Исломий инсон ҳуқуқлари
Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим. Агар болалар ӯз ҳақ-ҳуқуқларидан дуруст равишда фойдалана олмасалар жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом ӯсишлари мушкл бӯлади.
Болалар масаласида, махсусан уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида олимлар иш олиб бориб, бу борада кӯплаб назариялар мавжуд. Аммо бу ҳақда қайси бир назария ва қайси бир олимнинг фикри дуруст эканлигини аниқлаш жуда мушкул.
Оила аъзолари ҳар бирининг ҳақ-ҳуқуқлари, айниқса болалар ҳуқуқлари энг асосий инсоний ҳуқуқлардан бӯлиб, уларга махсус диққат-таважжуҳ қилиш лозим. Агар болалар ӯз ҳақ-ҳуқуқларидан дуруст равишда фойдалана олмасалар жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом ӯсишлари мушкл бӯлади.
Ислом дини таълимотларида ӯғил ва қиз болалар муайян ҳақ-ҳуқуқлардан баҳраманд бӯлишиб, уларга нисбатан ҳар тур хушунатли муносабатни раво кӯриш тақиқланади. Аллоҳ таоло қизларнинг қадр-манзалатларини юксалтириши учун Кавсар муборак сурасини нозил қилган. Диний ривоятларда ҳам ӯғил ва ҳам қизлар илоҳий бир неъмат ва раҳматдек васфланишади.
Исломдан аввалги замонларда болалар оддий ҳақ-ҳуқуқлардан ҳам маҳрум бӯлишган бӯлиб, уларни қашшоқлик, турмуш оғирлиги баҳоналари билан нобуд қилишарди. Бу орада қизларнинг аҳволи ӯта аянчли бӯлган.
Қуръони карим Наҳл муборак сураси 58 ва 59 ояти карималарида бу мавзуда келган:
Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур.
Ва:
Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинадир. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон.
Ислом дини зуҳур этиши билан чиройли таъбирлари билан на фақат инсонларни ёвуз одатларни тарк этишга, балки ӯз фарзандларини фақр-қашшоқлик қӯрқувдан ӯлдиришларини ҳам маҳкум этган. Жумладан Исро муборак сураси 31 ояти каримада ӯқиймиз:
Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир. (Жоҳилият даврида арабларда фақирлик ва очликдан қўрқиб фарзандни тириклай кўмиб юбориш одати бор эди.)
Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрадилар: Ҳар ким болаларга раҳм қилмаса биздан эмас.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ислом динини бошқа тизимлардан ажратиб турадиган жиҳат шуки, болалар ва уранинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш масалаларига оид бирор бир халқаро ташкилот таъсис топмаган бир пайтда бу мавзуни кӯриб чиққан.
Дунёда «болаларни ҳимоя қилиш» деган тушунча бор. Албатта, буни глобал миқёсдаги умуминсоний масала сифатида қабул қиламиз. Дарҳақиқат, болаларни ҳимоя қилиш бундан-да чуқурроқ масалаларни қамраб оладики, дунё ҳамжамияти ҳам, биз ҳам энг аввало ана шу муаммо билан жиддийроқ шуғулланишимиз лозим.
Фарзанд Аллоҳ таоло томонидан биз учун бир амонатдек ато этилганини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шундай экан бу амонатни яхши асраб-авайлаб вояга етказишга тӯғри келади. Унинг руҳий ва жисмоний саломатлигига таважжуҳ қилмоқ бизнинг инсоний бурчимиздир.
Болалар жамиятнинг бошқа қатламлари каби меҳр-муҳаббатга эҳтиёж сезишади. Болаларга нисбатан меҳр-муҳаббатга тўла муносабат болаларни ҳам ақлий, ҳам руҳий ривожланишига катта таъсир кўрсатадиган ўзига хос вазифасини ўтайди.
Ақлий ва руҳий ривожланишнинг ягона манбаи – меҳр-муҳаббат бўлиб, у гўдакнинг илк кунларидан бошлаб мунтазам бериб турилиши лозим. Чунки дунёда севги ва меҳрнинг бўшлиғини тўлдира оладиган ёки унинг ўрнини боса оладиган ҳеч нарса йўқ.