октябр 16, 2016 18:08 Asia/Tashkent

Масжиднинг энг муҳим вазифа ва фаъолиятларидан бири бу ушбу маконда жума ва жамоат намозини ўтказиш саналади

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Масжиднинг энг муҳим вазифа ва фаъолиятларидан бири бу ушбу маконда жума ва жамоат намозини ўтказиш саналади. Жамоат намози тартиб-интизом ва Имом жамоатининг дастури билан бажо келтирилади. Мусулмонлар намозда тартиб ва низом билан бир сафда ёнмаён туриб, гўё Ҳақ таоло йўлида бандалик қилишда биз ҳамсафар ва ҳамроҳмиз деб айтганга ўхшайдилар.   

Азизлар, агар  эсингизда бўлса ўтган дастурларимизда турли иллоҳий динларда Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш махсус ва олий ўринга эгадир ва шунга асосан тоат-ибодат қилиш макони махсус аҳамиятни касб этади деб таъкидлаб ўтган эдик.

Муқаддас ислом динида масжид Худонинг ўйи ва бандалар учун тоат-ибодатларни бажо келтириш маркази ва макони саналади. Аммо муҳим нуқта шундан иборатким, ислом дини жамият пойдиворига асосланган ва ўз аҳком ва қарорларини уша ижтимоий қолибда баён этади. Ислом динининг устунларидан бири ҳисобланмиш намознинг асосини ҳам  жамоат  ташкил этади. Албатта агар бирон киши якка ҳолда намоз ўқишни хоҳласа, бу ҳолда ҳам унинг ўқиган намози қабул бўлади. Шунинг учун Пайғамбар (с),  Амирал-Мўъминин Али  алайҳисалом ва Ҳазрат Хадича саломуллоҳи алайҳо  ер юзида ягона мусулмонлар бўлганларида намозни жамоат билан бажо келтирардилар.  

Уфиф Канди шундай айтади: "Мен савдогар эдим. Макка шаҳрига келганимда ажойиб бир манзарани мушоҳада этдим. Ёғоч, тош ва темирдан ясалган бутларга сиғинаётган барча одамларни кўрдим ва бу ўртада фақат уч нафар Шом томонга (Масжидул- Ақсо)-га қараб тоат-ибодат қилишарди.  Пайғамбар (а)нинг амакилари Аббос Бин Абдулмуталиб  мени ёнимда эди. Ундан сўрадим: Булар ким бўлишади?

У айтди: "Уша олдинга турган шахс менинг жияним "Муҳаммад"дир ва унинг ўн томонида турган ўғилбола бошқа жияним Алидир ва улар билан намоз ўқаётган аёл эса Муҳаммаднинг хотини Хадича саломуллоҳи алайҳо бўлади ва Аллоҳ таоло наздида бу уч нафардан бошқа ҳеч ким бу динга таалуқли эмас. "

Шу тартиб билан намозда турган барчалар бир сафда туриб қунут дуосини ўқишади . Улар сужуд ва рукўни бажо келтиришлари билан қалблари бир-бирларига яқин бўлади. Уларнинг кўнгилларида бир-бирларига биродар бўлиш ҳисс-туйғуси ўйғонади.

Жамоат намозининг яна бир фойдали томонларидан бири бу халқнинг орасида тартиб-интизом ва вақтнинг қадрига етишни вужудга келтиришдан иборатдир.   

Жамоат намози шундай хусусиятга эгаким камбағал ва бой, катта ва кичик каби барча инсонларни бир низом ва тартибга келтириб уларда ўз вақтининг қадр-қийматига етишликни тарбиялайди. Ҳамда улар орасида ҳамдардлик, унс олиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Шунинг учун масжидда ҳузур топиш ва жамоат намозини бажо келтириш шундай аҳамиятга эгадирким бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай таъкидлайди: "Агар жамоат намозида ҳузур топганларнинг сони ун нафар бўлса ва денгизлар, дарахтлар, қалам, инс ва жин ва малоикалар ёзувчи бўлсалар бир ракаъат жамоат намозининг савобини ёзишга қодир бўлишмайди. "

Жамоат намозининг аҳамияти ҳақида Қуръон оятларида келтирилади ва ҳатто шуни таъкидлайдиким дин душманлари билан урушиш вақтида жамоат намозини бажо келтириш шарт ва зарурийдири ва бу ҳақда Нисо сурасининг 101-чи ояти каримасида шундай келтирилган: "Ер юзида жавлон урганингизда, куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан хавф қилсангиз, намозни қаср қилиб адо этмоғингизда гуноҳ йўқдир. Албатта, кофирлар сизга очиқ душмандирлар."

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда мусулмонларнинг учинчи муқаддас масжид унвонида Масжидул -Ақсо ҳақида сиз  билан сўҳбатлашамиз.

Абузар Ғаффорий номли Пайғамбар (с)-нинг саҳобаларидан бири шундай ривоят қилади: "Мен Худо Расулидан сўрадим: Қайси масжид энг аввал қурилган?

Ул Ҳазрат жавоб бердилар: Масжидул-Ҳаром.

Сўрадим: Кейин чи?

Буюрдилар: Масжидул-Ақсо.

Сўрадим: Уларнинг қурилиши орасидаги вақт қанча эди?

Буюрдилар: Ҳазрати Одам алайҳисалом ривоятларига кўра, Масжидул –Ақсо пойдиворини Байтул- Ҳаромни қуришдан  қирқ йил ўтишидан сўнг бино этишган.

Бинобарин Маккаи мукаррамада бўлган Масжидул-Ҳаромдан сўнг Масжидул-Ақсо мусулмонларнинг энг муқаддас масжидларидан бири бўлиб ер-юзида иккинчи масжид ҳисобланади. Масжидул- Ақсо масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳам ҳисобланади.

Расули Акрам ва бошқа мусулмонлар Каъба томонга қараб намоз ўқишларидан олдин 14 йил давомида бу масжид томонига қараб намоз ўқиган эдилар.

Ёрлиқ