октябр 17, 2016 15:34 Asia/Tashkent

Имом Хумайний (р)нинг ваҳдатга оид ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги суҳбатимизда Мусулмонларнинг иттифоқ бўлишлари учун шиа уламолари ва мутафаккирларининг  амалга оширилиган  саъй-ҳаракатлари билан бир вақтда аллома Аминийга ўхшаган айрим шахсиятлар мантиқий далиллар  ва ҳужжатлар асосида Ислом уммати ўртасида ихтилофларга сабаб бўлган нарсаларни таъбир қилишган. У ўзининг “Алғадир” номли китобида ҳазрат Али (а) имомлиги ва вилоятининг  исботи бобида ёзган ва   мусулмонлар  ихтилофларига сабаб бўлган айрим нарсаларга ишора этган.     

Аллома Аминий ёзган китобининг бешинчи жилдида “Карима назарияси” унвонли муқаддимада “Алғадир” га оид Мисрдан олган тақдирномаларнинг бири муносабати билан Исломий ваҳдатга оид ақидаларини ошкора баён этади ва шундай дейди: “Мазҳабларга доир ақида ва фикр эркиндир ҳамда   Қуръони каримда “мўминлар биродарларингиз” деб зикр этилгани каби, илмий баҳслар, оғзаки ва мазҳабий жанжаллар авж олса ҳам  ҳеч вақт исломий биродарлик ипи узиб ташланмайди. Чунки салафлар  ва унинг бошида саҳоба ва тобеинларнинг сийрати шундай бўлган. Шу сабабдан Ислом олами ва унинг атрофида яшовчи муаллиф ва ёзувчилар  усул ва бўлимларга оид ўзаро ихтилофларига қарамай, жомеъ муштаракликка эгалар ва бу Аллоҳ ва Пайғамбарга бўлган  иймондир. Барча мусулмонларнинг танларида бир руҳ ва бир туйғу ҳукмрондир ва  у Ислом руҳи  ва ихлос калимасидир.    

Аллома Аминий “Алғадир” китобининг охирида  Ғадирнинг Исломий ваҳдатда тутган ўрнини таъкидлайди ва айримларнинг “Ғадир мусулмонлар низоларини оширади” бобидаги ақидаларини рад этиб, Ғадир кўплаб тушунмовчиликларни бартараф этишини ҳамда мусулмонларни ўзаро яқинлаштиришини баён этади.

Аллома Аминийнинг “Алғадир” китоби шиа ва суннат аҳлининг иттифоқ бўлишини мустаҳкамлаганми ва ёки улар ўртасидаги ихтилофни кучайтирганми?

Қилинган хулосаларга кўра,  Аллома Аминий  айримларнинг “ушбу китоб мусулмонларнинг кўпроқ  ихтилофларига сабаб бўлгани” бобидаги фикрларини рад этади ва унинг асари баъзи тушунмовчиликларни бартараф этиши ва мусулонларни янада ўзаро яқинлашларига  кўмаклашини таъкидлайди.

Бугунги сўҳбатимиз давомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р) нинг исломий ваҳдатга доир ақидалари тўғрисида сўз юритамиз.

Имом Хумайний (р)  Саййид Жамолга ўхшаб, ақида ва назариётчилик  ва  ҳам амал майдонида Ислом оламида  ваҳдатнинг масаласига жиддий эътибор қаратганлар. Бунга илова ул ҳазрат Исломий ваҳдат ғоясини амалга ошириш учун ҳукумат ташкил қилишга ҳаракат қилган ва ушбу йўлда муваффақият қозониб, Ислом оламида янги тўлқинни вужудга келтирган саноқли мутаффакирлардан бири саналадилар.
Имом Хумайний (р) раҳбарлик  даврида бўлганларида ҳам ҳам ушбу ғоя пайидан эдилар ва Исломий мамлакатлар ҳукмдорлари  учун жиддий рақобатларни вужудга келтирган эдилар. Ул ҳазрат Исломий ҳукуматни ташкил этиш  ғоясини Ислом оламининг кенг  ва йирик бир юртида амалга оширган бўлсаларда, халқаро исломий ҳукуматни яратиш йўлида  йирик исломий умматни ташкил этиш фикридан ҳам ғофил бўлган эмаслар.

 Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Имом Хумайний (р)нинг  ваҳдатга бўлган вафодорлик ва садоқатлари нафақат ул ҳазратни Ислом оламида энг етук инқилобчи шахсиятларга айлантирди, балки Исломнинг турли мазҳаб ва фирқалари ўртасида ҳам олий мақомга эга бўладилар.

Имом Хумайний тафаккурларида ваҳдат бир нав оммавий келишувчилик ва қадриятдирки, илоҳий ва маънавий асосга эгадир ҳамда  Китоб ва Суннатда унинг меъёрий ва ахлоқий намуналари назарий ва амалий кўламларда ифода этилган.

Бу  шундай ваҳдатки,  шахслар ва гуруҳларнинг ўзаро ҳиссий энергиялари, ҳимматлари ва эътиқодларидан сарчашма олади ҳамда шариат мақсади, қудрат сабаби, ислоҳ ва тараққиёт омили бўлиб,  жамиятдаги фасодга тўсқинлик қилади.

Имом Хумайний Ислом оламида ўзаро узоқлашишларнинг сабабларини аниқлашда  икки муҳим ва асосий омилга ишора этадилар: уларнинг бири  ҳукуматнинг халқдан узоқда бўлиши ва исломий  мамлакатлар ҳукмдорларининг ихтилофлари ва бу борада шундай буюрадилар: “Биз биламиз, мусулмонлар ҳам, балки ҳам  исломий юртлар, барча билишадики, бизга етадиган нарса  ва етган нарса икки муаммодандир; ушбу муаммолардан бири ҳукуматларнинг ўрталаридадир ва афсуски, ҳозиргача ҳал бўлган эмас ва иккинчи муаммо ҳукуматларнинг халқлари билан муаммолари. Улар ўз халқларига шундай муносабат қилишганки, халқ уларни қўллаб-қувватламайди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ