакат миқёсида  илм, билим ва маърифатнинг тўлиқ символи ҳамда  Эрон илмий рамзий маркази томининг  остида талабалар ширин ҳаётининг тимсоли бўлиш  билан биргаликда  Ўрта Шарқ миқёсида ҳам машҳур олий ўқув юртларидан ҳисобланади. Айтиш мумкинки, дунёнинг энг машҳур ва энг эътиборли университетлар орасида Теҳрон университети рамзий маданий бино ва унинг  мураккаб муҳандислиги   билан ўқувчиларига  хос маънавий, илмий ва маданий  маълумотлар  берувчи ягона олий ўқув юртидир. 

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Ҳозирги кунда Теҳрон унверситети Эрон ва Ўрта Шарқ олий ўқув юртлари ва таълим бериш марказлари  орасида юқори мавқега эгадир. Ўзининг қадимийлиги ва устунлиги, тажрибали устозларнинг таълим беришлари, мумтоз талабаларнинг таълим олишаётгани каби бошқа  хусусиятлар Теҳрон университетининг аҳамиятини оширган. Бунга илова, Теҳрон университетининг берадиган диплом ва бошқа ҳужжатлари мамлакат ичкарисида ва ташқарисида  ҳам қадрлидир. Ушбу олийгоҳнинг битирган мутахассислар  ижро этувчи органлар, саноат ширкатлари, турли идора ва муассасаларда  фаолият кўрсатишаётгани ҳамда ушбу университетда кўплаб китобхона, лабаратория, факултет,  мустақил ва қўшма илмий марказларга эга бўлгани ҳам Теҳрон университетининг эътибори ва аҳамиятини оширган.

 U.S.Newsнинг 2016 йилда энг афзал университетларга оид берган ҳисоботига кўра, Теҳрон ва Тиббиёт университетлари дунё миқёсида Эрон юртининг энг афзал университетлари эълон қилинган.  U.S.News ушбу классификация қилиш  тадбирини  дунёнинг  750 та университетлари ўртасида ўтказган эди.

U.S.News маркази ушбу  заминада дунёнинг етакчи муассасаларидан ҳисобланади. U.S.News маркази 1983 йилда АҚШ олийгоҳлари ўртасида энг яхшиларини аниқлаш тадбирларини ўтказарди. Аммо 2014 йилдан бошлаб ушбу марказ ўз фаолиятини халқаро миқёсда давом этди. Мазкур марказнинг берган ҳисоботига кўра, Теҳрон университети Эроннинг энг афзал олий ўқув юрти эълон қилинган.  

 U.S.News маркази умумий классификация қилиш билан бирга жаҳон университетларини 22 соҳа мавзусига доир ҳам даражаларга бўлишга ҳаракат қилган ва дунёнинг  250та афзал университетларининг илғор факултетлари билан таништирган. Ушбу даражаларга тақсимлашларга мувофиқ Эрон саккизта соҳа, яъни муҳандислик, моддалар фани, химия, физика, математика, қишлоқ хўжалик, компютер фани, биология ва зоология соҳалари бўйича дунёнинг 250та энг афзал университет  факултетлари  қаторида  ўрин олади.

 U.S.News марказининг ҳисоботига кўра, Ўрта Шарқ миқёсида муҳандислик факултети, Теҳрон университетлари, педагокига факултети, шариф саноат, Амир кабир саноати ҳамда фан ва саноат тартиб билан кўрсатилган  бирдан бешинчи ўринларни эгаллашган. Қишлоқ хўжалик соҳасида фақат Теҳрон университетининг қишлоқ хўжалик факултети Ўрта Шарқ минтақасидан дунёнинг 250 та афзал қишлоқ хўжалик  университетлари қаторида ўрин олган. Химия ва моддалар фани бўйича Теҳрон университети Ўрта Шарқда биринчи ўринни эгаллаган.   

Теҳрон университетининг аҳамияти ва илмий даражаси хорижий талабаларни ҳам ўзига жалб этган. Ҳозирги вақтда дунёнинг 50 мамлакатидан  540 нафардан иборат хорижий талабалар Теҳрон университетининг факултетларида таҳсил олишмоқда. Форс тили ва адабиёти, сиёсий фанлар, халқаро алоқалар, география ва шаҳарларни дастурлаш, меъморлик муҳандислиги каби факултетлар хорижий талабаларни кўпроқ қизиқтирган.

Чет элдан келиб , Теҳрон университеттда таҳсил олаётган талабаларнинг  аксариятини Эронга қўшни бўлган ва Европа ҳамда Америка мамлакатлари  вакиллари, жумладан Англия,Франция, Россия, Украина, Ирландия,  Африка мамлакатларидан Миср, Судан,Синегал, Мали, Боркинафасо ва бошқа юртлардан келган талабалар ташкил этишади.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

Ёрлиқ